Found ва: 7921 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The objective of this initial phase of the campaign was to occupy the countryside inhabited predominantly by the Arabic-speaking population, many of whom would join the Islamic cause, thus swelling Rashidun ranks and providing valuable logistical support. | Арабларнинг ушбу бошланғич босқичдаги мақсади шаҳарлардан ташқарида асосан араб тилида сўзлашувчи аҳоли яшайдиган қишлоқларни эгаллаш эди, чунки уларнинг аксарияти исломга кириши эҳтимоли катта эди. Бу режа Рошидунлар сафлари кенгайишига ва зарур бўлган моддий-техник ёрдам топишга хизмат қиларди. |
These early operations laid the groundwork for the upcoming invasion and, ironically, Abu Bakr’s focus on the countryside would fool the Byzantines into perceiving the Muslims as mere raiders, and therefore no significant Imperial forces were assembled to combat the threat in early 633. | Ушбу дастлабки ҳаракатлар, кейинроқ амалга ошириладиган хужум учун негиз яратди ва энг қизиғи шуки, Абу Бакрнинг қишлоқларни ишғол қилишига румлкилар етарли аҳамият бермадилар, ва аксинча мусулмонлар бу қишлоқларни фақат талон тарож қилишга келган холос, деб ўйлаганлар ва натижада, 633 йил бошига келиб, Рум империяси бирор жиддий таҳдидга қарши тура оладиган сондаги лашкарни шай ҳолатга келтирмаган. |
Some of these tribes fought against Medina in the Ridda Wars, but some sections remained loyal, and it was these troops that now reinforced the campaign against the Sassanians. | Ушбу қабилаларнинг баъзилари Ридда урушларида Мадинага қарши жанг қилишганди, аммо баъзилари Мадинага содиқ қолганди ва айнан шу қўшинлар Сассонийларга қарши юришда мадад бўлган. |
Then, as he laid the groundwork for Rashidun administration and planned the offensive into central Iraq and the Sassanian capital, a message arrived from the Caliph – Khalid was to urgently march to Syria to take command of the invasion of the Byzantine Empire. | Рошидунлар маъмурияти ишига пойдевор яратгач ва Марказий Ироқ ва Сасонийлар пойтахтига юриш қилишни режалаштириб турган пайт, Холид Халифадан хабар олади, унга кўра Холид зудлик билан Сурияга йўл олиши ва Рум империясига бўлажак хужумга қўмондонлик қилиши керак эди. |
In April 634 he departed Iraq with a small force of veterans who’s loyalty to Islam was absolute, striking out across the desert towards Syria – a most perilous of journeys. | 634-йил Апрел ойида, жангларда тобланган ва Исломга садоқати сўзсиз бўлган лашкарларининг кичик гуруҳи билан Холид Ироқни тарк этди. У сувсиз сахро орқали Сурия томон йўл олди, бу хавф-хатарга тўла сафар эди. |
The troops couldn’t carry enough water to last until they reached Syria, so Khalid forced twenty of the camels to drink large quantities of water, then tied their mouths so they wouldn’t spoil it by eating or chewing their cud. | Қўшинлар Сурияга етиб боргунча етадиган сув заҳирасини ўзлари билан ола кета олмасдилар, шунда Холид йигирмата туяга бўккунча сув ичиришни ва сафар давомида туялар янтоқ еб, сувни яроқсиз қилиб қўймаслиги учун, туялар оғзини боғлаб қўйишни буюрди. |
The march through largely waterless country lasted for SIX days, becoming one of Khalid’s most famous military feats. | Сувсиз сахро бўйлаб юриш олти кун давом этди ва Холиднинг энг машҳур ҳарбий жасоратларидан бирига айланди. |
Upon entering Syria he moved south-west to meet with the three Muslim armies near Damascus, capturing forts and towns along the way. | Сурияга етгач, у Дамашқ яқинида тўхтаган мусулмонларнинг учта қўшини билан учрашиш учун жануби-ғарбга қараб юрди. Юриш асносида Холид Рум қалъалари ва шаҳарларини ишғол қиларди. |
So far the Empire relied on a system of forts along the border that would relay information about enemy troop movements to the interior, giving the Imperial army time to mobilize and respond to the threat. | Шу чоққача Рум империяси ўз чегараларида барпо этилган қалъалар тизимига таяниб келарди, яъни ушбу қалъаларнинг Империя ҳудудига душман қўшинлари кириб келиши ҳақида маълумот етказиши, Империя ўз қўшинларини сафарбар қилиб, таҳдидга жавоб бериши учун етарлича вақт берарди. |
