Found ада: 1743 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
However, we are convinced that our strong political will and common creative spirit shall contribute to bringing the brotherly countries and peoples of the region closer together. | Бироқ ишончимиз комилки, бизнинг кучли сиёсий иродамиз ва умумий бунёдкорлик руҳи минтақадаги қардош мамлакатлар ва халқларни янада яқинлаштиришга хизмат қилади. |
In addition, in many countries of our region - I think my colleagues will support me – there is a great need for the European investments and technologies. | Бундан ташқари, минтақамиздаги кўплаб мамлакатларда Европа инвестициялари ва технологияларига катта эҳтиёж кузатилмоқда. Ўйлайманки, ҳамкасбларим бу борада мени қўллаб-қувватлайди. |
We invite the European side to actively join the implementation of the «Green Agenda» program adopted in our region, in particular, in the following specific areas: | Европа томонини минтақамизда қабул қилинган «Яшил кун тартиби» дастурини, жумладан, қуйидаги аниқ йўналишларни амалга оширишда фаол иштирок этишга чақирамиз: |
We support holding the next European Union - Central Asia High-Level Conference on Environment and Water Resources in Rome next February. | Келгуси йил февраль ойида Римда Атроф-муҳит ва сув ресурслари бўйича «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» мавзусида юқори даражадаги навбатдаги конференцияни ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлаймиз. |
Based on its outcome, we consider it important to develop a joint road map with specific, practical steps and activities. | Унинг якунлари бўйича аниқ, амалий қадамлар ва тадбирларни ўз ичига олган қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни муҳим деб ҳисоблаймиз. |
In the humanitarian sphere, it is necessary to intensify our cooperation in such areas as education and innovation exchanges, cultural and tourist ties. | Гуманитар соҳада ҳамкорлигимизни қуйидаги йўналишларда фаоллаштириш зарур: таълим ва инновация алмашувлари; маданий ва сайёҳлик алоқалари. |
With an aim to broadly familiarize the European partners with the unique historical heritage, rich culture and traditions of the peoples of our region, we intend to hold in the second half of November the major exhibition events in the Louvre in Paris. | Европалик ҳамкорларни минтақамиз халқларининг ноёб тарихий мероси, бой маданияти ва анъаналари билан кенг таништириш мақсадида биз ноябрь ойининг иккинчи ярмида Парижнинг Лувр музейида йирик кўргазма ташкил этишни режалаштирганмиз. |
We stand up for the annual organization of such events in the European capitals and cultural centers. | Бундай тадбирларни ҳар йили – Европа давлатларининг пойтахтларида ва маданият марказларида ҳамкорликда ўтказиб бориш тарафдоримиз. |
We have repeatedly discussed this issue openly with Mr. Michel and we have similar concerns and anxieties. | Биз жаноб Мишель билан ушбу муаммони бир неча бор очиқ муҳокама қилдик. Бизнинг бу борадаги хавотир ва ташвишларимиз ўхшашдир. |
In this regard, we propose to consider the possibility of adopting a multilateral program document - a «road map» to accelerate the implementation of the Strategy and consolidate our partnerships. | Шу муносабат билан биз Стратегиянинг бажарилишини жадаллаштириш ва ҳамкорлик алоқаларимизни мустаҳкамлаш мақсадида кўп томонлама дастурий ҳужжат – “Йўл харитаси”ни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қиламиз. |
Today we are witnessing an unprecedented lack of dialogue and trust, growing uncertainty in international relations. | Бугун биз халқаро муносабатларда ноаниқлик тобора ортиб, мулоқот ва ишончнинг мисли кўрилмаган даражада тақчил бўлиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. |
In order to reach a broad consensus on the Afghan issue and to take practical steps at the global level, we propose to consider the possibility of a joint appeal by the Asian nations to the United Nations General Assembly for the formation of a high-level international negotiating group to draft the following Consider a joint appeal by the Asian nations to the United Nations General Assembly to form a high-level international negotiating group to draft and agree with the Afghan authorities on an algorithm for the gradual implementation of the parties' obligations. | Афғон муаммоси юзасидан кенг консенсусга эришиш ва глобал даражада амалий чора-тадбирларни қабул қилиш мақсадида Афғонистон ҳукумати билан томонларнинг ўз мажбуриятларини босқичма-босқич бажаришига қаратилган алгоритм, яъни тартиб-қоидани ишлаб чиқиш ва келишиш лозим. Бунинг учун юқори даражада халқаро музокаралар олиб борадиган гуруҳни шакллантириш ҳақидаги ташаббус ифода этилган Осиё мамлакатларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига биргаликдаги мурожаатида мужассам бўлган имкониятларни кўриб чиқишни таклиф этамиз. |
Second. More and more, we are confronted with the widespread EXPANSION of RADICAL IDEAS. | Иккинчидан. Биз радикал ғояларнинг кенг хуружига янада кўпроқ тўқнаш келмоқдамиз. |
to prevent strengthening the protectionism, as well as introducing the new restrictions that destabilize the global markets; | Бу борада протекционизмнинг кучайишига, глобал бозорларни беқарор қиладиган янги чекловларнинг жорий этилишига йўл қўймаслик; |
We consider it expedient to use the potential of innovation transfer more fully, to actively stimulate digitalization, the development of «cloud» technologies, artificial intelligence, and the Internet of Things. | Инновациялар трансфери соҳасидаги салоҳиятни янада тўлиқ ишга солиш, рақамлаштиришни фаол рағбатлантириш, “булутли” технологиялар, сунъий интеллект, “буюмлар Интернети”ни ривожлантириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. |
The Asian countries have every chance of gaining the global leadership in these areas. | Бу йўналишларда Осиё мамлакатлари глобал даражада етакчи бўлишга биргаликда эришиш учун барча имкониятларга эгадир. |
Sixth. In order to address the issues of ECOLOGY AND CLIMATE CHANGE, I propose to unite our efforts and launch the regular expert consultations under the conceptual program «GREEN ASIA», on intensive landscaping in our countries and support for vulnerable ecosystems. | Олтинчидан. Экология ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришни ҳамда мамлакатларимизни жадал кўкаламзорлаштириш ва экотизимлар боғлиқлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича “Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйишни таклиф этаман. |
We support Kazakhstan’s intention to continue its presidency in this Conference until 2024, and we wish success to our Kazakh partners. | Биз Қозоғистоннинг Кенгашга 2024 йилга қадар раисликни давом эттириш ҳақидаги истагини қўллаб-қувватлаймиз ва қозоғистонлик дўстларимизга омадлар тилаймиз. |
The years and centuries shall pass, but the Independence Day, which has restored our national statehood, identity and human rights, underlying all of our achievements and goals, shall always be the biggest and the most precious holiday for us and our future generations. | Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади. |
For this reason, we attach a great importance to justifying the names of our ancestors who fell for the freedom of the Homeland, studying their activities, scientific and creative heritage, and honoring their memory. | Шу сабабли Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган ота-боболаримизнинг номларини оқлаш, уларнинг фаолияти, илмий ва ижодий меросини ўрганиш, хотирасини эъзозлашга янада муҳим аҳамият қаратмоқдамиз. |