Found acc: 951 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Without prejudice to norms of general international law, this Convention shall not exclude the exercise of any criminal jurisdiction established by a State Party in accordance with its domestic law. | 6. Мазкур Конвенция, умумий халқаро ҳуқуқ меъёрларига зарар етказмаган ҳолда, иштирокчи Давлат томонидан ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ белгиланган исталган жиноий суд ҳуқуқини амалга оширилишини истисно этмайди. |
States Parties shall cooperate in criminal matters in accordance with articles 44 to 50 of this Convention. Where appropriate and consistent with their domestic legal system, States Parties shall consider assisting each other in investigations of and proceedings in civil and administrative matters relating to corruption. | 1. Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенциянинг 44 — 50-моддаларига мувофиқ жиноий-ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамкорлик қиладилар. Иштирокчи Давлатлар, агар бу мақсадга мувофиқ бўлса ва ўзларининг ички қонунчилик тизимларига тўғри келса, коррупция билан боғлиқ бўлган фуқаролик-ҳуқуқий ва маъмурий ишларни текшириш ва амалга ошириш бўйича бир-бирларига кўмаклашиш имкониятини кўриб чиқадилар. |
This article shall apply to the offences established in accordance with this Convention where the person who is the subject of the request for extradition is present in the territory of the requested State Party, provided that the offence for which extradition is sought is punishable under the domestic law of both the requesting State Party and the requested State Party. | 1. Ушбу модда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан, агар ушлаб берилиши лозим бўлган шахс сўров берилган иштирокчи Давлат ҳудудида бўлса ва содир этилган хатти-ҳаракат сўров берилган иштирокчи Давлатда ҳам, сўров бераётган иштирокчи Давлатда ҳам жиноий жазога лойиқ деб топилиши шартида қўлланилади |
If the request for extradition includes several separate offences, at least one of which is extraditable under this article and some of which are not extraditable by reason of their period of imprisonment but are related to offences established in accordance with this Convention, the requested State Party may apply this article also in respect of those offences. | 3. Агар ушлаб бериш тўғрисидаги илтимос бир нечта алоҳида жиноятлар хусусида бўлса ва уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мазкур моддага кўра ушлаб берилишга олиб келса, бошқалари эса жазо берилиши муддатлари бўйича ушлаб беришни истисно қилсаю, лекин мазкур Ковенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар сирасига кирса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат ушбу жиноятларга нисбатан ҳам мазкур моддани қўллаши мумкин. |
Each of the offences to which this article applies shall be deemed to be included as an extraditable offence in any extradition treaty existing between States Parties. States Parties undertake to include such offences as extraditable offences in every extradition treaty to be concluded between them. A State Party whose law so permits, in case it uses this Convention as the basis for extradition, shall not consider any of the offences established in accordance with this Convention to be a political offence. | 4. Мазкур модда қўлланиладиган ва ушлаб берилишига олиб келадиган жиноятларнинг ҳар бири ушлаб бериш тўғрисида иштирокчи Давлатлар ўртасида тузилган исталган шартномага жиноят сифатида киритилган деб ҳисобланади. Иштирокчи Давлатлар, бу каби жиноятларни, ушлаб берилишига олиб келадиган жиноятлар сифатида ушлаб бериш тўғрисидаги ўзаро тузиладиган шартномаларга киритиш мажбуриятини оладилар. Иштирокчи Давлат, агар ушлаб бериш учун асос сифатида мазкур Конвенциядан фойдаланса, мазкур Ковенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий хатти-ҳаракатларни, агар унинг қонунчилиги бунга йўл қўйса, сиёсий жиноят деб тан олмайди. |
At the time of deposit of its instrument of ratification, acceptance or approval of or accession to this Convention, inform the Secretary-General of the United Nations whether it will take this Convention as the legal basis for cooperation on extradition with other States Parties to this Convention; and | а) ўзининг ратификацион ёрлиғини ёки мазкур Конвенцияни қабул қилиши ёки тасдиқлаши ёхуд унга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатни сақлаш учун топшираётганида ушлаб бериш масалалари бўйича бошқа Давлатлар — мазкур Конвенциянинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш учун мазкур Конвенциядан ҳуқуқий асос сифатида фойдаланиши тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига маълумот беради. |
