USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8059 words & 2 translates

English Ўзбек
 Such was their desperation that hundreds, if not thousands of Imperial soldiers jumped to their deaths from the cliffs to escape the wrath of Khalid’s troops.  Уларнинг умидсизлиги шу даражада эдики, Холид қўшинларининг ғазабига йўлиқмаслик учун юзлаб, ҳатто минглаб император аскарлари баланд қоялардан ўзларини ўлим томон пастга ташлардилар.

 On that day the Rashidun army achieved a victory that would change the course of history forever… The Battle of Yarmouk was certainly the battle of the century and one of the most pivotal battles in world history.

   Шу куни Рошидун қўшини тарихнинг бутунлай ўзгаришига сабаб бўлган ғалабага эришди. Ярмук маъракаси, албатта, аср жанги эди ва жаҳон тарихидаги ҳал қилувчи жанглардан бири бўлди.

On August 20th 636, at Yarmouk, after six grueling days only one side was left standing. 636 йил 20 август куни Ярмукда, олти кун кечган оғир жангдан сўнг, фақат бир томон тик турарди.
Fourteen years of cleaning human litter from highways and streets and the sidewalks at the bases of very tall buildings had not been able to erase that little hitch in the belly, as if something evil had clotted there Падарқусур шу хизматига мана ўн тўрт йил бўлибдики, кўприклару кўчалар, ниҳоятда юксак бинолар пойидаги йўлкалардан бус-бутун ёки бурда-бурда жасадларни йиғиштириб юришга ўрганиб қолганига қарамай, Хантон бу расво одатини ҳануз тарк этолмайди. Гўё ошқозонида миттигина бир иблис ўтирибди-ю, ўлимга рўпара келганида вужудининг авра-астарини ағдариб ташлайди
A man in a white shirt saw Hunton and walked toward him reluctantly Оқ кўйлакли эркак Хантонга кўзи тушгач, хиёл тараддуд билан унга пешвоз чиқди
He was a buffalo of a man with head thrust forward between shoulders, nose and cheeks vein-broken either from high blood pressure or too many conversations with the brown bottle Бўйни борлиги заррача сезилмайдиган буқанинг ўзгинаси, бурни ва юзларидаги майда қон томирлари ёрилиб ётгани эса унинг қон босими юқорилиги ёки ичкиликка муккасидан кетганини кўрсатарди
"Please show me the scene of the accident, Mr.Stanner, and tell me what happened." — Марҳамат қилиб, бу бахтсиз ҳодиса қаерда юз берганини кўрсатсангиз. Ва қай тариқа содир бўлганини сўзлаб берсангиз
Stanner seemed to grow even more white; the blotches on his nose and cheeks stood out like birthmarks Стэннернинг ранги янада оқариб кетди, ҳар қалай, бурни ва юзларидаги қизил доғлар тағин ҳам аниқроқ кўриниб, баайни норга ўхшаб қолди
"Serious—" Stanner seemed to be battling with his gorge; for a moment his Adam's apple went up and down like a monkey on a stick — Жиддий ҳам гапми… — Стэннер қайт қилиб юбормаслик учун ўзини аранг тутиб турарди
He led Hunton past a row of hand presses, a shirt-folding unit, and then stopped by a laundry-marking machine Кейин Хантонни қўлда ишлатиладиган пресслар, кўйлак тахловчи қурилмалар ёнидан олиб ўтиб, охири кирювгич машина олдида тўхтади
He passed a shaky hand across his forehead Титраётган қўли билан пешонасидаги терни сидириб ташлади
They run a loose shop, cut corners, run live steam through home-welded pipes, they work with dangerous cleaning chemicals without the proper protection, and finally, someone gets hurt. Or gets dead Қанақа одам булар ўзи? Шалоғи чиқиб кетган асбоб-ускуналар билан ишлашади, солиқларга чап беришга уринишади, мана шу қувурларнинг бари бўйича қайноқ буғ юборишади, зарурий ҳимоя воситалари бўлмаган ҳолда зарарли кимёвий моддаларни қўллашади ва охир-оқибатда, қарабсизки, эртами-кечми, албатта бирон кор-ҳол рўй беради. Кимдир жароҳатланади ёки ўлади
The machine he later came to know intimately: the Hadley-Watson Model-6 Speed Ironer and Folder Хантон яқинроқ бориб қараганди, унга таниш кўринди: «Хадли-Уотсон» фирмасининг ички кийим, чойшаб, ёстиқ жилди каби енгил буюмларни ювиб, қуритиб, дазмолловчи, 6-рақамли андозадаги яримавтомат қурилма
A long and clumsy name Номининг узундан-узоқлиги ҳам майли-я, беўхшов, бесўнақайлигини қаранг-а!
The people who worked here in the steam and the wet had a better name for it. The mangier Қайноқ буғ ва намлик ичида ишловчи одамлар эса унга муносиброқ ном топишибди: «Гўштқиймалагич»…
Hunton took a long, frozen look, and then he performed a first in his fourteen years as a law-enforcement officer: he turned around, put a convulsive hand to his mouth, and threw up Хантон бу манзарага худди сеҳрлангандек бир муддат карахтланиб қараб қўйди. Кейин эса полицияда бенуқсон хизмат қилган ўн тўрт йиллик даври мобайнида рўй бермаган ҳодиса содир бўлди — у оғзини ёпиш учун қўлини олиб борди-ю, улгуролмади — қайт қилиб юборди.
The women were inside, doing dishes and talking babies while John Hunton and Mark Jackson sat in lawn chairs near the aromatic barbecue Уйга кириб кетишган аёлларнинг идиш-товоқларни шарақлатишлари, болаларни тергаб туришлари эшитиларди. Жон Хантон билан Марк Жексон боғда, курсиларда ором олиб ўтиришар, ўртадаги барбюкедан эса хушбўй ҳид таралар эди
He got a beer out of the cooler between them, opened it, and emptied half of it Ёнидаги кўчма музлатгичдан пиво олиб, шиша қопқоғини очди-ю, нақ ярмигача нафас олмай симирди
"Then you know the machine they call the speed ironer?" Jackson nodded. "Sure. They run damp flatwork through them, mostly sheets and linen. .A big, long machine. — У ҳолда ич кийим, чойшаб, ёстиқ жилди ва дастурхон сингари енгил буюмларни ювиш, қуритиш ҳамда дазмоллаш учун мўлжалланган тезкор, ярим¬автомат деб номланувчи машинани билсанг керак. Жексон бош ирғади:— Билганда қандоқ. Асосан чойшаб ва дастурхонни ювиб, қуритиб, дазмоллаб беради. Узун ҳамда катта машина
If one of the women feeding the machine accidentally gets a hand under it, the bar snaps up and stops the machine Ювилган кирни қуритиш учун машинага солаётган аёл бехосдан қўлини тиқса, мослама шу заҳотиёқ ишга тушиб, машинани ўчириб қўяди