USA English ‹ › UZ Uzbek

Found app: 1114 words & 3 translates

English Ўзбек
But Morganson conceived an idea. He changed his crouching spot to a place where cottonwood limbs projected on either side of him. Into these with his axe he chopped two broad notches. Then in one of the notches he rested the barrel of his rifle and glanced along the sights. He covered the trail thoroughly in that direction. He turned about, rested the rifle in the other notch, and, looking along the sights, swept the trail to the clump of trees behind which it disappeared. Моргансоннинг хаёлига ялт этиб бир фикр келиб қолди. Дарахт шохлари ерга тегай-тегай деб турган жойга ўтди. Йўғон шохларни болта билан йўниб, тиргак учун иккита чуқур кертик ясади. Кейин милтиқни тиргакка қўйиб, йўлни кузата бошлади. Йўлнинг бир қисми унинг нишони остида эди. Моргансон милтиқни нариги тиргакка жойлади; бу вазиятда у ўрмон дўнглигигача бўлган сайҳонликни нишони остида кузата оларди.
As the nights grew longer, his periods of daylight watching of the trail grew shorter. Once a sled went by with jingling bells in the darkness, and with sullen resentment he chewed his biscuits and listened to the sounds. Chance conspired against him. Faithfully he had watched the trail for ten days, suffering from the cold all the prolonged torment of the damned, and nothing had happened. Only an Indian, travelling light, had passed in. Now, in the night, when it was impossible for him to watch, men and dogs and a sled loaded with life, passed out, bound south to the sea and the sun and civilisation. Тунлар узайиб, Моргансоннинг кундузги навбатчилиги қисқарди. Бир сафар кечаси қўнғироқчаларини жаранглатиб йўлдан чаналар ўтиб қолди. Моргансон бу черков жоми монанд садоларга қулоқ берганча минг ўкинч билан нон чайнаб ўтирди. Содир бўлаётганларнинг бари унинг истак-хоҳишларининг чаппаси эди гўё. Изғириннинг дўзахий азобларига дош бериб ўн кун сабот-ла йўлдан кўзини узмади. Бироқ барчаси зое кетди. Фақатгина бир ҳинду ўтиб кетди, холос. Энди эса, кечаси, пойлаш зарур бўлмаган паллада одамлар, итлар, чаналар ғизиллаб ўтишмоқда ва улар жануб томон, денгиз, серқуёш ўлкалар, тамаддун ўчоғи томон йўл олишган эди.
From the cache up the hillside arose a confused noise of snapping and snarling, punctuated by occasional short, sharp yelps. He increased his speed at much expense of pain, and cried loudly and threateningly. He saw the wolves hurrying away through the snow and underbrush, many of them, and he saw the scaffold down on the ground. The animals were heavy with the meat they had eaten, and they were content to slink away and leave the wreckage. Гўшт қолдирилган тепаликдан ора-чора увиллаётган бўриларнинг ириллаб ғажишаётгани қулоққа чалинди. Оғриқни ҳам писанд қилмай, Моргансон қадамини жадаллатди ва таҳдидли ҳай-ҳайлаб бақирди. Бўрилар кўздан йўқолди, улар бир гала экан. Тахтасупа қорда оёғи осмондан бўлиб ётарди. Йиртқичлар гўштни паққос тушурганларидан ва эгасига чайнаб-ғажиб ташланган сарқитларнигина қолдирганликларидан ўзларида йўқ шод бўлишса кераг-ов.
He was still trying to become acquainted with his own voice. He hobbled across the floor and leant against the bar. He knew he must lie consistently; and while he maintained an appearance of careless indifference, his heart was beating and pounding furiously and irregularly, and he could not help looking hungrily at the three men by the stove. They were the possessors of life--his life. У ҳануз овозини измига бўйсундиролмай ҳалак эди. Пештахтага яқинлашиб, тирсаги билан суянди. Обдон ўйлаб, кейин алдаш лозимлигини жуда яхши тушунарди; зоҳиран совуққон ва бепарво кўринса-да, юраги така-пука бўлар, ичида довул қўпган эди. Анов уч оға-инига еб қўйгудек қарашдан ўзини тиёлмади. Ахир, улар ҳаёт деб аталмиш неъматнинг соҳиблари.
He held his fire and desperately studied Oleson's flight. The giant was grotesquely curving and twisting and running at top speed along the trail, the tail of his parka flapping smartly behind. Morganson trained his rifle on the man and with a swaying action followed his erratic flight. Morganson's finger was getting numb. He could scarcely feel the trigger. "God help me," he breathed a prayer aloud, and pulled the trigger. The running man pitched forward on his face, rebounded from the hard trail, and slid along, rolling over and over. He threshed for a moment with his arms and then lay quiet. Моргансон зўр диққат билан қочоқни кузатар эди. У олға силжиётган Ольсонга милтиғи милини тўғрилади. Бармоғи увушиб қолибди, тепкини сезмади. – Тангрим, ўзинг мадад бер! – нидо қилди ва тепкини босди. Ольсон юзтубан йиқилди, заранг йўлда бир неча марта ўмбалоқ ошди. Қўллари ёрдамида туришга чиранди, бироздан кейин қимирламай қолди.