Nothing in this Convention shall be interpreted as imposing an obligation to extradite if the requested State Party has substantial grounds for believing that the request has been made for the purpose of prosecuting or punishing a person on account of that person’s sex, race, religion, nationality, ethnic origin or political opinions or that compliance with the request would cause prejudice to that person’s position for any one of these reasons. | 15. Агар сўров берилаётган иштирокчи Давлатда ушлаб бериш тўғрисидаги илтимос бирон шахснинг жинси, ирқи, диний эътиқоди, этник келиб чиқиши ёки сиёсий қарашлари сабабли таъқиб қилиш ёки жазолаш мақсадида қилинаётгани ёки ушбу илтимоснинг қондирилиши юқорида санаб ўтилган сабаблар бўйича ушбу шахснинг ҳолатига зарар етказиши мумкинлиги ҳақида салмоқли ва етарли асослар бўлса, у ҳолда мазкур Конвенциянинг ҳеч бир ҳолати ушлаб бериш мажбуриятини белгилайдиган тарзда талқин қилинмайди. |
States Parties may consider entering into bilateral or multilateral agreements or arrangements on the transfer to their territory of persons sentenced to imprisonment or other forms of deprivation of liberty for offences established in accordance with this Convention in order that they may complete their sentences there. | Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлари учун қамоқ жазосига ёки озодликдан маҳрум этишнинг бошқа турларига ҳукм қилинган шахсларни, улар жазо муддатини ўзларининг ҳудудида ўташларини таъминлаш мақсадида, топшириш тўғрисидаги икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ва битимлар тузиш имкониятларини кўриб чиқишлари мумкин. |
Mutual legal assistance shall be afforded to the fullest extent possible under relevant laws, treaties, agreements and arrangements of the requested State Party with respect to investigations, prosecutions and judicial proceedings in relation to the offences for which a legal person may be held liable in accordance with article 26 of this Convention in the requesting State Party. | 2. Сўров бераётган иштирокчи Давлатда, мазкур Конвенциянинг 26-моддасига кўра, юридик шахс жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган жиноят билан боғлиқ тергов ишлари, жиноий қидирув ишлари ва суд муҳокамаси учун зарур бўлган ва тегишли қонунларга, халқаро шартномаларга ҳамда сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг келишув ва битимларига мувофиқ кўрсатилаётган ўзаро ҳуқуқий ёрдам имкон қадар максимал ҳажмда тақдим этилади. |
Mutual legal assistance to be afforded in accordance with this article may be requested for any of the following purposes: | 3. Мазкур моддага мувофиқ тақдим этилаётган ўзаро ҳуқуқий ёрдам қуйидаги мақсадларнинг исталгани учун сўралиши мумкин: |
Identifying, freezing and tracing proceeds of crime in accordance with the provisions of chapter V of this Convention; | j) мазкур Конвенциянинг V бобида келтирилган ҳолатларга мувофиқ жиноий даромадларни аниқлаш, ишга солмай туриш ва кузатиш; |
The recovery of assets, in accordance with the provisions of chapter V of this Convention. | k) мазкур Конвенциянинг V бобида келтирилган ҳолатларга мувофиқ активларни мусодара қилиш (муомаладан чиқариш). |
The transmission of information pursuant to paragraph 4 of this article shall be without prejudice to inquiries and criminal proceedings in the State of the competent authorities providing the information. The competent authorities receiving the information shall comply with a request that said information remain confidential, even temporarily, or with restrictions on its use. However, this shall not prevent the receiving State Party from disclosing in its proceedings information that is exculpatory to an accused person. In such a case, the receiving State Party shall notify the transmitting State Party prior to the disclosure and, if so requested, consult with the transmitting State Party. If, in an exceptional case, advance notice is not possible, the receiving State Party shall inform the transmitting State Party of the disclosure without delay. | 5. Мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ маълумотнинг берилиши маълумотни тақдим этаётган давлатнинг ваколатли органлари тергов ишлари ва жиноий иш олиб борилишига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилади. Маълумот олаётган ваколатли органлар ушбу маълумотнинг махфий хусусиятга эга жиҳатларини, ҳаттоки, вақтинчалик асосда сақлаш тўғрисидаги илтимосни бажарадилар ёки ундан фойдаланишга қўйилган чекловларга риоя қиладилар. Бироқ, бу ҳолат, маълумотни олган иштирокчи Давлатга ўзида олиб борилаётган иш давомида айбланувчини оқлайдиган маълумотларни аниқлашга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолларда, маълумот олган иштирокчи Давлат, маълумотни ошкор қилишдан аввал, маълумотни тақдим этган иштирокчи Давлатга хабар беради ва, агар бу ҳақда мурожаат олинса, маълумот тақдим этган иштирокчи Давлат билан маслаҳатлашади. Агар, камдан-кам учрайдиган ҳолларда, аввалдан хабар беришнинг имкони бўлмаса, маълумот олаётган иштирокчи Давлат бу каби ошкор этилиш тўғрисида маълумот тақдим этаётган иштирокчи Давлатга хабар беради. |
