USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8059 words & 2 translates

English Ўзбек

In this season of reflection and renewal, the United States reaffirms its commitment to the people of Uzbekistan. 

Ушбу уйғониш ва янгиланиш мавсумида Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.

As we celebrate new beginnings, I look forward to further strengthening the strategic partnership between our countries and the friendship between our peoples, as we pursue achieving a shared future of greater peace and understanding.

Шу кунларда янги марраларни белгилаб, мустаҳкам тинчлик ва ўзаро англашув руҳидаги умумий келажак сари саъй-ҳаракатларимизни давом эттирар эканмиз, мен мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва халқларимиз дўстлиги янада мустаҳкамланишига ишонаман.

I cordially congratulate you, all Muslims in the country, and our entire nation on the great holiday Eid al-Adha, embodying kindness, mercy, and generosity, which we are joyfully celebrating together with the entire Muslim Ummah, and express my deep respect and best wishes to you.

Ер юзидаги жамики ислом уммати қатори меҳр-мурувват, эзгулик ва саховат рамзи – муборак Қурбон ҳайитини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, барча юртимиз мусулмонларини, бутун халқимизни ушбу улуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

In these days, when our hearts are filled with the light of joy and kindness, we, above all, thank the Almighty for celebrating Eid al-Adha together with our people in peace and tranquility.

Дилларимиз қувончга тўлган мана шундай қутлуғ дамларда аввало эл-юртимиз билан бирга Қурбон ҳайитига тинч-омон етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

The noble ideas of peace, friendship, and love of mankind underlying this sacred holiday are harmonious and consonant with the reforms underway in the New Uzbekistan and with our high goals and objectives. Айни пайтда бу муқаддас байрам моҳиятида мужассам бўлган тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик, инсонпарварлик ғоялари бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга ошираётган ислоҳотларимиз, улкан мақсад ва вазифаларимизга уйғун ва ҳамоҳанг эканини ҳис этиб, кўнгилларимиз янада шукуҳга тўлмоқда.

The role and significance of primordial values and holidays like Eid al-Adha have been mounting in our lives, which encourages an atmosphere of peace and prosperity, mutual respect, harmony, and tolerance in every makhalla, every town, and every kishlak in our entire society.

Юртимиздаги ҳар бир маҳалла, шаҳар ва қишлоқдаги тинчлик ва ободлик, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашда Қурбон ҳайити сингари азалий байрам ва қадриятларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда.

Taking this opportunity, I would like to express my sincere gratitude to our dear compatriots, who make a worthy contribution with their selfless work to ensuring the free and prosperous lives of people and the honor and dignity of every person. Фурсатдан фойдаланиб, ўзининг фидокорона ва олижаноб меҳнати билан ҳаётимизни янада эркин ва фаровон қилиш, инсон қадрини улуғлашдек эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшаётган барча азиз юртдошларимизга чин дилдан самимий миннатдорчилик билдираман.
As it is well known, enormous efforts have been made in Uzbekistan in recent years towards developing and enriching national and spiritual values and ensuring freedom of conscience and religion. Кейинги йилларда юртимизда миллий ва диний қадриятларимизни ривожлантириш, виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида катта ишлар амалга оширилаётгани барчангизга яхши маълум, албатта.

Thanks to all the opportunities created for our country's Muslims, 15,000 of our compatriots are making the holy pilgrimage to Makkah during Eid al-Adha. We congratulate them all on this great holiday and ask the Almighty to accept their prayers for the prosperity of our Homeland, the welfare of our people, and the happiness of our families in these blessed days.

Хусусан, мўмин-мусулмонларимиз учун яратилаётган қулай шароит ва имкониятлар туфайли мана шу Қурбон ҳайити кунларида 15 минг нафар ватандошимиз Маккаи мукаррамада муқаддас ҳаж зиёратини адо этмоқда. Уларнинг барчасини бугунги улуғ айём билан қутлаб, Ватанимиз равнақи, эл-юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, оилаларимиз, фарзандларимизнинг бахту иқболини тилаб қилаётган дуолари ижобат бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

We will undoubtedly continue to focus on fulfilling the hopes and aspirations of our multinational and multi-confessional people, preserving and developing the traditions and values of all the nations and peoples whose representatives call this beautiful country their native land. Ҳеч шубҳасиз, кўп миллатли ва кўп конфессияли халқимизнинг эзгу орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, гўзал юртимизни ягона Ватан деб биладиган барча миллат ва элат вакилларининг урф-одат ва анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантиришга биз бундан буён ҳам алоҳида аҳамият қаратамиз.
I am confident that with joint efforts we will turn the New Uzbekistan into a country where friendship and tolerance reign and where every citizen, irrespective of ethnicity, language, or religion, will live free, in peace, and in prosperity. Ишончим комил, барчамиз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Янги Ўзбекистонни, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаромиз тинч-осойишта, эркин ва фаровон яшайдиган, том маънодаги дўстлик ва бағрикенглик диёрига айлантирамиз.
I sincerely congratulate with this blessed holiday all Muslims from far and near abroad and wish progress and prosperity to their countries and nations. Мана шу мунаввар лаҳзаларда дунёнинг узоқ-яқин ҳудудларидаги барча мўмин-мусулмонларга самимий табрикларимизни йўллаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва тараққиёт тилаймиз.

I am confident that Eid al-Adha will bring joy and good spirits to each home and every family.

Бу хонадонларимизга, ҳаётимизга Ийд ал-адҳонинг эзгулик нури, чинакам байрам кайфиятини олиб киришга хизмат қилади, деб ишонаман.

It is yet another occasion for us to visit the holy places of worship, pay a visit to the elderly, our esteemed fathers and mothers, relatives, and loved ones, help those, who are in need, and travel around the country. Муқаддас масканлар, улуғ аждодларимиз қадамжоларини зиёрат қилиш, мўътабар ота-оналаримиз, қариндош-уруғларимиз, ёру биродарларимизни йўқлаш, кўмак ва ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, юртимиз бўйлаб саёҳатларни амалга ошириш учун бу – яна бир қулай имконият, десак, тўғри бўлади.

I once again congratulate you, dear compatriots, and all our people on the Eid al-Adha holiday and wish you to enjoy it with contentment among family, friends, and relatives.

Сиз, азиз юртдошларимни, бутун халқимизни Қурбон ҳайити билан яна бир бор муборакбод этиб, байрамни оила, дўстлар ва яқинлар билан бирга файзли ва мазмунли ўтказишингизни тилайман.

May all our good dreams and hopes come true on this blessed holiday! Илоҳим, барча пок ниятларимиз амалга ошсин!
May peace and tranquility always reign in our country! Юртимиз тинч, халқимиз доимо омон бўлсин!
8. Those who are faithful to their trusts and pledges. 8Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилгувчилардир.
17. We created above you seven pathways, and We are never heedless of the creation. 17Батаҳқиқ, Биз устингизда етти йўлни яратдик. Биз махлуқотдан ғофил бўлган эмасмиз.
18. And We sent down water from the sky in proper quantity, and settled it in the ground, and We are Able to take it away. 18Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз.