USA English ‹ › UZ Uzbek

Found қўл: 988 words & 9 translates

English Ўзбек
allow trading participants to conduct transactions through the electronic platform of the crypto-exchange after the introduction of mechanisms for their mandatory identification and the application of other measures in accordance with the legislation in the sphere of crypto-assets turnover; крипто-биржа электрон платформаси орқали операцияларни амалга оширишда савдолар иштирокчиларига уларни мажбурий идентификациядан ўтказиш механизмини жорий этганидан ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларга мувофиқ бошқа чораларни қўллаганидан сўнг рухсат беришга;
impose a ban in the name or symbolics of the issued secured tokens for the use of the words “state”, “secured by the state”, “supported by the state”, “Uzbekistan”, “Uzbek”, “national”, “sum (UZS)”, as well as the names of cities of the Republic of Uzbekistan in full or abbreviated form, using their combinations in any language and in any form. чиқарилган токенларнинг номланиши ёки рамзларида «давлат», «давлат томонидан таъминланган», «давлат томонидан қўллаб-қувватланган», «Ўзбекистон», «ўзбек», «миллий», «сўм (UZS)» ҳамда Ўзбекистон Республикаси шаҳарларининг номларини тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда, шунингдек уларнинг бирликларидан фойдаланган ҳолда, исталган тилда ва ҳар қандай шаклда ишлатишни тақиқлашни назарда тутувчи тартибни тасдиқлаши лозим.
in case of non-fulfillment or improper fulfillment by the clearing participant of its obligations under a transaction, as well as in the presence of a decision of the arbitration and/or disciplinary commission of the crypto-exchange on the imposition of a fine on the clearing participant for violation of the rules for trading crypto-assets or contractual obligations, write off the amount of the fine from the virtual accounts of the guilty clearing participant; клиринг иштирокчиси битим бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, шунингдек крипто-биржанинг арбитраж ва/ёки интизом комиссияларининг клиринг иштирокчисига крипто-активлар савдоси қоидалари ёки шартномавий мажбуриятларни бузганлик учун жарима қўллаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлганда айбдор клиринг иштирокчисининг виртуал ҳисобварағидан жарима суммасини акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш;
Acknowledging the fundamental principles of due process of law in criminal proceedings and in civil or administrative proceedings to adjudicate property rights, мулкий ҳуқуқларни аниқлаш учун жиноий, фуқаролик ёки маъмурий иш юритиш жараёнида қонунчиликда белгиланган ҳуқуқий чораларни қўллаш борасидаги энг асосий тамойилларни эътироф этиб,
Welcoming the entry into force on 29 September 2003 of the United Nations Convention against Transnational Organized Crime, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенцияси 2003 йил 29 сентябрдан бошлаб кучга кирганлигини маъқуллаган ҳолда,
b) To promote, facilitate and support international cooperation and technical assistance in the prevention of and fight against corruption, including in asset recovery; b) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда, шу жумладан активларни қайтариш борасида халқаро ҳамкорлик ҳамда техник ёрдам кўрсатилишини рағбатлантириш, осонлаштириш ва қўллаб-қувватлаш;
a) “Public official” shall mean: (i) any person holding a legislative, executive, administrative or judicial office of a State Party, whether appointed or elected, whether permanent or temporary, whether paid or unpaid, irrespective of that person’s seniority; (ii) any other person who performs a public function, including for a public agency or public enterprise, or provides a public service, as defined in the domestic law of the State Party and as applied in the pertinent area of law of that State Party; (iii) any other person defined as a “public official” in the domestic law of a State Party. However, for the purpose of some specific measures contained in chapter II of this Convention, “public official” may