Found ер: 6974 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
10. Blessed is He who, if He wills, can provide you with better than that—gardens beneath which rivers flow—and He will give you palaces. | 10Агар хоҳласа, сенга ўшандан яхшироғини–остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва қасрларни қилиб берадиган Зот баракотли ва улуғ бўлди. |
11. In fact, they have denied the Hour, and We have prepared for those who deny the Hour a Blaze. | 11Йўқ! Улар соат(қиёмат)ни ҳам ёлғонга чиқардилар. Ва Биз соат(қиёмат)ни ёлғонга чиқарганларга дўзахни тайёрлаб қўйдик. |
15. Say, “Is this better, or the Garden of Eternity promised to the righteous? It is for them a reward and a destination. | 15Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими? У (жаннат) улар учун мукофот ва қайтиш жойидир. |
16. They will have therein whatever they desire, forever. That is upon your Lord a binding promise. | 16Уларга у ерда хоҳлаган нарсалари бор, абадий ҳолда қолурлар. Бу Роббинг зиммасидаги масъулиятли ваъдадир. |
18. They will say, “Glory be to You. It was not for us to take any lords besides You. But you gave them enjoyments, and their ancestors, until they forgot the Message, and became ruined people.” | 18Улар: «Эй пок Парвардигор, Сендан ўзгани дўст тутмоқ биз учун ярашмас. Лекин сен уларни ва отабоболарини (шунчалик) ҳузурлантирдингки, ҳатто улар зикрингни унутдилар ва ҳалокат қавми бўлиб қолдилар», дерлар. |
19. They have denied you because of what you say; so you can neither avert, nor help. Whoever among you commits injustice, We will make him taste a grievous punishment. | 19Батаҳқиқ, улар сизларни айтаётган нарсангизда ёлғончига чиқардилар. Энди (азобни) буришга ҳам, ёрдам олишга ҳам қодир бўлмассиз. Сиздан ким зулм қилган бўлса, унга азобни тортдирамиз. |
20. We never sent any messengers before you, but they ate food and walked in the marketplaces. And We made some of you tempters for one another—will you be patient? Your Lord is always Observing. | 20Биз сендан олдин юборган Пайғамбарларимиз ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қиласизлармикин?! Роббинг кўргувчи бўлган зотдир. |
21. Those who do not expect to meet Us say, “If only the angels were sent down to us, or we could see our Lord.” They have grown arrogant within themselves, and have become excessively defiant. | 21Бизга учрашдан умидсиз бўлганлар, бизга фаришталар туширилса ёки, Роббимизни кўрсак эди, дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларидан кетдилар ва катта туғёнла туғён қилдилар. |
22. On the Day when they see the angels—there will be no good news for sinners on that Day; and they will say, “A protective refuge.” | 22Улар фаришталарни кўрадиган кунда, ҳа, ўша кунда жиноятчиларга хушхабар бўлмас. Ва у(фаришта)лар: «Ҳаром, ҳаром», дерлар. |
25. The Day when the sky is cleft with clouds, and the angels are sent down in streams. | 25У кунда булутли осмон ёрилиб, фаришталар бўлакбўлак тушурилурлар. |
27. On that Day, the wrongdoer will bite his hands, and say, “If only I had followed the way with the Messenger. | 27У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер. |
29. He led me away from the Message after it had come to me; for Satan has always been a betrayer of man.” | 29Батаҳқиқ, менга зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст) мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир», дер. |
31. Likewise, to every prophet We assign enemies from among the wicked. But your Lord suffices as a Guide and Savior. | 31Ана шундай. Ҳар Пайғамбар учун жиноятчилардан душман қилганмиз. Ҳидоят ва ёрдамчиликда Роббинг Ўзи кифоя қилур. |
35. We gave Moses the Scripture, and appointed his brother Aaron as his assistant. | 35Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик ва унга акаси Ҳорунни вазир қилдик. |
36. We said, “Go to the people who rejected Our signs,” and We destroyed them completely. | 36Бас: «Иккингиз бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмга боринг», дедик. Сўнг уларни ер билан яксон қилдик. |
37. And the people of Noah: when they rejected the messengers, We drowned them, and made them a lesson for mankind. We have prepared for the wrongdoers a painful retribution. | 37Ва Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганларида ғарқ этдик ва уларни одамларга ибрат қилдик. Ҳамда Биз золимларга аламли азоблар тайёрлаб қўйдик. |
55. And yet, instead of God, they serve what neither profits them nor harms them. The disbeliever has always turned his back on his Lord. | 55Улар Аллоҳдан ўзга уларга наф ҳам, зарар ҳам етказмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар. Ва кофир Роббига қарши ёрдамчи бўлгандир. |
59. He who created the heavens and the earth and everything between them in six days, then settled on the Throne. The Most Merciful. Ask about Him a well-informed. | 59У осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратган, сўнгра аршни эгаллаган зотдир. У Роҳмандир. Бас, ўша ўта Хабардордан сўра. |
60. And when it is said to them, “Bow down to the Merciful,” they say, “And what is the Merciful? Are we to bow down to whatever you command us?” And it increases their aversion. | 60Қачонки уларга: «Роҳманга сажда қилинглар!» дейилса, улар: «Роҳман нима? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?» дерлар. Бу уларнинг узоқлашишини зиёда қилур. |
63. The servants of the Merciful are those who walk the earth in humility, and when the ignorant address them, they say, “Peace.” | 63Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир. |