USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7921 words & 2 translates

English Ўзбек

The Publication “Citizens’ Budget: 2024 Draft” has been prepared within the framework of implementation of the joint Project of the United Nations Development Programme (UNDP) and the Ministry of Economy and Finance of the Republic of Uzbekistan “Financing for Sustainable Development in Uzbekistan”.

“Фуқаролар учун бюджет: 2024 лойиҳа” ахборот нашри БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш дастури доирасида тайёрланди.

The views and conclusions set forth in this publication are those of the authors and do not represent official opinion of the United Nations, including the United Nations Development Programme, or UN member countries. Ушбу нашрда келтирилган фикр ва ҳулосалар муаллифнинг ўз нуқтаи назари бўлиб, БМТ, шунингдек БМТТД ва БМТ га аъзо давлатларнинг расмий нуқтаи назари ҳисобланмайди.
UNDP is the leading United Nations organization fighting to end the injustice of poverty, inequality, and climate change. БМТТД камбағаллик, тенгсизлик ва иқлим ўзгариши сабабли пайдо бўлган адолатсизликка қарши курашда БМТнинг етакчи ташкилотидир.
Working with our broad network of experts and partners in 170 countries, we help nations to build integrated, lasting solutions for people and planet. 170 та мамлакатдаги кенг экспертлар ва ҳамкорлар тармоғи билан фаолият олиб бориб, биз одамлар ва сайёра учун мувофиқлаштирилган, узоқ муддатли ечимларни яратишга ёрдам берамиз.

The Ministry of Economy and Finance presents the next scheduled «Citizens’ Budget” information publication which is dedicated to the draft State Budget for 2024.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган навбатдаги “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрини тақдим этади.

The publication contains information on projected revenues and expenditures of the State Budget for 2024.  Нашрда Давлат бюджетининг 2024 йил учун прогноз қилинаётган даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумот тақдим этилган.
In the context of complicated and uncertain situation in the world, as well as deceleration of the global economic growth, the economy of Uzbekistan maintains stable growth rates.  Дунёдаги мураккаб ва ноаниқ вазият, жаҳон иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини сақлаб келмоқда.
According to the forecast for 2024, which represents the basis for the draft budget and which is presented in the first section of the publication, the economic growth rates will be equal to 5.6-5.8%.  Бюджет лойиҳасининг асосини ташкил этувчи ва нашрнинг биринчи бўлимида келтирилган 2024 йилга мўлжалланган прогнозга кўра, иқтисодий ўсиш суръати 5,6–5,8 фоизни ташкил этади.
In 2025- 2026 economic growth rates are expected to increase to 6. 2% and 6. 4%, respectively. 2025–2026 йилларда иқтисодий ўсиш суръатлари мос равишда 6,2 фоиз ва 6,4 фоизгача ошиши кутилмоқда.
The main section of the publication focuses on the forecast of budget revenues, expenditures and deficit for 2024.  Нашрнинг асосий бўлими 2024 йилги Давлат бюджети даромадлари, харажатлари ва тақчиллиги прогнозига бағишланган.
Increase in the tax and non-tax revenues to the budget are forecasted against the backdrop of decreasing overall tax burden. Умумий солиқ юкининг камайиши фонида бюджетга солиқ ва солиқдан ташқари тушумларнинг ошиши прогноз қилинмоқда.
This section provides detailed information on budget revenues by sources and by factors that have an impact on collections to the budget. Ушбу бўлимда бюджет даромадлари тўғрисида манбалар ва бюджет даромадларига таъсир этувчи омиллар кесимида батафсил маълумотлар келтирилган.
The Ministry of Economy and Finance will continue publishing the information publication “Citizens’ Budget”, thus providing information to all interested users about the country’s budget, as well as about reforms and planned changes in the budget area. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрини эълон қилишни давом эттириб, барча манфаатдор фойдаланувчиларни мамлакат бюджети, шунингдек бюджет соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва режалаштирилган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб боради.

