USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7921 words & 2 translates

English Ўзбек
On the other side of the battlefield Amr rallied his forces and halted Qanatir’s advance, while Khalid shored up Shurahbil’s ranks and pressed Jabalah’s division. Жанггоҳнинг нариги томонида Амр ўз кучларини тўплаб, Канатир хужумини тўхтата олди, Холид эса Шураҳбилга ёрдамга етиб келди ва Жабала қўшинига қарши чиқди.
Now that he was committed on the right, Khalid’s worst fear was realized - Gregory ordered the general advance of his division, sensing that the Arabs were shaken by the losses they took from Byzantine arrow volleys.  Холид ўз қўишини билан ўнг қанотда жанг олиб борар эди, ва шу пайт у кутган энг ёмон ҳолат рўй берди - рум камончилари отган ўқлар ёмғири оқибатида кўрилган талофатлардан арабларнинг ларзага тушганини ҳис этган Грегори ўз қўшинига умумий хужумга ўтишни буюрди.
Sure enough, Yazid’s battered division gave way, with Abu Ubayda barely holding Vahan’s Armenians. Табиийки, Язиднинг қаттиқ зарбага дуч келган лашкарлари чекинди, Абу Убайда эса Вахан етакчилигидаги арман лашкарларини зўрға ушлаб турарди.
With the Rashidun left in dire straits, Arab women from the camp picked up weapons and joined the fighting. Рошидинлар қийин аҳволда эканлигини кўриб, жамлоқдаги Араб аёллар қуролларни қўлларига олиб ва жангга кириб кетдилар.
Meanwhile on the right, the Byzantines finally retreated after several hours of fighting, and the rest of Vahan’s line soon followed. Бу орада, ўнг қанотда, румликлар бир неча соат давом этган жанглардан сўнг чекина бошладилар ва тез орада Вахан қўшинлари ҳам уларга эргашди.
But incredibly they managed to hold back the Byzantines. Аммо улар ақл бовар қилмас даражада румликларни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлишди.
Next morning, Vahan unexpectedly sent an emissary, offering a truce. Эртаси куни Вахан кутилмаганда сулҳ таклиф қилиб, элчи юборди.
Arab commanders met for an impromptu war council.   Араб қўшинлари қўмондонлари шошилинч ҳарбий машваратга йиғилишди.
Some argued to accept the truce, seeing it as a victory after fighting a much larger army deep within enemy territory, while others noted that the men are tired, wounded and vastly outnumbered. Баъзилар сулҳни қабул қилиш керак деган фикрни ёқлаб чиқишар эди, чунки улар бу таклифни душман ҳудудида анча катта қўшин билан бўлиб ўтган жангдан кейин ғалаба деб ҳисоблашарди, бошқалар эса жангчилар чарчаган, яраланган ва сон жиҳатдан анча кам эканлигини таъкидлашди.
Khalid listened to his comrades, then stood up saying: “The past four days tested our resolve." "Now is not the time to concede, now is the time to be decisive!” He argued that the strategy was to be on the defensive, wear out the enemy, then counter attack.   Холид, сафдошлари сўзларини тинглаб, ўрнидан турдида ва шундай деди: "Ўтган тўрт кун бизнинг қатъиятимиз учун синов бўлди" "Ҳозир таслим бўлиш мумкин эмас, билакс иродани бир жойга тўплаш пайти келди!" Мақсад ҳимояда туриш, душманнинг тинка-мадорини қуритиш ва қарши ҳужум қилиш эди деди у.
 And now he sensed that the Byzantines lost heart and that Vahan was trying to buy time to raise morale of his troops.  Ҳозир румликлар умидсизликка тушганлар ва Вахан ўз қўшинларининг жанговар руҳини кўтариш учун вақтдан ютишга ҳаракат қилмоқда, деди Холид.
The time to attack is now! There would be no truce. Энди ҳужум қилиш вақти келди! Ҳеч қандай сулҳ бўлмайди, деб, сўзини якунлади Ҳолди.
Determined to go on the offensive, the Muslim commander sent Dharar with 500 riders on a wide flanking maneuver to capture a key bridge across the Raqqad gorge that served as the main line of communication between the Byzantine army and their camp… The fightback has begun… As the sun rose on the next day, from the Byzantine line a hulking figure trotted out on his war horse into the no man's land. Хужум уюштиришга қатъий қарор қилган мусулмон қўмондони, лашкарбош Дарарни 500 нафар чавандоз билан душманнинг ён томонидан айланиб ўтиб Раққад дараси устидан ўтган муҳим кўприкни ишғол қилиш учун юборди. Бу кўприк Рум қўшини ва уларнинг қароргоҳи ўртасида асосий алоқа воситаси сифатида хизмат қилар эди. Қарши хужум бошланди. Тонг отиб қуёш чиққач, румликлар сафидан от минган баҳайбат киши ўртага чиқди.
Abu Ubayda answered the challenge. Абу Убайда рақиб даъватини қабул қилди.
And with that the tall, slim figure of Abu Ubayda, a man in his 50's, rode out to meet Gregory. Шу гапларни айтгач, узун бўйли, озғиндан келган ва 50 ёшни қоралаган Абу Убайда Грегори билан рўбаро келиш учун йўл олди.
As the Arab general caught up with him, in a split second Gregory turned to strike, Abu Ubayda ducked to evade the blow, striking the Greek general across the neck with his blade. Араблар қўмондони уни қувиб, етдим деганда, Грегори бирданига ҳамла қилди, Абу Убайда зарбадан қочишга улгурди ва юнон қўмондонининг бўйнига қилич урди.
Gregory dropped his sword and slumped from his horse.   Грегори қиличини тушириб юборди ва отдан қулади.
Moments later Khalid ordered the Muslim line forward! Having spent most of the night reorganizing the troops, Khalid left a token force of cavalry behind the infantry divisions, spreading their formations to make it appear to the Byzantines like the disposition of the Arab army remained the same as it was during the previous days, and he took all of the remaining cavalry, hiding it in the shallow dips of the plateau. Шу онда Холид мусулмонлар сафига олдинга юришни буюрди! Туннинг кўп қисмини қўшинларни қайта ташкил этиш билан ўтказган Холид пиёда қўшинлари ортида номигагина саноқли отлиқларни қолдирган эди, аммо уларни тарқоқ равишда жойлаштиргани туфайли, румликлар нигоҳида араб қўшинларининг жойлашуви аввалги кунлардагидек бўлиб кўринарди, ҳолбуки қолган барча суворийлар текисликнинг саёз қияларига яширган эди.
They were determined to drive the enemy back, but their substantial numerical disadvantage meant that they could not sustain this battle of attrition for long. Уларнинг душманни ортга суриб чиқариш қатъиятлари баланд эди, аммо уларнинг сони анча камлиги сўнгги тирик жангчи қолгунга қадар бўлган ушбу жангда узоқ вақт туролмасликларини англатар эди.
Just as Vahan’s troops managed to slow the momentum of the Muslim advance, Khalid sprung his trap. Вахан қўшинлари мусулмонлар хужумини тўхтатиши биланоқ, Холид ўзи тайёрлаган тузоқни ишга солди.