Found ва: 7921 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The message was clear - that Syria belonged to the Empire was a fact of life after centuries of Byzantine rule and the current situation, while alarming, was a setback that will be dealt with. | Унинг етказмоқчи бўлган муждаси аниқ эди – Асрлар давомида Рум ҳокимияти остида бўлган Сурия фақат империяга тегишли эканлиги ҳаётий ҳақиқатдир, жорий вазият эса, ташвиш туғдирсада, тез орада ҳал этиладиган бир кичик юмуш каби холосдир. |
He urged Abu Ubayda to abandon northern Syria and retreat south to a stronger position where the rest of their forces could join them. | У, Абу Убайдани Суриянинг шимолини тарк этишга, ва мусулмонларнинг мустаҳкамроқ истеҳкоми жойлашган жанубга чекинишга чорлади, бу ерда уларнинг қўшинлари янада бирлашиши мумкин эди. |
Messengers were sent to the two commanders in Palestine to meet with the main army on the vast plains north-east of Lake Tiberias, which offered plenty of fodder for the horses and were conducive to cavalry maneuvers. | Фаластиндаги икки қўмондонга ҳам чопарлар юбориб, улар ўз қўшинларини Табария кўлининг шимолий-шарқида жойлашган кенг текисликларда турган асосий қўшин томон олиб бориш айтилди, бу текисликларда отлар учун етарлича ем бор эди ва суворийларнинг манёвралари учун қулай эди. |
And, just as Khalid had suspected, four Imperial armies marched on Emesa, which would’ve pinned the Arabs in the north, while another Byzantine army was to re-capture Damascus and cut off their line of retreat – the Muslim army withdrew just in time. | Холид таҳмин қилганидек, Империянинг тўрт қўшини Эмесага юриш қилди ва шимолдаги арабларни янчиб ташлаши мумкин эди, ҳолбуки Румнинг яна бир қўшини Дамашқни қайта ишғол қилиб, арабларнинг чекиниш йўлини тўсиб қўйиш эҳтимоли бор эди – бироқ мусулмон қўшини ўз вақтида орқага чекинган эди. |
However, the Sassanian army would not be ready in time for a simultaneous attack. | Бироқ, Сасонийлар қўшини Рум қўшини билан бир вақтнинг ўзида мусулмонларга қарши ҳужум уюштиришга ҳали тайёр эмасди. |
With the battle looming, Khalid was recognized as the ablest field commander and was given temporary control of the troops, while Abu Ubayda remained in overall strategic command. | Жанг яқинлашар экан, Холидга энг қобилиятли дала қўмондони ўлароқ қўшинларни вақтинча бошқариш ҳуқуқи берилди, Абу Убайда эса умумий стратегик бошқарувда эди. |
Rivers Yarmuk, Ruqqad, ‘Allan and Harir slice deep into the level plateau, creating deep gorges with steep cliffs. | Ярмук, Руккад, Аллан ва Ҳарир дарёлари текислик юзасини чуқур кесиб, тик қояли чуқур даралар ҳосил қилган. |
The grassy plain offered enough fodder and several springs to supply both armies. | Ўтлоқли яйловда от-уловлар учун етарлича ем ва икки қўшин чанқоғини қондириши учун бир нечта булоқ оқиб турар эди. |
Vahan was instructed by the emperor to try and pay off the Muslims to go back to Arabia, or at the very least to stall negotiations until the Sassanians were ready to attack in Iraq. | Император топшириғи билан Вахан, мусулмонларга тўлов таклиф қилиб, уларни Арабистонга қайтаришга, ёки, ҳеч бўлмаса, сасонийлар Ироқда ҳужум бошлагунга қадар музокараларни чўзишга уриниб кўриши керак эди. |
Jabalah and Gregory did much of the mediation, but as the talks dragged on for up to three months, reinforcements sent by Umar began arriving. | Воситачиликни асосан Жабала ва Грегори олиб бордилар, аммо музокаралар уч ойга чўзилиб кетди ва Умар юборган ёрдам кучи етиб кела бошлади. |