In the context of continuing geopolitical tension, as well as deceleration of the global economic growth and high inflation, the economy of Uzbekistan maintains sustainability. According to forecasts, economic growth rates will be equal to 5.6-5.8% in 2024. In the subsequent two years the economy is expected to grow at the rate of up to 6.2% in 2025 and 6.4% in 2026.

Давом этаётган геосиёсий кескинликлар, глобал иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви ва юқори инфляция шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарорлигича қолмоқда. Прогнозларга кўра, 2024 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,6-5,8 фоизни ташкил қилади. Келгуси икки йилда иқтисодий ўсиш 2025 йилда 6,2 фоизга, 2026 йилда эса 6,4 фоизга етиши кутилмоқда.

Reducing inflation remains the priority objective for the economic policy. According to the estimates of IMF experts, global inflation will continue gradual decrease, however, majority of countries are not likely to return inflation to the target levels until 20251. According to the updated estimates, inflation in Uzbekistan will amount to 9.5% at the end of 2023, and this value corresponds to the forecast. Inflation forecast for 2024 is 8-10%, while achievement of the target value of 5% is postponed to 2026.

Инфляция даражасини пасайтириш иқтисодий сиёсатнинг устувор мақсади бўлиб қолмоқда. ХВЖ экспертларининг фикрича, глобал инфляция барқарор равишда пасайишда давом этади, бироқ аксарият давлатлар инфляцияни 2025 йилгача мўлжалланган кўрсаткичга қайтара олмайди1. Ўзбекистонда, янгиланган ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йил охирида инфляция 9,5 фоизни ташкил этади, бу унинг прогноз қийматига тўғри келади. 2024 йил учун инфляция прогнози 8-10 фоизни ташкил этади ва мақсадли 5 фоизга эришиш 2026 йилга кўчирилади.

Foreign trade turnover for goods and services will continue its growth; the forecast turnover for 2024 amounts to 67.2 million USD, or 12.2% higher than expected turnover in 2023.

Товарлар ва хизматлар ташқи савдо айланмаси ўсишда давом этади, 2024 йилда прогноз 67,2 млн АҚШ долларини ташкил этади ёки 2023 йилда кутилаётганидан 12,2 фоизга ортиқдир.

Based on the forecasted macroeconomic indicators, the draft State Budget, budgets of the state targeted funds and the Consolidated Budget for 2024 were prepared.

Прогноз қилинган макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида 2024 йил учун Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва Консолидациялашган бюджет лойиҳалари шакллантирилди

10% increase in the PIT rate for individual entrepreneurs that pay the tax in a fixed amount; introducing minimum rent payment rates under contracts for gratuitous use of real property for individuals and under contracts for gratuitous use of real property for legal entities.

ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкаларини 10 % га индексация қилиш; жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкнинг текин фойдаланиш шартномаларига ижара ҳақининг энг кам ставкаларини жорий этиш.

In 2024 Customs duties will amount to 14,840 billion UZS, which means growth by 54.8% as compared to the anticipated revenues this year. The key factors for increase in the revenues include increase in the volume of imports and expiration of incentives provided for some customs duties

2024 йилда Божхона божлари тушумлари 14 840 млрд сўм ёки жорий йил кутилаётганга нисбатан 54,8 % га ошиши прогноз қилинмоқда. Тушумлар ошишининг асосий омилларидан бири импорт ҳажмининг ошиши ҳамда айрим товар ва маҳсулотлар учун божхона божлари бўйича берилган имтиёзлар муддатининг тугашидир.

Expenditures on preschool education in 2024 were planned in due regard of increasing coverage of children by preschool education up to 75%. It is planned to ensure full coverage of 6 year-old children by preschool education system by the end of 2025, and to increase coverage of children by preschool education up to 80%.

2024 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамровини 75%гача оширишни ҳисобга олган ҳолда мактабгача таълим харажатлари режалаштирилган. 2025 йил якунига келиб, 6 ёшли болаларни мактабгача таълим тизими билан тўлиқ қамровини таъминлаш ва болаларни мактабгача таълим қамровини 80%гача ошириш кўзда тутилган.