USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7921 words & 2 translates

English Ўзбек
It was noted that the nationwide referendum on the renewed Constitution, held in Uzbekistan, has defined the development priorities. The Fundamental Law confirms the commitment to the principles of human rights, freedom of speech and conscience, and equality of all citizens regardless of their nationality, language, and religion. The adopted "Uzbekistan 2030" Development Strategy, based on this legal framework, aligns with the Sustainable Development Goals of the United Nations. Ўзбекистонда янгиланган Конституция бўйича ўтказилган умумхалқ референдуми миллий тараққиётимизнинг устувор йўналишларини белгилаб бергани қайд этилди. Асосий қонунимизда миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча фуқароларнинг тенглиги, инсон ҳуқуқлари, сўз ва виждон эркинлиги принципларига садоқат яна бир бор тасдиқланди. Шу ҳуқуқий асосда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир.
Another priority task on the path of economic liberalization is to become a member of the World Trade Organization in the near future. Иқтисодиётимизни либераллаштириш йўлидаги яна бир устувор вазифа – яқин орада Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш.
“We support the initiative of the Secretary-General of the United Nations, the 'Global Accelerator for Job Creation and Social Protection.' As part of this initiative, I propose hosting the World Conference on Social Protection: Pathway to Sustainable Development in our country in 2024 under the auspices of the United Nations," said the leader of Uzbekistan. – Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан илгари сурилган “Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори” борасидаги ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Мазкур ташаббус доирасида тажриба алмашиш учун 2024 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида “Ижтимоий ҳимоя: барқарор тараққиёт сари йўл” бутунжаҳон конференциясини юртимизда ўтказишни таклиф этаман, – деди Ўзбекистон етакчиси.
The participants of the meeting were presented with the achieved results in the protection of human rights and the complete prohibition of forced and child labor in our country. Йиғилиш иштирокчиларининг эътибори мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий ва болалар меҳнатига тўлиқ барҳам бериш борасида эришилган натижаларга қаратилди.
Over the past century, millions of people in Uzbekistan were forced to pick cotton. Annually, from September to December, the majority of the population, including teachers, doctors, businessmen, workers, and civil servants, as well as, unfortunately, students and pupils, were mobilized for cotton picking. – Бир аср мобайнида Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар пахта теримига мажбурий равишда жалб этиб келинди. Ҳар йили сентябрь ойидан декабргача аҳолининг асосий қисми – ўқитувчи ва шифокорлар, тадбиркорлар, ишчи ва хизматчилар, энг ачинарлиси, мактаб ўқувчилари ва талабалар пахта теримига сафарбар қилинар эди.
As the President noted, the development of human capital and the nurturing of a creative young generation are among the strategic tasks that Uzbekistan has set for itself. Президентимиз таъкидлаганидек, инсон капиталини ривожлантириш ва креатив ёш авлодни тарбиялаш – Ўзбекистон ўз олдига қўйган стратегик вазифалардан биридир.
The Head of State expressed a firm intention to continue strengthening good neighbour relationships, stability, cooperation, and development in Central Asia. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон бундан буён ҳам Марказий Осиёда яхши қўшничилик, барқарорлик, ўзаро ҳамкорлик ва ривожланиш муҳитини мустаҳкамлаш йўлидан қатъий боришини қайд этди.
Thanks to the joint efforts of Uzbekistan and its neighboring countries, many issues related to state borders, transportation corridors, and water usage have been successfully resolved. Юртимиз ва барча қўшниларимиз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли давлат чегаралари, транспорт коридорлари ва сувдан фойдаланиш бўйича муаммоларни бартараф этишга муваффақ бўлди.
Mutual trade between the countries in the region has grown by 2.5 times, while the number of joint ventures has increased fivefold. The region is becoming a center of economic development and a transportation and communication bridge connecting the East and West, North and South. Минтақа давлатлари ўртасида ўзаро савдо икки ярим баробардан зиёд, қўшма корхоналар сони эса беш марта ўсди. Минтақамиз иқтисодий ривожланиш марказига, Шарқ ва Ғарбни, Шимол ва Жанубни боғлайдиган транспорт-коммуникация кўпригига айланиб, унга қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
“We can confidently say that our peoples are united by the awareness of regional identity, and this feeling is strengthening. We not only share a common past but also have a shared future with coinciding vital interests. We have no choice but to expand regional cooperation”, noted Shavkat Mirziyoyev. – Ишонч билан айтиш мумкинки, бизнинг халқларимизни минтақавий ўзига хосликни англаш туйғуси бирлаштирмоқда ва бу туйғу тобора кучайиб бормоқда, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бизнинг нафақат тарихимиз, балки келажагимиз, ҳаётий муҳим манфаатларимиз ҳам умумий ва муштаракдир. Минтақавий ҳамкорлигимизни кенгайтиришдан бошқа йўлимиз йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас!   
It is expressed with confidence that with the support of the international community, Central Asia will continue on the path of consolidation. Transforming it into a peaceful and prosperous region will remain a priority goal of Uzbekistan's foreign policy. Халқаро ҳамжамиятнинг қўллови билан Марказий Осиё бирдамлик йўлидан боришда давом этишига ишонч билдирилди. Уни тинч ва гуллаб-яшнаётган ҳудудга айлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатида бундан буён ҳам устувор мақсад бўлиб қолади.
It is noted that for Central Asia, where nearly half of the population is comprised of youth, issues related to the younger generation and the realization of their potential hold particular importance. Аҳолисининг деярли ярми ёш авлод вакиллари бўлган Марказий Осиё учун ёшлар ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш масаласи айниқса долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.
To establish effective cooperation in this field with the United Nations and its specialized agencies, it has been proposed to create a Working Group to promote youth development in Central Asia and develop the program "Youth Agenda for Central Asia - 2030." Бу соҳада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Марказий Осиё ёшларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш ва унинг доирасида “Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби – 2030” дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Another important issue highlighted is the participation of women in the governance of society and the state. Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувида фаол иштирок этиши бугунги куннинг долзарб масаласи сифатида қайд этилди.
“The noble goal underlying our national policy in this area is to ensure the strength of the family, legal protection, and well-being of women," emphasized the leader of Uzbekistan. – Миллий сиёсатимиз марказида турадиган энг эзгу мақсад – оилалар мустаҳкамлигини, аёлларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси ва осойишта ҳаётини таъминлашдан иборат, – деди Ўзбекистон етакчиси.
There is an expressed interest in further expanding cooperation with UN Women. As a joint initiative, it has been proposed to host the Asian Women's Forum in Uzbekistan next year to discuss the implementation of their constructive potential and exchange experiences in this field. Мамлакатимиз “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – Хотин-қизлар” тузилмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлиги таъкидланиб, биргаликдаги ташаббус сифатида аёлларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш учун келгуси йили Ўзбекистонда Осиё хотин-қизлари форумини ўтказиш таклиф қилинди.
Highlighting the pressing environmental situation and the intensifying triple planetary crisis caused by climate change, biodiversity loss, and environmental pollution, the President noted that Central Asia is becoming one of the most climate-vulnerable regions. Ҳозирги вақтда дунёда кескин экологик вазият кузатилиб, сайёрамиз миқёсида учта инқироз, яъни иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланиши кучайиб бораётганини қайд этиб, Президентимиз Марказий Осиё иқлим ўзгаришлари олдида энг заиф минтақалардан бирига айланаётганини кўрсатиб ўтди.
Efforts undertaken by Uzbekistan to address the consequences of the Aral Sea tragedy were presented, along with data on the negative impact of climate change in the region and the declining trends in water availability. Ўзбекистон томонидан Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш йўлида кўрилаётган чоралар, минтақамиздаги иқлим ўзгаришининг салбий таъсири ва сув билан таъминланганлик даражасининг камайиш тенденциялари тўғрисидаги маълумотлар келтирилди.
Considering this situation, the establishment of the position of Special Representative of the United Nations Secretary-General on Water Resources has been supported, as well as the creation of a Water-Saving Technologies Platform in Central Asia and the development of systematic cooperation within the adopted Green Development Program in the region. Бу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Сув ресурслари бўйича махсус вакили лавозими таъсис этилиши, Марказий Осиё сувни тежайдиган технологиялар платформаси яратилиши ва минтақамизда қабул қилинган Яшил тараққиёт дастури доирасида тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилиши қўллаб-қувватланди.
It was emphasized that the strategic task remains the adaptation of Uzbekistan's key economic sectors to climate change, achieving carbon neutrality, and significantly increasing the share of "green" energy. Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқларини иқлим ўзгаришларига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ва “яшил” энергетика улушини кескин ошириш стратегик вазифа бўлиб қолиши таъкидланди.