A requested State Party, in responding to a request for assistance pursuant to this article in the absence of dual criminality, shall take into account the purposes of this Convention, as set forth in article 1; | 9. а) Сўров берилаётган иштирокчи Давлат, агар тегишли хатти-ҳаракат жиноят деб иккала тарафлама тан олинмаган бўлса, мазкур моддага кўра ёрдам берилиши тўғрисида қилинган мурожаатга жавоб беришда мазкур Конвенциянинг 1-моддасида кўрсатилган мақсадларни эътиборга олади; |
Unless the State Party from which a person is to be transferred in accordance with paragraphs 10 and 11 of this article so agrees, that person, whatever his or her nationality, shall not be prosecuted, detained, punished or subjected to any other restriction of his or her personal liberty in the territory of the State to which that person is transferred in respect of acts, omissions or convictions prior to his or her departure from the territory of the State from which he or she was transferred. | 12. Мазкур модданинг 10- ва 11-бандларига мувофиқ бирон шахсни топшириши лозим бўлган иштирокчи Давлатнинг розилигисиз, топширилаётган давлат ҳудудида ушбу шахснинг, фуқаролиги қандай бўлишидан қатъий назар, уни топширган давлат ҳудудидан кетишидан аввалги вақт оралиғига тааллуқли бўлган ҳаракатлар, бажарилмаган ҳаракатлар ёки ҳукм чиқарилиши билан боғлиқ бўлган таъқиб қилинишига, қамоққа олинишига, жазоланишига ёки шахсий озодлигининг бошқа чекланишларига йўл қўйилмайди. |
Each State Party shall designate a central authority that shall have the responsibility and power to receive requests for mutual legal assistance and either to execute them or to transmit them to the competent authorities for execution. Where a State Party has a special region or territory with a separate system of mutual legal assistance, it may designate a distinct central authority that shall have the same function for that region or territory. Central authorities shall ensure the speedy and proper execution or transmission of the requests received. Where the central authority transmits the request to a competent authority for execution, it shall encourage the speedy and proper execution of the request by the competent authority. The Secretary-General of the United Nations shall be notified of the central authority designated for this purpose at the time each State Party deposits its instrument of ratification, acceptance or approval of or accession to this Convention. Requests for mutual legal assistance and any communication related thereto shall be transmitted to the central authorities designated by the States Parties. This requirement shall be without prejudice to the right of a State Party to require that such requests and communications be addressed to it through diplomatic channels and, in urgent circumstances, where the States Parties agree, through the International Criminal Police Organization, if possible. | 13. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзаро ҳуқуқий ёрдам берилиши ҳақидаги мурожаатларни қабул қилишга ёки уларни бажаришга ёхуд уларни бажариш учун ваколатли органларга жўнатишга масъул ва тегишли ваколатларга эга бўлган марказий органни тайинлайди. Агар иштирокчи Давлатда ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг алоҳида тизимига эга махсус ҳудуд ёки минтақа бўлса, у ушбу ҳудуд ёки минтақада худди шундай вазифаларни бажарувчи алоҳида марказий органни тайинлаши мумкин. Марказий органлар қабул қилинган мурожаатларни тезкор ва тегишли тарзда бажарилиши ёки жўнатилишини таъминлайдилар. Агар марказий орган мурожаатни бажариш учун ваколатли органга жўнатаётган бўлса, ушбу мурожаат ваколатли орган томонидан тезкор ва тегишли равишда бажарилишига кўмаклашади. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ратификацион ёрлиғини ёки мазкур Конвенцияни қабул қилиши ёки уни тасдиқлаши ёни унга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатини сақлаш учун топшираётганида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу мақсадларда тайинланган марказий орган ҳақида хабардор қилинади. Ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимослар ва уларга тааллуқли исталган хабарлар иштирокчи Давлатлар тайинлаган марказий органлар томонидан жўнатилади. Бу талаб иштирокчи Давлатнинг бундай мурожаатлар ва хабарларни дипломатик каналлар орқали ва фавқулодда вазиятларда, иштирокчи Давлатлар бу ҳақда аввалдан келишиб олган бўлсалар ва агар, бунинг имкони бўлса, Жиноий полициянинг халқаро ташкилоти орқали унга етказилишини талаб қилишдек ҳуқуқини чекламайди. |
