USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8059 words & 2 translates

English Ўзбек
On the eve of this holiday, the head of our state inked another such decree. Thus, 92 people who sincerely repented and firmly embarked on the path of correction have been pardoned. Ушбу байрам арафасида Ўзбекистон раҳбари яна бир шундай фармонга имзо чекди. Унга биноан, жиноий қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар маҳкум афв этилди.
In addition, the procedure for the payment of pensions and social insurance to persons sentenced to imprisonment has been established for the first time. Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсия ва ижтимоий суғурта тўлаш тартиби биринчи марта йўлга қўйилди.
This year, as part of the humanitarian operations Mehr-1 and Mehr-2, a group of 261 citizens, mostly women and children, was returned to their homeland from the zone of armed conflict. Жорий йилда “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик амалиётлари доирасида қуролли можаролар майдонидан 261 нафар фуқаро, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтариб келинди.
The head of our state outlined urgent tasks in bolstering the independence of courts, in ensuring a system of checks and balances in the investigative-inquiry process, in improving the institution of the bar. Судларнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, тергов-суриштирув жараёнида ўзаро тийиб туриш тамойилларини таъминлаш, адвокатура институтини такомиллаштиришга оид долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

There is a festive atmosphere in the park. The Navruz traditions and exhibitions of national cultural centers were organized.

Боғ ҳудуди байрам шукуҳига бурканган. Наврўз билан боғлиқ анъаналар намойиши, миллий маданий марказлар кўргазмалари ташкил этилган.

«Today, everywhere in our country, in oases and valleys, cities and towns, parks and squares, the folk festivals – «sayils» are taking place with a great joy. – Бугун бепоён Ватанимизнинг воҳа ва водийлари, шаҳар ва қишлоқлари, боғ ва майдонларида эл-юртимиз катта шоду хуррамлик билан Наврўз сайилларини ўтказмоқда.
At these exciting moments, as our hearts fill with joy, I warmly congratulate all our compatriots, youth and elders, and express my deepest respect and best wishes to all of you», Shavkat Mirziyoyev has said. Қалбларимиз қувончга тўлиб турган ушбу дилбар лаҳзаларда кексаю ёш жамики юртдошларимизни чин дилдан қутлаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Navruz is the beginning of a new year in the Eastern calendar, a holiday of reawakening and renewal of nature. Маълумки, Наврўз – шарқона янги йил, табиатнинг янгиланиш палласи.
The philosophy and values of this holiday are interconnected with the idea of a New Uzbekistan, under which our country carries out a large-scale work to elevate the honor and dignity, to ensure the rights and interests of every person, to create decent conditions for residents of all cities and regions. Бу фалсафа ва қадриятлар Янги Ўзбекистон ғояси билан уйғундек гўё. Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини амалда таъминлаш, барча шаҳар ва туманлар аҳолиси учун муносиб шароит яратиш бўйича кўп ишлар қилинмоқда.
The economy and social sector are comprehensively developing, a considerable attention is being paid to science, education, health care, culture and sports. Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар ҳар томонлама ривожлантирилмоқда, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортга катта эътибор қаратилмоқда.
«We draw energy and strength from our honorable fathers and mothers, esteemed veterans, their experience, wisdom, and blessings in making the lives of the people of Uzbekistan dignified in every respect. The selfless work of our people, their support for the course of reforms is our foundation in bringing the national development to a new, higher level», the President has underscored. – Ҳаётимизни янада гўзал ва обод қилишда биз мўътабар отахон ва онахонларимиздан, уларнинг доно маслаҳатлари ва дуойи фотиҳаларидан куч-қувват оламиз. Миллий тараққиётимизни янги босқичга кўтариш йўлида мардона меҳнат қилаётган ҳурматли ака-укаларимиз, азиз опа-сингилларимизга – бутун халқимизга ишонамиз ва таянамиз, – деди Президент.
The successes of dekhkans and farmers, sportsmen and youth of the country were also noted. Деҳқон ва фермерлар, спортчилар, ёшларнинг ютуқлари ёдга олинди.
«Today, in Uzbekistan we are creating a social and truly people’s state, where kindness and compassion, generosity, mutual respect and harmony will be the norm of life. We must ensure that every person in our country, which for centuries has been famed for its spiritual values and humanism, feels the full attention and care of the people and the state», Shavkat Mirziyoyev has said. – Бугун биз барпо этаётган ижтимоий ва халқпарвар давлатда меҳр-шафқат, саховат ва ҳиммат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ҳаётимиз қоидасига айланиши зарур. Токи азалдан “одамийлик диёри” деб шуҳрат қозонган Ватанимизда ҳар бир инсон халқимиз ва давлатимизнинг меҳри ва эътиборини тўла ҳис қилиб яшасин, – деди Шавкат Мирзиёев.
The President congratulated Muslims of our country and the entire Islamic ummah of the world on the approaching month of Ramadan. Президент юртимиз мусулмонларини, бутун ислом умматини яқинлашиб келаётган Рамазон ойи билан ҳам муборакбод этди.
The President extended his sincere greetings to the ambassadors of foreign states and representatives of international organizations, and expressed his best wishes to their countries and nations. Хорижий давлатларнинг элчилари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, уларнинг мамлакатлари ва халқларига ҳам эзгу тилаклар йўлланди.
The celebration continued with a grand festive concert. The performances of folk and ethnographic ensembles and artists, national games and askiyas had created a great atmosphere for everyone. Байрам катта концерт дастури билан давом этди. Фальклор-этнографик жамоалар ва санъаткорларнинг чиқишлари, миллий ўйин ва аскиялар барчага завқ-шавқ улашди.
The representatives of government and public organizations, members of parliament and government, guests from different regions of the country, and the representatives of diplomatic corps operating in our country attended the event. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, парламент ва ҳукумат аъзолари, турли ҳудудлардан меҳмонлар, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Following the festivities, President Shavkat Mirziyoyev viewed the exhibitions of national cultural centers and folk crafts. He conversed with visitors of the park and congratulated them on the holiday. Тантанадан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев миллий маданият марказлари ва халқ амалий санъати кўргазмаларини кузатди. Байрамга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклади.

On behalf of the American people, I convey to You and the people of Uzbekistan the best wishes for a happy and peaceful Navruz.

Америка халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз айёми муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўлламоқдаман.

Over the past year, Uzbekistan and the United States have come together to solve common problems and promote security and prosperity for the peoples of our countries. 

Ўтган йил давомида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари умумий муаммоларни ҳал қилиш, халқларимиз хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида бирлашди.