Found and: 8059 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The consensus was to leave and come back to fight another day. | Барча қўмондонлар жанг майдонини тарк этиб бошқа кун жангга қайтиш керак деган фикрда эдилар. |
And now he sensed that the Byzantines lost heart and that Vahan was trying to buy time to raise morale of his troops. | Ҳозир румликлар умидсизликка тушганлар ва Вахан ўз қўшинларининг жанговар руҳини кўтариш учун вақтдан ютишга ҳаракат қилмоқда, деди Холид. |
Determined to go on the offensive, the Muslim commander sent Dharar with 500 riders on a wide flanking maneuver to capture a key bridge across the Raqqad gorge that served as the main line of communication between the Byzantine army and their camp… The fightback has begun… As the sun rose on the next day, from the Byzantine line a hulking figure trotted out on his war horse into the no man's land. | Хужум уюштиришга қатъий қарор қилган мусулмон қўмондони, лашкарбош Дарарни 500 нафар чавандоз билан душманнинг ён томонидан айланиб ўтиб Раққад дараси устидан ўтган муҳим кўприкни ишғол қилиш учун юборди. Бу кўприк Рум қўшини ва уларнинг қароргоҳи ўртасида асосий алоқа воситаси сифатида хизмат қилар эди. Қарши хужум бошланди. Тонг отиб қуёш чиққач, румликлар сафидан от минган баҳайбат киши ўртага чиқди. |
It was Gregory, the commander of the Byzantine right flank, reputed to be a formidable fighter. | Бу румликлар ўнг қанотининг қўмондони, моҳир жангчи деб танилган Грегори эди. |
As the overall strategic commander of Arab forces in Syria, before leaving he told Khalid: "If I don't return you shall resume command of the army after the battle, until the Caliph decides otherwise". | Суриядаги араб қўшинларининг бош стратегик қўмондони сифатида Абу Убайда ўртага чиқишидан олдин Холидга деди: "Агар мен қайтмасам, модомики халифа қарори ўзгача бўлмас экан, жангдан кейин бош қўмондонликни ўз зимманга оласан.” |
And with that the tall, slim figure of Abu Ubayda, a man in his 50's, rode out to meet Gregory. | Шу гапларни айтгач, узун бўйли, озғиндан келган ва 50 ёшни қоралаган Абу Убайда Грегори билан рўбаро келиш учун йўл олди. |
Gregory dropped his sword and slumped from his horse. | Грегори қиличини тушириб юборди ва отдан қулади. |
Moments later Khalid ordered the Muslim line forward! Having spent most of the night reorganizing the troops, Khalid left a token force of cavalry behind the infantry divisions, spreading their formations to make it appear to the Byzantines like the disposition of the Arab army remained the same as it was during the previous days, and he took all of the remaining cavalry, hiding it in the shallow dips of the plateau. | Шу онда Холид мусулмонлар сафига олдинга юришни буюрди! Туннинг кўп қисмини қўшинларни қайта ташкил этиш билан ўтказган Холид пиёда қўшинлари ортида номигагина саноқли отлиқларни қолдирган эди, аммо уларни тарқоқ равишда жойлаштиргани туфайли, румликлар нигоҳида араб қўшинларининг жойлашуви аввалги кунлардагидек бўлиб кўринарди, ҳолбуки қолган барча суворийлар текисликнинг саёз қияларига яширган эди. |
Knowing that time was of the essence he urged his men to ride fast and without hesitation. | Буни амалга оширишда вақтни бой бермаслик муҳимлигини билган ҳолда, у ўз чавандозларига отларни тез ва қатъият ила чоптиришни буюрди. |
Busy with commanding the troops in the center, Vahan glanced to the left and saw the ominous cloud of dust. | Марказдаги қўшинларга бошқариш билан машғул бўлган Вахан чап томонга қаради ва уни хавотирга солган чанг-тўзон булутига кўзи тушди. |
He scrambled to send his cavalry to cover the flank, realizing that the Muslim commander has outwitted him. | Мусулмонлар қўмондони уни ҳийла билан енгиб қўйганини англаган Вахан ён қанотга юбориш учун барча суворийларини тўплашга уринди. |
In full gallop Khalid surged past Amr’s division and began to envelop Qanatir’s Slavs. | Холид суворийлари Амрнинг қўшинлари олдидан елиб ўтди ва Канатир қўмондонлиги остидаги сляванларни қуршаб олишни бошлади. |
Qanatir’s and Jabalah’s line began folding, as they braced for the impact of the Arab cavalry. | Канатир ва Жабала сафлари, араб отлиқларининг зарбасини кутиб, букула бошлади. |
The horses twisted and turned, wreaking havoc among the Byzantine infantry. | Отлар румликларнинг пиёда аскарларига ваҳима солиб, қайишиб, буралиб, қайриларди. |
Jabalah and the Ghassanids disengaged and started fleeing. | Жабала ва Ҳассонийлар жанг майдонини тарк этиб, қоча бошладилар. |
Qanatir fought on bravely, but the Slavic division was surrounded and stood no chance. | Канатир жасорат билан жанг қилишни давом этарди, аммо славян қўшинлар қуршовга олинганди ва уларда қуршовдан чиқиб кетиш учун ҳеч қандай имконият йўқ эди. |
The Armenian general barked orders, and while some Byzantine units kept their cohesion, others were in total disarray. | Арманлар қўмондони буйруқлар бериб овози борича ҳайқирарди ва баъзи румлик қўшинлар жипсликни сақлаб турардилар, бошқалари эса бутунлай саросимада эди. |
Seeing that the situation was hopeless they fled, abandoning the infantry to their fate. | Вазият ночор эканлигини кўриб, катафрактлар пиёда аскарларни тақдир марҳаматига ташлаб, қочиб кетишди. |
Khalid steadied his steed, closed his eyes and whispered a prayer of gratitude. | Холид тулпорини бироз секинлатиб, кўзларини юмди ва пичирлаб шукур дуосини қилди. |
Vahan’s army was cornered against the steep cliffs of the Raqqad and Yarmouk gorges, and over the next several hours Byzantine troops were systematically killed. | Вахан қўшини Раккад ва Ярмук дараларининг тик қоялари томон қамсалган эди ва кейинги бир неча соат давомида румликлар бирин-кетин ўз ажалларига юз тутдилар. |