USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ер: 6974 words & 2 translates

English Ўзбек
44. Their greeting on the Day they meet Him is, “Peace,” and He has prepared for them a generous reward. 44У зотга йўлиқадиган кундаги сўрашишлари саломдир. Ва У зот уларга гўзал ажрни тайёрлаб қўйгандир.
45. O prophet! We have sent you as a witness, and a bearer of good news, and a warner. 45Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик бергувчи, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи.
47. And give the believers the good news that for them is a great reward. 47Мўминларга, албатта, уларга Аллоҳдан улуғ фазлу марҳамат бўлиши ҳақида хушхабар бер.
50. O Prophet! We have permitted to you your wives to whom you have given their dowries, and those you already have, as granted to you by God, and the daughters of your paternal uncle, and the daughters of your paternal aunts, and the daughters of your maternal uncle, and the daughters of your maternal aunts who emigrated with you, and a believing woman who has offered herself to the Prophet, if the Prophet desires to marry her, exclusively for you, and not for the believers. We know what We have ordained for them regarding their wives and those their right-hands possess. This is to spare you any difficulty. God is Forgiving and Merciful. 50Эй Набий, Биз сенга маҳрларини берган жуфтларингни, Аллоҳ сенга ўлжа қилиб берган қўл остингдаги (чўри)ларни, амакингнинг қизлари, аммаларингнинг қизлари, тоғангнинг қизлари, холаларингнинг қизларидан сен билан ҳижрат қилганларини ҳалол қилдик. Ва агар бир мўмина аёл ўз нафсини Набийга ҳадя этса, Набий уни никоҳлаб олишни ирода қилса, сен учун махсус ҳалол қилдик. Мўминларга эмас. Уларга жуфтлари ва қўллари остидаги мулк(чўри)лари ҳақида нимани фарз қилганимизни билурмиз. Буни сенга танглик бўлмаслиги учун қилдик. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир.
51. You may defer any of them you wish, and receive any of them you wish. Should you desire any of those you had deferred, there is no blame on you. This is more proper, so that they will be comforted, and not be grieved, and be content with what you have given each one of them. God knows what is within your hearts. God is Omniscient and Clement. 51Улардан хоҳлаганингни нари қўйиб, хоҳлаганингни Ўзингга олурсан. Ўзинг четлатганлардан бирортасини истасанг, сенга гуноҳ бўлмас. Шундай бўлиши уларнинг кўзлари қувончга тўлиши, хафа бўлмасликлари ва ҳаммаларининг сен уларга берган нарсадан рози бўлишларига яқинроқдир. Аллоҳ қалбларингиздаги нарсани биладир ва Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта ҳалим зотдир.
53. O you who believe! Do not enter the homes of the Prophet, unless you are given permission to come for a meal; and do not wait for its preparation. And when you are invited, go in. And when you have eaten, disperse, without lingering for conversation. This irritates the Prophet, and he shies away from you, but God does not shy away from the truth. And when you ask his wives for something, ask them from behind a screen; that is purer for your hearts and their hearts. You must never offend the Messenger of God, nor must you ever marry his wives after him, for that would be an enormity with God. 53Эй иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганида, унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз, киринг­да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб, (қолиб) кетманг. Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берадир. У эса, сизлардан ҳаё қилардир. Аллоҳ ҳақни (айтишдан) ҳаё қилмас. Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учун Расулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг жуфтларини никоҳингизга олишингиз ҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилмоғингиз Аллоҳнинг наздида катта (гуноҳ)дир.
57. Those who insult God and His Messenger, God has cursed them in this life and in the Hereafter, and has prepared for them a demeaning punishment. 57Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди.
58. Those who harm believing men and believing women, for acts they did not commit, bear the burden of perjury and a flagrant sin. 58Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар.
61. They are cursed; wherever they are found, they should be captured and killed outright. 61Лаънатланган ҳолларида, қаерда топилсалар, тутилурлар ва ўлдириб ташланурлар.
64. God has cursed the disbelievers, and has prepared for them a Blaze. 64Албатта, Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахни тайёрлаб қўйди.
65. Dwelling therein forever, not finding a protector or a savior. 65Улар унда абадий бардавом қолурлар. На бир дўст ва на бир ёрдамчи топа олмаслар.
66. The Day when their faces are flipped into the Fire, they will say, “If only we had obeyed God and obeyed the Messenger.” 66Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар.
68. Lord, give them double the punishment, and curse them with a great curse.” 68Эй Роббимиз, сен уларга азобдан икки ҳисса бергин ва уларни катта лаънатлаш ила лаънатла!» дедилар.
69. O you who believe! Do not be like those who abused Moses; but God cleared him of what they said. He was distinguished with God. 69Эй иймон келтирганлар! Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ уни улар айтган нарсадан поклади. Ва у Аллоҳнинг наздида обрўли эди.
72. We offered the Trust to the heavens, and the earth, and the mountains; but they refused to bear it, and were apprehensive of it; but the human being accepted it. He was unfair and ignorant. 72Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир.

1. Praise be to God, to Whom belongs everything in the heavens and the earth; and praise be to Him in the Hereafter. He is the Wise, the Expert.

1Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Охиратдаги ҳамд ҳам Уникидир. Ва У ўта ҳикматли, ўта хабардор зотдир.

2. He knows what penetrates into the earth, and what comes out of it, and what descends from the sky, and what ascends to it. He is the Merciful, the Forgiving. 2У ерга нима кирса ва ундан нима чиқса, биладир, осмондан нима тушса ва унга нима чиқса, биладир. Ва У ўта раҳмли ва ўта мағфиратли зотдир.
3. Those who disbelieve say, “The Hour will not come upon us.” Say, “Yes indeed, by my Lord, it will come upon you. He is the Knower of the unseen.” Not an atom's weight in the heavens and the earth, or anything smaller or larger, escapes His knowledge. All are in a Clear Record. 3Куфр келтирганлар:«Бизга (қиёмат) соати келмас», дедилар. Сен: «Йўқ! Ғойибни билгувчи Роббим ила қасамки, у сизларга албатта келур. У зотдан осмонлару ердаги зарра вазнича, ундан кичик нарса ҳам, катта нарса ҳам ғойиб бўлмас. Илло, ҳаммаси очиқ китобдадир», деб айт.
6. Those who received knowledge know that what is revealed to you from your Lord is the truth; and it guides to the path of the Majestic, the Praiseworthy. 6Илм берилганлар сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани айни ҳақ деб ва азиз ва мақталган зотнинг йўлига ҳидоят қилур деб билурлар.
7. Those who disbelieved said, “Shall we point out to you a man, who will tell you that, once torn into shreds, you will be in a new creation? 7Куфр келтирганлар эса: «Сизларга бутунлай титилиб битган чоғингизда албатта янгитдан яратилишингиз хабарини бераётган кишини кўрсатайликми?!