Found and: 8159 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Any citizen of the Republic of Uzbekistan shall have the right to freedom of movement on the territory of the Republic, as well as a free entry to and exit from it, except in the events specified by law. | Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир. |
Everyone shall be guaranteed freedom of thought, speech and convictions. Everyone shall have the right to seek, obtain and disseminate any information, except that which is directed against the existing constitutional system and in some other instances specified by law. | Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. |
Freedom of opinion and its expression may be restricted by law if any state or other secret is involved. | Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин. |
All state bodies, public associations and officials in the Republic of Uzbekistan shall allow any citizen access to documents, resolutions and other materials, relating to their rights and interests. | Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим. |
All citizens of the Republic of Uzbekistan shall have the right to participate in the management and administration of public and state affairs, both directly and through representation. They may exercise this right by way of self-government, referendums and democratic formation of state bodies, as well as development and improvement of public control over activities of state bodies. | Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади. |
Citizens have the right to carry out their public activity in the form of rallies, meetings and demonstrations in accordance with the laws of the Republic of Uzbekistan. The authorities have the right to suspend or prohibit these events only for justified security reasons. | Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга. |
All citizens of the republic of Uzbekistan shall have the right to form trade unions, political parties and any other public associations, and to participate in mass movements. | Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. |
No one may infringe on the rights, freedoms and dignity of the individuals, constituting the minority opposition in political parties, public associations and mass movements, as well as in representative bodies of authority. | Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас. |
Everyone shall have the right, both individually and collectively, to submit applications and proposals, and to lodge complaints with competent state bodies, institutions and public representatives. | Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. |
Such applications, proposals and complaints shall be considered in accordance with the procedure and within the time-limit specified by law. | Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт. |
Chapter 9. Economic and Social Rights | IX боб. Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар |
The privacy of bank deposits and the right to inheritance shall be guaranteed by law. | Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади. |
Everyone shall have the right to work, including the right to choose their occupation. Every citizen shall be entitled to fair conditions of labour and protection against unemployment in accordance with the procedure prescribed by law. | Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. |
Citizens working on hire shall be entitled to a paid rest. The number of working hours and the duration of paid leave shall be specified by law. | Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади. |
Everyone shall have the right to social security in old age, in the event of disability and loss of the bread-winner as well as in some other cases specified by law. | Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. |
Pensions, allowances and other kinds of welfare may not be lower than the officially fixed minimum subsistence wage. | Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. |
Everyone shall be guaranteed the freedom of scientific research and engineering work, as well as the right to enjoy cultural benefits. | Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. |
The state shall promote the cultural, scientific and technical development of society. | Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади. |
Chapter 10. Guarantees of Human Rights and Freedoms | X боб. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари |
The state shall safeguard the rights and freedoms of citizens proclaimed by the Constitution and laws. | Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди. |