Found and: 8059 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
17. Those who believe, and those who are Jewish, and the Sabeans, and the Christians, and the Zoroastrians, and the Polytheists—God will judge between them on the Day of Resurrection. God is witness to all things. | 17Албатта, Аллоҳ қиёмат куни иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиийлар, насоролар, мажусийлар ва ширк келтирганлар орасида Ўзи ажрим қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир. |
18. Do you not realize that to God prostrates everyone in the heavens and everyone on earth, and the sun, and the moon, and the stars, and the mountains, and the trees, and the animals, and many of the people? But many are justly deserving of punishment. Whomever God shames, there is none to honor him. God does whatever He wills. | 18Осмонлардаги кимсалар, ердаги кимсалар, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дарахтлар, жониворлар ва одамлардан кўплари, албатта, Аллоҳга сажда |
19. Here are two adversaries feuding regarding their Lord. As for those who disbelieve, garments of fire will be tailored for them, and scalding water will be poured over their heads. | қилишини кўрмайсанми? Кўпларига эса, азоб ҳақ бўлди. Кимни Аллоҳ хор қилса, уни икром қилгувчи бўлмас. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган нарсасини қилади. |
20. Melting their insides and their skins. | 19Мана бу икки ғаним Роббилари ҳақида талашган эдилар. Бас, куфр келтирганларга оловдан кийим бичилди. Бошлари устидан ўта қайноқ сув қуйиладир. |
21. And they will have maces of iron. | 20У билан қоринларидаги нарсалар ва терилари эритилади. |
23. But God will admit those who believe and do good deeds into Gardens beneath which rivers flow. They will be decorated therein with bracelets of gold and pearls, and their garments therein will be of silk. | 22Улар ҳар қачон ундаги ғамдан чиқмоқчи бўлсалар, унга қайтариладилар ва «Ёниш азобини тотинг!» дейиладир. |
25. As for those who disbelieve and repel from God’s path and from the Sacred Mosque—which We have designated for all mankind equally, whether residing therein or passing through—and whoever seeks to commit sacrilege therein—We will make him taste of a painful punishment. | 24Улар ширин сўзга ҳидоят қилинурлар ва мақталган Зотнинг йўлига ҳидоят қилинурлар. |
26. We showed Abraham the location of the House: “Do not associate anything with Me; and purify My House for those who circle around, and those who stand to pray, and those who kneel and prostrate.” | 25Куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан ҳамда ерли ва четдан келган одамлар учун баробар қилиб қўйганимиз Масжидул Ҳаромдан тўсганларга ва у ерда ким зулм ила янглиш йўлга бурилишни ирода қилса, унга аламли азобни тоттирамиз. |
27. And announce the pilgrimage to humanity. They will come to you on foot, and on every transport. They will come from every distant point. | 26Биз Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб: «Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, (ибодатда) қоим тургувчилар ҳамда рукуъ, сужуд қилгувчилар учун поклагин. |
28. That they may witness the benefits for themselves, and celebrate the name of God during the appointed days, for providing them with the animal livestock. So eat from it, and feed the unfortunate poor. | 27Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқузоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинлар. |
29. Then let them perform their acts of cleansing, and fulfill their vows, and circle around the Ancient House. | 28Ва ўзларига бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар. Маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (сўйишда) Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар. |
30. All that. Whoever venerates the sanctities of God—it is good for him with his Lord. All livestock are permitted to you, except what is recited to you. So stay away from the abomination of idols, and stay away from perjury. | 29Сўнгра ўзларидаги кирларни кетказсинлар, назрларига вафо қилсинлар ва «қадимги уй»ни тавоф қилсинлар», деганимизни эсла. |
31. Being true to God, without associating anything with Him. Whoever associates anything with God—it is as though he has fallen from the sky, and is snatched by the birds, or is swept away by the wind to a distant abyss. | 30Ана шундай. Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга риоя қилса, бас, бу Робби ҳузурида унинг ўзи учун яхшидир. Ва сизларга (келажакда) тиловат қилинадиганлардан бошқа чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Бас, бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлинг ва ёлғон сўздан йироқ бўлинг. |
34. We have appointed a rite for every nation, that they may commemorate God’s name over the livestock He has provided for them. Your God is One God, so to Him submit, and announce good news to the humble. | 33Сизга у(нишон)ларда маълум вақтгача манфаатлар бордир. Сўнгра уларни (сўйиш) ҳалол макони «қадимги уй» (атрофи)дадир. |
35. Those whose hearts tremble when God is mentioned, and those who endure what has befallen them, and those who perform the prayer and spend from what We have provided for them. | 34Ҳар бир умматга уларга чорва ҳайвонларини ризқ қилиб берганига Аллоҳнинг исмини эслашлари учун қурбонлик қилишни жорий этганмиз. Бас, илоҳларингиз бир илоҳдир. Бас, Унгагина мусулмон бўлинг. Итоатли, мутавозеъларга башорат бер. |
36. We have made the animal offerings emblems of God for you. In them is goodness for you. So pronounce God’s name upon them as they line up. Then, when they have fallen on their sides, eat of them and feed the contented and the beggar. Thus We have subjected them to you, that you may be thankful. | 35Улар Аллоҳ зикр қилинган вақтда қалблари титрайдиган ва ўзларига етган мусибатга сабр қилгувчилар ҳамда намозни тўкис адо этгувчилардир, уларга ризқ қилиб берган нарсамиздан инфоқ қиларлар. |
37. Neither their flesh, nor their blood, ever reaches God. What reaches Him is the righteousness from you. Thus He subdued them to you, that you may glorify God for guiding you. And give good news to the charitable. | 36Ва туяларни сиз учун Аллоҳнинг нишонларидан қилдик. Уларда сизга яхшилик бор. Уларга олд оёқларидан бири боғлиқ турган ҳолида Аллоҳнинг номини зикр қилинг. Ёнлари ерга текканида эса, бас, улардан енг ва қаноатли ва тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг. Шундай қилиб, Биз уларни сизга бўйинсундириб қўйдик. Шоядки шукр қилсангиз. |
39. Permission is given to those who are fought against, and God is Able to give them victory. | 38Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қиладир. Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас. |
40. Those who were unjustly evicted from their homes, merely for saying, “Our Lord is God.” Were it not that God repels people by means of others: monasteries, churches, synagogues, and mosques—where the name of God is mentioned much—would have been demolished. God supports whoever supports Him. God is Strong and Mighty. | 39Ўзларига қарши уруш очганларга уларга зулм қилингани учун (урушга) изн берилди. Албатта, Аллоҳ уларга нусрат беришга қодирдир. |
41. Those who, when We empower them in the land, observe the prayer, and give regular charity, and command what is right, and forbid what is wrong. To God belongs the outcome of events. | 40Улар ноҳақдан, фақатгина «Роббимиз Аллоҳ» деганлари учун ўз диёрларидан чиқарилгандирлар. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиб турмаса, узлатгоҳлар, канисалар, ҳавралар ва Аллоҳнинг номи кўплаб зикр қилинадиган масжидлар вайрон қилинган бўлур эди. Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир. |