Found public: 657 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The formation and functioning of political parties and public associations aiming to do the following shall be prohibited: changing the existing constitutional system by force; coming out against the sovereignty, territorial integrity and security of the Republic, as well as the constitutional rights and freedoms of its citizens; advocating war and social, national, racial and religious hostility, and encroaching on the health and morality of the people, as well as of any armed associations and political parties based on the national or religious principles. |
Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади. |
The state shall safeguard the rights and lawful interests of public associations and provide them with equal legal possibilities for participating in public life. | Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. |
Interference by state bodies and officials in the activity of public associations, as well as interference by public associations in the activity of state bodies and officials is impermissible. | Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. |
Political parties shall express the political will of various sections and groups of the population, and through their democratically elected representatives shall participate in the formation of state authority. Political parties shall submit public reports on their financial sources to the Oliy Majlis or their plenipotentiary body in a prescribed manner. | Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар. Сиёсий партиялар ўз фаолиятларини молиявий таъминланиш манбалари ҳақида Олий Мажлисга ёки у вакил қилган органга белгиланган тартибда ошкора ҳисоботлар бериб турадилар. |
Public associations may be dissolved or banned, or subject to restricted activity solely by the sentence of a court. | Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, улар фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади. |
Chapter 16. Administrative and Territorial Structure of the Republic of Uzbekistan | XVI боб. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши |
The Republic of Uzbekistan shall consist of regions, districts, cities, towns, settlements, kishlaks and auls (villages), and the Republic of Karakalpakstan. | Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат. |
Any alteration of the boundaries of the Republic of Karakalpakstan, regions, the city of Tashkent, as well as the formation and annulment of regions, cities, towns and districts shall be sanctioned by the Oily Majlis of the Republic of Uzbekistan. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади. |
Chapter 17. Republic of Karakalpakstan | XVII боб. Қорақалпоғистон Республикаси |
The sovereign Republic of Karakalpakstan is part of the Republic of Uzbekistan. | Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради. |
The sovereignty of the Republic of Karakalpakstan shall be protected by the Republic of Uzbekistan. | Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади. |
The Republic of Karakalpakstan shall have its own Constitution. | Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга. |
The Constitution of the Republic of Karakalpakstan must be in accordance with the Constitution of the Republic of Uzbekistan. | Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас. |
The laws of the Republic of Uzbekistan shall be binding on the territory of the Republic of Karakalpakstan. | Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир. |
The territory and boundaries of the Republic of Karakalpakstan may not be altered without the consent of Karakalpakstan. The Republic of Karakalpakstan shall be independent in determining its administrative and territorial structure. | Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади. |
The Republic of Karakalpakstan shall have the right to secede from the Republic of Uzbekistan on the basis of a nation-wide referendum held by the people of Karakalpakstan. | Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга. |
Mutual relations between the Republic of Uzbekistan and the Republic of Karakalpakstan, within the framework of the Constitution of the Republic of Uzbekistan, shall be regulated by treaties and agreements concluded by the Republic of Uzbekistan and the Republic of Karakalpakstan. | Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ҳамда битимлар билан тартибга солинади. |
Any disputes between the Republic of Uzbekistan and the Republic of Karakalpakstan shall be settled by the way of reconciliation. | Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги низолар муросага келтирувчи воситалар ёрдамида ҳал этилади. |
Chapter 18. Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan | XVIII боб. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси |
The supreme state representative body shall be the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan that exercises legislative power. | Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. |