At one end of the big barn, on a sort of raised platform, Major was already ensconced on his bed of straw, under a lantern which hung from a beam. He was twelve years old and had lately grown rather stout, but he was still a majestic-looking pig, with a wise and benevolent appearance in spite of the fact that his tushes had never been cut. Before long the other animals began to arrive and make themselves comfortable after their different fashions. First came the three dogs, Bluebell, Jessie, and Pincher, and then the pigs, who settled down in the straw immediately in front of the platform. The hens perched themselves on the window-sills, the pigeons fluttered up to the rafters, the sheep and cows lay down behind the pigs and began to chew the cud. Майор аллақачон омбор охиридаги ўзининг пичан ғарамидан қилинган юксак тахтида, тўсинга осилган чироқ остида оломонни кутиб турарди. У ўн икки ёшда бўлиб, охирги пайтларда бўйига эмас, энига кўпроқ кенгайган эди, барибир, қўрқинч соладиган сўйлоқ тишларига қарамасдан, аввалгидай олийжаноб чўчқалигича қолган, кўзларидан донишмандлик ва меҳр нури таралиб турарди. Ҳамма ҳайвонлар тўплангунча, ҳар бири ўз таъбига монанд жой топиб ўтиргунча, анча кўп вақт ўтди. Биринчи бўлиб учта кўппак — Блюбелл, Жесси ва Пинчер келди, унинг ортидан чўчқалар киришди ва тепалик ёнидаги пичан устидан жой олишди. Товуқлар дераза пештахталарига жойлашдилар, кабутарлар потирлашиб, том остидаги тўсинларга тизилишди, қўйлар ва сигирлар эса дарҳол чўчқаларнинг ёнига ўзларини ташладилар ва пичан чайнашга тушдилар.
The two cart-horses, Boxer and Clover, came in together, walking very slowly and setting down their vast hairy hoofs with great care lest there should be some small animal concealed in the straw. Clover was a stout motherly mare approaching middle life, who had never quite got her figure back after her fourth foal. Boxer was an enormous beast, nearly eighteen hands high, and as strong as any two ordinary horses put together. A white stripe down his nose gave him a somewhat stupid appearance, and in fact he was not of first-rate intelligence, but he was universally respected for his steadiness of character and tremendous powers of work. Боксёр ва Кловер исмли тулпорлар биргаликда келишди. Улар, кенг ва юнгли туёқлари имкон қадар оз жойни эгаллаши учун, эҳтиёткорлик билан, секин ҳаракатланишарди. Кловер ўрта ёшлардаги баланд байтал бўлиб, тўртинчи тойчоғини туққанидан кейин сўлқиллаб қолганди. Боксёрнинг ташқи кўриниши ғайриихтиёрий ҳурматни уйғотарди — яғрини баландлигидан бўйи 6 фут бўлиб, у шу қадар кучли эдики, оддий отларнинг иккитасичалик қувватга эга эди. Унинг башарасини кесиб ўтган оқ чизиқ тулпорга ахмоқона кўриниш берар, ростини айтганда, ўзи ҳам у қадар ақлли эмас эди, бироқ ўзининг сокин хулқ-атвори ва ғаройиб меҳнатсеварлиги билан ҳаммага ёқар эди.
"Now, comrades, what is the nature of this life of ours? Let us face it: our lives are miserable, laborious, and short. We are born, we are given just so much food as will keep the breath in our bodies, and those of us who are capable of it are forced to work to the last atom of our strength; and the very instant that our usefulness has come to an end we are slaughtered with hideous cruelty. No animal in England knows the meaning of happiness or leisure after he is a year old. No animal in England is free. The life of an animal is misery and slavery: that is the plain truth. Шундай қилиб, дўстлар, биз ва сизнинг тириклимиздан нима маъно бор? Келинглар, ҳақиқатнинг юзига тик қарайлик: қисқа ҳаётимизнинг ҳар бир куни хўрликда ва заҳматли меҳнатда ўтади. Туғилган, дунёга келган дақиқамиздан бошлаб, бизга ҳаётимиз тугаб қолмайдиган даражадагина овқат беришади, етарли кучи бор ҳайвонлар энг сўнгги нафасигача ишлаши керак; одатда, биз ҳеч нарсага ярамай, ҳеч кимга керак бўлмай қолганимизда, бизни шафқатсизларча кушхонага равона қилишади. Бир йилни ўтказган бирорта ҳайвон бу Англияда бахт нималигини ёки меҳнатдан кейин дам олиш қандай бўлишини билмайди. Англияда бирор-бир ҳайвон эрк нима эканини англамайди. Ҳаётимиз — қашшоқлик ва қулликдир. Ҳақиқат шудир.