mean any person who performs a public function or provides a public service as defined in the domestic law of the State Party and as applied in the pertinent area of law of that State Party; a) «оммавий мансабдор шахс» дегани қуйидагиларни англатади: i) шахснинг мансаб даражасидан қатъи назар, доимий ёки муваққат асосда, иш ҳақи учун ёки иш ҳақини олмасдан иштирокчи Давлатнинг қонунчилик, ижроия, маъмурий ёки суд органида бирон лавозимни эгаллаб турган ҳар қандай тайинланадиган ёки сайланадиган шахс; ii) шунингдек, оммавий муассаса ёки оммавий корхона учун бирон оммавий вазифани бажараётган ёки иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда бирон оммавий хизматни тақдим этаётган ҳар қандай бошқа шахс; iii) иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида «оммавий мансабдор шахс» сифатида белгиланадиган ҳар қандай бошқа шахс. Шундай бўлсада, мазкур Конвенциянинг II бобида кўзда тутилган айрим муайян чораларни кўриш мақсадида «оммавий мансабдор шахс» сифатида, иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда бирон оммавий вазифани бажараётган ёки бирон оммавий хизматни кўрсатаётган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин;
e) “Proceeds of crime” shall mean any property derived from or obtained, directly or indirectly, through the commission of an offence; e) «жиноий даромадлар» деганда бирон жиноятни содир этиш натижасида бевосита ёки билвосита, харид қилинган ёки қўлга киритилган ҳар қандай мол-мулк назарда тутилади;
h) “Predicate offence” shall mean any offence as a result of which proceeds have been generated that may become the subject of an offence as defined in article 23 of this Convention; h) «асосий ҳуқуқбузарлик» деганда жиноят таркибини ташкил этадиган ва бундай ҳаракатлар натижасида олинган даромадларга нисбатан мазкур Конвенциянинг 23 моддасида келтирилган жазо чоралари қўлланиладиган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик кўзда тутилади;
This Convention shall apply, in accordance with its terms, to the prevention, investigation and prosecution of corruption and to the freezing, seizure, confiscation and return of the proceeds of offences established in accordance with this Convention. 1. Мазкур Конвенция, унинг қоидаларига мувофиқ, коррупциянинг олдини олиш, тергов қилиш ва коррупция учун жиноий таъқиб қилиш ҳамда мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят йўли билан орттирилган, деб эътироф этилган даромадлар билан амалиётларни тўхтатиб қўйиш (ишга солмай туриш), хатлаш, мусодара қилиш ва қайтариш учун қўлланилади.
Each State Party shall, where appropriate and in accordance with the fundamental principles of its legal system, endeavour to adopt, maintain and strengthen systems for the recruitment, hiring, retention, promotion and retirement of civil servants and, where appropriate, other non-elected public officials: 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, фуқаро хизматчиларни ва, тегишли вазиятларда, бошқа сайланмайдиган оммавий мансабдор шахсларни ишга қабул қилиш, ёллаш, хизматни ўташ, хизмат давомида мансабга эришиш ва истеъфога чиқишнинг қуйидагиларга асосланадиган тизимларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади:
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, endeavour to adopt, maintain and strengthen systems that promote transparency and prevent conflicts of interest. 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, ошкораликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳамда манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини оладиган тизимларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.
In particular, each State Party shall endeavour to apply, within its own institutional and legal systems, codes or standards of conduct for the correct, honourable and proper performance of public functions. 2. Хусусан, оммавий функцияларни тўғри, виждонан ва тегишли даражада бажариш учун ҳар бир иштирокчи Давлат ўз институционал ва ҳуқуқий тизимлари доираларида ўзини тутиш кодекслари ёки стандартларни қўллашга интилади.