The prevailing mindset was that any attack that penetrated into the interior would eventually be repulsed, thus any loss of territory would only be temporary. | Ҳар қандай душман Империя ҳудудига кириб борсада, охир оқибат барибир даф этилади, шундай экан ҳар қандай ҳудудий йўқотиш фақат вақтинча деган фикр устунлик қиларди. |
But by now the Muslims gained full control over rural areas in the south east and with Khalid’s arrival the Caliph turned his full attention to the conquest of important Syrian towns. | Аммо бу сафар кўп вақт бой берилгач, мусулмонлар жануби-шарқий ҳудуддаги қишлоқ жойлар устидан тўлиқ назоратни қўлга киритган эдилар ва Холиднинг келиши билан халифа бутун эътиборини Суриянинг муҳим шаҳарларини забт этишга қаратилган эди. |
Bostra fell first, and the four Muslim armies marched towards Palestine to join Amr ibn al-As, who was facing a large concentration of Byzantine troops commanded by Emperor Heraclius’ brother Theodore. | Биринчи бўлиб Бостра қулади ва мусулмонларнинг тўртта қўшини Фаластин томон юриш қилди, у ерда уларни Амр Ибн ал-Ос кутиб турган эди. Амр ибн ал Ос Рум императори Ҳераклнинг укаси Теодор қўмондонлиги остидаги катта қўшинга қарши келган эди. |
The Byzantines reportedly recruited Bedouin-Christian spies and were able to anticipate the movement of the Muslim army, managing to position themselves for the upcoming attack. | Хабар қилинишича, Румликлар бадавий-христиан айғоқчиларини ёллаб, мусулмонлар қўшининг ҳаракатларини олдиндан билиб олгандилар ва бўлажак ҳужумга тайёр турар эдилар. |
Many prominent Muslims fell as martyrs on the field of battle, but under Khalid’s leadership the Arabs managed to wipe out the presence of the Byzantine field army in Syria and were now advancing north. | Кўплаб буюк мусулмонлар жанг майдонида шаҳид бўлишди, аммо Холид етакчилиги остида Араблар, Суриядаги Рум дала армиясини йўқ қилишга муваффақ бўлдилар ва шимолга қараб юришни бошладилар. |
Theodore retreated to join the emperor at Emesa, while remnants of the Imperial army fled in disorder to nearby walled cities and forts, with many of the survivors converging on Pella, joining the garrison that was stationed there. | Теодор император жойлашган Эмеса шаҳри томон чекинди, Империя қўшинининг қолдиқлари саросимада яқин атрофдаги шаҳар ва қалъаларга қочдилар, тирик қолганларнинг кўпчилиги ПЕЛЛЕТ шаҳрига йўл олди ва у ердаги гарнизонга кириб олди. |
Alarmed by Khalid’s rapid advance, Heraclius dispatched two contingents to fortify key roads south of Damascus, to give the city time to prepare for a siege that was soon coming, and then subsequently headed for Antioch to begin preparations to deal with the Arab threat. | Холиднинг тезкор равишда олға силжишидан хавотирланган Ираклий, Дамашқ жанубидаги муҳим йўллар ҳимояси учун иккита йирик қўшин юборди, бу билан у Дамашқ аҳолисининг яқинлашаётган қуршовга тайёрланиши учун қўшимча вақт ютиши мумкин эди, кейин у Араблар таҳдидига қарши чиқишга тайёргарлик кўриш учун Антиохияга йўл олди. |
The siege lasted for 20 days and, after a Byzantine relief force was defeated, the city capitulated. | Қамал 20 кун давом этди ва Румликларнинг қўшимча кучлари ҳам мағлуб бўлгандан сўнг, шаҳар таслим бўлди. |
But then came news from Medina that Caliph Abu Bakr died about a month earlier, making Umar ibn al-Khattab, Khalid’s cousin, his successor. | Бироқ, Мадинадан халифа Абу Бакр бир ой олдин вафот этгани ҳақида хабар келди. Унинг ўрнига Холиднинг амакиваччаси Умар ибн Хаттоб халифа бўлган эди. |
Meanwhile in Antioch, Heraclius wasn’t sitting idle. | Айни пайтда Антиохияда Ҳеракл вақтини бекор ўтказмасди. |
He displayed the military might of the Byzantine Empire as five armies assembled and began their march back into Syria from multiple directions, under the overall command of Vahan, an Armenian general. | У Румнинг ҳарбий кучини намойиш этиб, бешта қўшин тўплади ва Сурияни қайта ишғол қилиш илинжида турли йўналишлардан юришни бошлади. Ушбу қўшинларга арман саркари Вахан қўмондонлик қилар эди. |