"Man is the only creature that consumes without producing. He does not give milk, he does not lay eggs, he is too weak to pull the plough, he cannot run fast enough to catch rabbits. Yet he is lord of all the animals. He sets them to work, he gives back to them the bare minimum that will prevent them from starving, and the rest he keeps for himself. Our labour tills the soil, our dung fertilises it, and yet there is not one of us that owns more than his bare skin. You cows that I see before me, how many thousands of gallons of milk have you given during this last year? And what has happened to that milk which should have been breeding up sturdy calves? Every drop of it has gone down the throats of our enemies. Одам — ўзи ҳеч нарса ишлаб чиқармай, ҳаммасини ҳазм қиладиган ягона махлуқдир. У сут бермайди, тухум туғмайди, омочни судраш учун унинг кучи етмайди, қуёнларни тутиб олиш учун тезлиги суст. Шунга қарамай, у барча жонзодларнинг олий ҳокими. У жониворларни ишга ҳайдайди, емишни фақат улар очликдан азоб чекмайдиган даражада беради — қолган ҳамма нарса унинг ихтиёрида қолади. Бизнинг меҳнатимиз билан ер шудгор қилинади, бизнинг гўнгимиз билан ер озиқланади, — бизнинг эса баданимизни ёпган теримиздан бошқа мулкимиз йўқ. Мана сизлар, ҳозир қаршимда ястаниб ўтирган сигирлар, — ўтган йил мобайнида қанча сут бердинглар? Сизлар бўлиқ бузоқларингизни озиқлантиришингиз мумкин бўлган сут нима бўлди? Уларни сўнгги томчисигача душманларимиз ичиб, ютиб юборишди.
acceptance, control and registration of applications for participation in the trading of crypto-assets; крипто-активлар савдоларида қатнашиш учун талабномаларни қабул қилиш, назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
acceptance, control and registration of applications for the purchase, sale and (or) exchange of crypto-assets; крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш учун талабномаларни қабул қилиш, назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
acceptance, control and registration of applications for participation in the trading of crypto-assets on the platform for direct trading; тўғридан-тўғри савдолар майдончасида крипто-активлар савдоларида иштирок этиш учун талабномаларни қабул қилиш, назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
ensure regular improvement of the level of knowledge of employees of the crypto-exchange and persons involved in crypto-exchanges under civil law contracts, directly involved in the implementation of the activities of the crypto-exchange, in the field of legislation regulating the activities of crypto-exchanges, countering the legalization of proceeds from criminal activity, financing terrorism and financing the proliferation of weapons of mass destruction, as well as other local acts approved by the crypto-exchange (hereinafter referred to as the local act); крипто-биржа ишчилари ва улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида бевосита крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилинган шахсларнинг крипто-биржа фаолиятини тартибга солувчи, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва крипто-биржа томонидан тасдиқланадиган локал ҳужжатларини (бундан буён матнда локал ҳужжат деб юритилади) билиш даражасини доимий ошириб боришга;
allow trading participants to conduct transactions through the electronic platform of the crypto-exchange after the introduction of mechanisms for their mandatory identification and the application of other measures in accordance with the legislation in the sphere of crypto-assets turnover; крипто-биржа электрон платформаси орқали операцияларни амалга оширишда савдолар иштирокчиларига уларни мажбурий идентификациядан ўтказиш механизмини жорий этганидан ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларга мувофиқ бошқа чораларни қўллаганидан сўнг рухсат беришга;
The crypto exchange must develop and approve the rules governing the following processes: Крипто-биржа қуйидаги жараёнларни тартибга солишни назарда тутувчи қоидаларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаши лозим:
A crypto-exchange, when carrying out the activities of a crypto-depository, shall approve the procedure for issuing, registering an issue, initial placement and turnover of secured tokens. Such procedure shall: Крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш жараёнида крипто-биржа томонидан таъминланган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш ва муомалага киритиш, жумладан қуйидагиларни:
The main page of the website of the crypto-exchange must contain the information provided for in the appendix to these Regulations. Крипто-биржа веб-сайтининг бош саҳифасида мазкур Қоидаларнинг иловасида кўрсатилган маълумотлар жойлаштирилиши лозим.
The procedure for filing an application for the purchase, sale and (or) exchange of crypto-assets is determined by local acts. Крипто-активни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномани бериш тартиби локал ҳужжатлар билан белгиланади.
Client’s orders for the purchase, sale and (or) exchange of crypto-assets are subject to execution by the crypto-exchange at the time of the appearance of a counter order that meets their conditions. It shall not be allowed to delay the execution of orders, change their conditions or cancel after the appearance of a counter order. Мижозларнинг крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномаси крипто-биржа томонидан уларнинг талабларига жавоб берадиган қарши талабнома мавжуд бўлганида ижро этилиши шарт. Талабномаларнинг бажарилишини қарши талабнома мавжуд бўлганидан кейин кечиктириш, уларнинг шартларини ўзгартириш ёки бекор қилишга йўл қўйилмайди.
the seller of crypto-assets in his personal account creates an application for the sale of crypto-assets with an indication of the requirements for the price of crypto-assets and the details of his account with a servicing commercial bank; крипто-активларни сотувчи ўзининг шахсий кабинетида крипто-активларнинг нархига бўлган талаблари ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварақ реквизитларини кўрсатган ҳолда крипто-активларни сотиш учун буюртма тузади;