Concerned that he might lose the numerical advantage, Vahan took matters into his own hands and asked to negotiate with Khalid in person. | Сон жиҳатдан устунлигини бой беришдан қўрқиб, Вахан вазиятни ўз қўлига олишга қарор қилди ва Холид билан шахсан музокара олиб боришни сўради. |
By his own words, the Armenian general regarded the Arabs as nothing more than "impoverished, hungry, wretched Bedouins" and he offered Khalid food and gold to leave Byzantine lands. | Ушбу арман қўмондоннинг наздида араблар бор-йўғи "қашшоқ, оч, ҳақир бадавийлар" эди ва у Холидга Рум ерларини тарк этиш эвазига озиқ-овқат ва олтин таклиф этди. |
Unimpressed by Vahan's condescendence, Khalid responded: “It is not hunger that brought us here…”, calling on the Christian general to embrace Islam in exchange for peace, adding: "If you refuse there can only be war between us. | Ваханнинг беписанд оҳангда айтган гапига унча аҳамият бермаган Холид: «Бизни бу ерга олиб келган нарса очлик эмас, деди ва христиан қўмондонни Исломни қабул қилишга даъват қилди ва қўшимча қилди: "Агар сиз рад қилсангиз, бизнинг орамизда уруш бўлиши муқаррар”... |
and you will face men who love death as you love life". | унда сиз ҳаётни севганингиз каби, ўлимни севадиган кишиларга рўбаро келасиз. |
Enraged, Vahan fired a warning: “Better men tried to take our lands but were all defeated. | Ғазабланган Вахан огоҳлантирди: "Сиздан кучлироқ одамлар бизнинг ерларимизни эгаллаб олишга ҳаракат қилишди, аммо бари мағлубиятга учради.” |
” Negotiations were over… Vahan positioned the main Byzantine camp near al-Yaqusah from where one of the main Roman roads connecting Egypt and Syria could be defended. | " Музокаралар шу тарзда якун топди… Вахан Румликларнинг бош жамлоғини ал-Яқуса теварагида жойлаштирди. У ердан туриб, Миср ва Сурияни боғловчи Румликларнинг асосий йўлларидан бирини ҳимоя қилиш мумкин эди. |
He anchored his battle line to the gorge in the south and arrayed his troops along the ‘Allan river, stretching to the town of Jabiyah in the north. | Вахан ўз қўшинини водий жанубидаги дара ёқасидан тортиб водий шимолидаги Жабия қишлоғига қадар Аллан дарёси бўйлаб сафлади. |
Across the field, Khalid stretched his infantry to match the length of the Byzantine line, with the left flank anchored on the gorge in the south, while his right flank reached the vicinity of the town of Nawa. | Жанг майдонининг қарама-қарши томонида Холид ўз пиёда аскарларини Рум қўшини чизиғининг узунлигига мослаб сафлади, ва қўшин сафининг чап қаноти, жанубдаги дара ёқасига бориб тақаларди, ўнг қаноти эса, Нава шаҳри теварагига етиб борди. |
He placed Amr in charge of the right flank, Shurahbil and Abu Ubayda in the center, and Yazid on the left, with archers mixed in with the infantry. | Холид ўнг қанотга масъул қилиб Амрни қўйди, Шураҳбил ва Абу Убайдани эса марказга, ва Язидни чап қанотга юборди, камончилар пиёда аскарлар орасига тақсимланган эди. |
One Arab warrior came forward, dropped his shield and removed his armor, crying out: “I am the death of the Pale faces, I am the killer of Romans, I am the scourge sent upon you, I am Zarrar Ibn al-Azwar!” Several Byzantine officers challenged the Muslim champion. | Араблардан бир жангчи олдинга чиқди, ўз қалқонини ерга ташлади ва совтини ечиб ташлаб, ҳайқирди: "Мен оқ юзлиларга ўлим келтирувчиман, мен Румликлар кушандасиман, мен Заррар Ибн ал Азвар - сенларга юборилган офатман!» Бир неча Румлик аскарлар ушбу мусулмон қахрамонни жангга чорладилар. |