USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7921 words & 2 translates

English Ўзбек
May your work bring you satisfaction in the name of the prosperity of your native Uzbekistan, our cities and villages, the well-being of our people! Жонажон Ўзбекистонимиз, шаҳар ва қишлоқларимизнинг ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган меҳнатларингизнинг роҳатини кўринг!
At the beginning of the conversation, Sheikh Mansour Al Nahyan extended his warmest congratulations to President Shavkat Mirziyoyev on his birthday, wishing him sound health, prosperity and great success. He also conveyed greetings and best wishes on behalf of the President of the UAE HH Sheikh Mohamed Al Nahyan. Суҳбат аввалида шайх Мансур Ол Наҳаён давлатимиз раҳбарини таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади. Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
It was noted with satisfaction that Uzbek-Emirati relations have reached the highest level in recent years. The volume of trade turnover is growing dynamically, and the number of joint ventures is increasing. The portfolio of ongoing investment projects exceeds $4 billion. Кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатлари юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми жадал суръатда ортиб бормоқда, қўшма корхоналар кўпаймоқда. Амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари портфели 4 миллиард доллардан ошди.
The importance of thorough preparation for the upcoming summit events was noted. It is necessary to provide them with new, practical content, especially in the economic and investment spheres. Бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш, уларни, энг аввало, иқтисодиёт ва инвестиция соҳалари бўйича янги, амалий мазмун билан бойитиш муҳимлиги таъкидланди.
In this context, a particular attention is paid to the meetings of the government delegations of the two countries in order to elaborate concrete proposals and promising projects. Шу маънода, аниқ таклифлар ва истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун яқин кунларда икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашувларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

On July 24, the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev held a telephone conversation with the Chairperson of the Federation Council of the Federal Assembly of the Russian Federation Valentina Matviyenko.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

The Federation Council Speaker sincerely congratulated the head of our state on his birthday, and wished him good health, prosperity and new successes. Федерация Кенгаши Раиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан дилдан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади.
During the conversation, the active inter-parliamentary contacts and exchanges contributing to the strengthening of Uzbek-Russian relations of friendship, strategic partnership and alliance were noted with satisfaction. Суҳбатда Ўзбекистон-Россия дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг мустаҳкамланишига хизмат қилаётган парламентлараро мулоқотлар фаол кечаётгани мамнуният билан қайд этилди.

On July 24, the issues of further deepening a comprehensive strategic partnership and enhancing multifaceted practical interaction between Uzbekistan and Türkiye were discussed during a telephone conversation between the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev and the President of the Republic of Türkiye Recep Tayyip Erdogan.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан 24 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

The President of Türkiye sincerely congratulated the President of Uzbekistan on his birthday, wishing good health, well-being, great success, peace, and prosperity to the people of Uzbekistan. Туркия раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, халқимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
The significance of joint developing a new portfolio of promising industrial cooperation projects among leading companies and enterprises of the two countries in various economic sectors was noted. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида икки мамлакат етакчи компания ва корхоналарининг саноат кооперацияси бўйича истиқболли лойиҳаларнинг янги портфелини биргаликда ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

On a warm August day in 636 CE, the Arab army under Khalid ibn al-Walid challenged the supremacy of the mighty Byzantine Empire.

Милодий 636 йил август ойининг иссиқ кунларидан бирида Холид ибн Валид бошчилигидаги араб қўшини қудратли Рум империяси ҳукмронлигига қарши чиқди.

After Prophet Muhammad’s death in 632, the First Caliph Abu Bakr coordinated military campaigns, over vast territories of Arabia, turning the peninsula into a stronghold of Islam. 632 йилда Муҳаммад алайҳиссалом вафотларидан кейин биринчи халифа Абу Бакр Арабистоннинг улкан ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларни бошида туриб, ушбу яриморолни Ислом дини қўрғонига айлантирган эди.
This expansion was spearheaded by battle-hardened and experienced commanders, most notably Khalid ibn al-Walid. Бунга эришиш учун жангларда пишган ва тажрибали қўмондонлар, жумладан уларнинг энг таниқлиси Холид ибн Валид етакчилик қилган.
the most dependable commander for the Prophet and his successors. Холид, Пайғамбар алайҳиссалом ва уларнинг издошлари таянган энг ишончли қўмондон эди.
The Caliph’s goal to bring all Arab tribal groups under Rashidun rule, including those in the steppes and cities of Iraq and Syria, led to the first direct clashes with the Byzantines and Sassanians.  Халифанинг, барча араб қабилаларни, жумладан Ироқ ва Суриянинг саҳрои ва шаҳар халқларини, Рошидунлар ҳукми остига жамлашга қаратилган мақсади, Румликлар ва Сасонилар билан биринчи тўғридан-тўғри тўқнашувларга олиб келганди.
The Byzantines formally restored control over their territories, but decades of war brought political and economic strife across their territory in the Levant, and the Imperial authority wasn’t yet fully re-established beyond the Dead Sea in the south-east. Румликлар ўз ҳудудлари устидан расман қайта назорат ўрнатишган эди, аммо ўнлаб йиллар давом этган уруш, империянинг Шом музофотида сиёсий ва иқтисодий бўхронлар авж олишига олиб келганди ва Рум империяси ҳокимияти Ўлик денгиздан жануби-шарқда ҳали тўлиқ тикланмаган эди.
to guard Syria from the southeast, extending their political control into Arabia, thereby directly threatening the Muslims who sought to unite Arab tribes under the banner of Islam. Бундан мақсад Сурия жануби-шарқини ҳимоя қилиш ва ўз сиёсий назоратларини Арабистонгача тарқатиш эди ва бу орқали араб қабилаларини Ислом байроғи остида бирлаштиришга интилаёган мусулмонларга зарба бериш бўлган.
Hence it was imperative for Abu Bakr to assert Rashidun influence in the direction of Syria before the Byzantines could make headway in pulling this area into their sphere of influence. Шунинг учун Абу Бакр фикрича, румликлар келиб Сурияни ўзларининг тўлиқ таъсирлари остига олишларидан аввал мазкур минтақада халифалик хокимиятини ўрнатиш ўта муҳим бўлган.
commanded by Amr ibn al-As, Shurahbil ibn Hasana, Yazid ibn Abi Sufyan, and Abu Ubayda. They were ordered not to attack, besiege or raze any major cities. Араб қўшинларига Абу Убайдa, Амр ибн ал-Ос, Язид ибн Аби Суфён ва Шурахбил ибн Ҳасана етакчилик қилардилар. Уларга катта шаҳарларга ҳужум қилмаслик, аҳоли турар жойларини қамал қилмаслик ёки вайрон қилмаслик буюрилган эди