Requests shall be made in writing or, where possible, by any means capable of producing a written record, in a language acceptable to the requested State Party, under conditions allowing that State Party to establish authenticity. The Secretary-General of the United Nations shall be notified of the language or languages acceptable to each State Party at the time it deposits its instrument of ratification, acceptance or approval of or accession to this Convention. In urgent circumstances and where agreed by the States Parties, requests may be made orally but shall be confirmed in writing forthwith. | 14. Мурожаатлар ёзма кўринишда ёки, агар бунинг имкони бўлса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат учун мақбул бўлган тилда ёзма матн тузишнинг ва ушбу иштирокчи Давлатга унинг аслига тўғри эканлигини аниқлаш имкониятини берувчи шартларда исталган воситалар ёрдамида жўнатилади. Ратификацион ёрлиқ ёки мазкур Конвенцияни қабул қилиши ёки уни тасдиқлаши ёни унга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилаётганида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ҳар бир иштирокчи Давлат учун мақбул бўлган тил ёки тиллар тўғрисида хабардор қилинади. Фавқулодда вазиятларда ва, агар иштирокчи Давлатлар томонидан бу ҳақда аввалдан келишиб олинган бўлса, мурожаатлар оғзаки кўринишда жўнатилиши мумкин, лекин бу оғзаки мурожаатлар зудлик билан ёзма равишда тасдиқланадилар. |
The requested State Party may request additional information when it appears necessary for the execution of the request in accordance with its domestic law or when it can facilitate such execution. | 16. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат, агар бирон қўшимча маълумот унинг ички қонунчилигига мувофиқ илтимос бажарилиши учун ёки бундай илтимос бажарилишини енгиллаштирадиган бўлса, зарур бўлган ҳолатларда ушбу қўшимча маълумотни сўраши мумкин. |
A request shall be executed in accordance with the domestic law of the requested State Party and, to the extent not contrary to the domestic law of the requested State Party and where possible, in accordance with the procedures specified in the request. | 17. Илтимос сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ ва сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига зид бўлмаган даражада, ва имкон қадар илтимосда кўрсатилган тартиботларга мувофиқ равишда бажарилади. |
The requesting State Party shall not transmit or use information or evidence furnished by the requested State Party for investigations, prosecutions or judicial proceedings other than those stated in the request without the prior consent of the requested State Party. Nothing in this paragraph shall prevent the requesting State Party from disclosing in its proceedings information or evidence that is exculpatory to an accused person. In the latter case, the requesting State Party shall notify the requested State Party prior to the disclosure and, if so requested, consult with the requested State Party. If, in an exceptional case, advance notice is not possible, the requesting State Party shall inform the requested State Party of the disclosure without delay. | 19. Сўров бераётган иштирокчи Давлат сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан тақдим этилган маълумот ва исбот-далиллардан, сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг аввалдан берган розилигисиз, мурожаатномада кўрсатилган тергов ишлари ёки суд муҳокамасидан бошқа тергов ишлари ёки суд муҳокамасида фойдаланмайди. Мазкур банддаги ҳеч қандай ҳолат сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан унинг ҳудудида ўтаётган тергов ва текширув ишлари жараёнида айбланувчини оқловчи маълумотлар ёки исбот-далилларни аниқланишига тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолатларда, сўров бераётган иштирокчи Давлат, маълумотлар ёки исбот-далилларни аниқлашдан аввал, сўров берилаётган иштирокчи Давлатни бу ҳақда хабардор қилади ва агар, маслаҳатлашиш тўғрисида илтимос қилинган бўлса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат билан маслаҳатлар ўтказади. Агар, истисно қилинган ҳолатларда, аввалдан хабар беришнинг имкони бўлмаса, у ҳолда сўров бераётган иштирокчи Давлат бу каби оқловчи маълумотлар ёки исбот-далиллар аниқланганлиги ҳақида зудлик билан сўров берилаётган иштирокчи Давлатга хабар беради. |