Found ер: 6974 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
25. If only they would worship God, who brings to light the mysteries of the heavens and the earth, and knows what you conceal and what you reveal. | 25Осмонлару ердаги сирларни ошкор қиладиган, махфий ва ошкор қилган нарсаларингизни биладиган Аллоҳга сажда қилмайдиларми?! |
32. She said, “O counselors, advise me in this matter of mine. I never make a decision unless you are present.” | 32У:«Эй аъёнлар! Менга бу ишимда фатво беринглар. Сизлар шоҳид бўлмагунингизча, мен бир ишга қатъий қарор қилмасман», деди. |
36. When he came to Solomon, he said, “Are you supplying me with money? What God has given me is better than what He has given you. It is you who delight in your gift. | 36Қачонки, (элчиси) Сулаймонга келганида, у: «Сизлар менга молдунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизга берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз. |
37. Go back to them. We will come upon them with troops they cannot resist; and we will expel them from there, disgraced and humiliated.” | 37(Эй элчи!) Сен уларга қайтиб бор. Бас, албатта, Биз улар бас кела олмайдиган қўшин ила борурмиз ва у ердан уларни хору зор ҳолларида чиқарурмиз», деди. |
42. When she arrived, it was said, “Is your throne like this?” She said, “As if this is it.” “We were given knowledge before her, and we were submissive.” | 42Қачонки у(малика) келганида: «Сенинг тахтинг шундайми?» дейилди. У: «Худди ўшанинг ўзи», деди. «Бизга бундан илгари илм берилган эди ва мусулмон бўлган эдик». |
48. In the city was a gang of nine who made mischief in the land and did no good. | 48У шаҳарда тўққиз нафарли гуруҳ бор бўлиб, ер юзида бузғунчилик қилишар, ислоҳ қилмас эдилар. |
49. They said, “Swear by God to one another that we will attack him and his family by night, and then tell his guardian, 'We did not witness the murder of his family, and we are being truthful.'“ | 49Улар: «Аллоҳнинг номига қасам ичинглар! Албатта, у(Солиҳ)ни ва унинг аҳлини тунда ўлдирармиз, сўнгра валийсига, биз унинг аҳлининг ҳалокатига гувоҳ эмасмиз, албатта, биз ростгўйлармиз, дермиз», дедилар. |
51. So note the outcome of their planning; We destroyed them and their people, altogether. | 51Назар сол! Уларнинг макри оқибати нима бўлди?! Биз, албатта, уларни ва қавмларининг ҳаммаларини ер билан яксон қилдик. |
53. And We saved those who believed and were pious. | 53Ва иймон келтириб, тақво қилиб юрганларга нажот бердик. |
57. So We saved him and his family, except for his wife, whom We destined to be among the laggards. | 57Бас, Биз унга ва хотинидан бошқа аҳлига нажот бердик. У(хотин)нинг азобда қолгувчилар ичида бўлишини тақдир қилдик. |
60. Or, who created the heavens and the earth, and rains down water from the sky for you? With it We produce gardens full of beauty, whose trees you could not have produced. Is there another god with God? But they are a people who equate. | 60Ёки осмонлару ерни яратган, сизларга осмондан сув туширган зотми? Бас, Биз у(сув) билан гўзал боғлар ўстирдик. Сиз ўзингиз унинг дарахтини ўстира олмас эдингиз. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Йўқ, улар ўзлари тенглаштирадиган қавмдирлар. |
61. Or, who made the earth habitable, and made rivers flow through it, and set mountains on it, and placed a partition between the two seas? Is there another god with God? But most of them do not know. | 61Ёки ерни қароргоҳ этган, унинг узра анҳорлар қилган, унга тоғлар қилган ва икки денгиз ўртасида тўсиқ қилган зотми?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Йўқ, уларнинг кўплари билмаслар. |
62. Or, who answers the one in need when he prays to Him, and relieves adversity, and makes you successors on earth? Is there another god with God? How hardly you pay attention. | 62Ёки музтарночор одам дуо қилганда ижобат этиб, унинг мушкулини осон қилган ҳамда сизни ер юзида халифа қилган зот яхшими?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми? Қанчалик оз эслайсизлара?! |
64. Or, who originates the creation and then repeats it, and who gives you livelihood from the sky and the earth? Is there another god with God? Say, “Produce your evidence, if you are truthful.” | 64Ёки аввалбошдан яратадиган, сўнгра яна қайтадан яратадиган ва сизларни осмонлару ердан ризқлантирадиган зот яхшими? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! «Агар ростгўй бўлсангиз ҳужжатингизни келтиринг», дегин. |
65. Say, “No one in the heavens or on earth knows the future except God; and they do not perceive when they will be resurrected.” | 65Сен:«Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар. |
69. Say, travel through the earth, and observe the fate of the guilty.” | 69Сен: «Ер юзида сайр қилинглар ва жиноятчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар», деб айт. |
71. And they say, “When is this promise, if you are truthful?” | 71Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўладир?» дерлар. |
74. And your Lord knows what their hearts conceal, and what they reveal. | 74Ва, албатта, Роббинг уларнинг диллари беркитган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам билур. |
75. There is no mystery in the heaven and the earth, but it is in a Clear Book. | 75Осмону ерда ҳеч бир ғайб нарса йўқ, илло у очиқойдин китобда бордир. |
76. This Quran relates to the Children of Israel most of what they differ about. | 76Албатта, ушбу Қуръон Бани Исроилга улар ихтилофлар қилаётган нарсаларнинг кўпини айтиб берадир. |