The use of objective and predetermined criteria for public procurement decisions, in order to facilitate the subsequent verification of the correct application of the rules or procedures; c) қоидалар ва таомиллар тўғри қўлланилаётганлигини келгусида текширишга кўмаклашиш мақсадида оммавий харидлар тўғрисида қабул қилинган қарорлар юзасидан олдиндан белгиланган ва холисона мезонлардан фойдаланиш;
Measures to the same effect as those taken pursuant to paragraph 1 of this article may be introduced and applied within the prosecution service in those States Parties where it does not form part of the judiciary but enjoys independence similar to that of the judicial service. 2. Мазкур модданинг 1 бандида баён этилганга ўхшаш чоралар прокуратура органлари суд ҳокимияти таркибига кирмайдиган, лекин суд органларида бўлгани каби мустақилликка эга бўлган иштирокчи Давлатларнинг прокуратура органларида қўлланилиши мумкин.
Promoting the development of standards and procedures designed to safeguard the integrity of relevant private entities, including codes of conduct for the correct, honourable and proper performance of the activities of business and all relevant professions and the prevention of conflicts of interest, and for the promotion of the use of good commercial practices among businesses and in the contractual relations of businesses with the State; b) тегишли хусусий ташкилотлар фаолиятида ҳалолликни таъминлаш учун мўлжалланган стандарт ва таомилларни, шу жумладан тадбиркорлар ва барча тегишли касб-ҳунарлар соҳиблари ўз фаолиятларини тўғри, виждонан ва тегишли даражада амалга оширишлари учун ва манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш ҳамда тижорат корхоналар ўртасидаги муносабатларда ва бундай корхоналар ва давлат ўртасидаги муносабатларда ҳалол тижорат амалиёти қўлланилишини рағбатлантириш учун мўлжалланган стандарт ва таомилларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
In order to prevent corruption, each State Party shall take such measures as may be necessary, in accordance with its domestic laws and regulations regarding the maintenance of books and records, financial statement disclosures and accounting and auditing standards, to prohibit the following acts carried out for the purpose of committing any of the offences established in accordance with this Convention: 3. Коррупциянинг олдини олиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботлар ҳамда бухгалтерия ҳисоблари ва стандартларини тақдим этишни тартибга солувчи қоидаларга мувофиқ, қуйида кўрсатилган ва мазкур Конвенция билан эътироф этилган ҳар қандай жиноятни содир этиш учун қўлланиладиган ҳаракатларни тақиқлаш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради:
States Parties shall consider implementing feasible measures to detect and monitor the movement of cash and appropriate negotiable instruments across their borders, subject to safeguards to ensure proper use of information and without impeding in any way the movement of legitimate capital. Such measures may include a requirement that individuals and businesses report the cross-border transfer of substantial quantities of cash and appropriate negotiable instruments. 2. Иштирокчи Давлатлар, ахборотдан тегишли даражада фойдаланишни таъминлашга қаратилган кафолатларга амал қилиш ҳамда қонуний капиталлар ҳаракатланишига ҳеч қандай тўсқинлик қилмаслик шарти билан, нақд пул маблағлари ва тегишли айланма маблағлар уларнинг чегараларидан ҳаракатланишини аниқлаш ва бундай ҳаракатланиш кетидан назорат олиб бориш бўйича амалда қўлланилиши мумкин бўлган чораларни кўриш масаласини кўриб чиқадилар. Бундай чоралар жисмоний шахслар ва тижорат корхоналар катта ҳажмдаги нақд пулларнинг трансчегаравий ўтказилиши ва тегишли миқдордаги айланма маблағлар топширилиши тўғрисида хабар беришлари лозимлиги бўйича талабни ўзига киритиши мумкин.
States Parties shall consider implementing appropriate and feasible measures to require financial institutions, including money remitters: 3. Иштирокчи Давлатлар молия муассасалари, шу жумладан пул маблағларини ўтказиш муассасалари қуйида кўрсатиб ўтилганларни амалга оширишлари юзасидан талаб белгилаш учун тегишли ва амалиётда қўллаш мумкин бўлган чоралардан фойдаланиш ҳақидаги масалани кўриб чиқадилар:
For purposes of implementing or applying paragraph 1 of this article: 2. Мазкур модданинг 1-бандини амалга ошириш ёки қўллаш мақсадида: