Found and: 8059 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Byzantine cavalry broke through the ranks and pushed towards the Muslim camp. | Рум отлиқлари сафларни ёриб ўтиб, мусулмонларни жамлоқ томон суриб чиқара бошлади. |
As they fell back to the camp, Yazid’s troops were met with a barrage of insults and rocks thrown at them by the ferocious Arab women who urged them to not let the enemy defeat them, with some of the women taking part in the defense of the camp. | Язиднинг жамлоқ томон чекинаётган лашкарлари, араб аёллари томонидан аёвсиз дашном ва маломат қилиниб, тошлар ёғдусига дуч келдилар. Аёллар аскарларга хитоб қилиб, душманга мағлуб бўлмасликка чақирардилар, баъзи аёллар жамлоқни ҳимоя қилишда қатнашдилар. |
He detached a cavalry contingent under the command of Dharar ibn al-Azwar, ordering him to round the Byzantine center. | У Дарар ибн ал-Азвар бошчилигидаги отлиқ бўлинмасини ўз қўшинидан ажратиб, ал-Азварга румликлар марказини ўраб олишни буюрди. |
During the fighting in the center, Dharar’s troops killed the Byzantine commander Dairjan, who fought with his troops in the front. | Марказдаги жанг давомида Дарар аскарлари душман қўшинлари сафида жанг қилаётган Рум қўмондони Даиржанни қатл этдилар. |
For Vahan, losing one of his key lieutenants was an enormous blow and the speed of Khalid’s counterattacks exposed weaknesses in his plan, forcing him to change tack. | Вахан учун ўзининг асосий муовинларидан бирини йўқотиши катта зарба бўлди ва Холиднинг тезкор қарши ҳужумлари Вахан тузган режанинг заиф томонларини кўрсатди ва у ўз тактикасини ўзгартиришга мажбур бўлди. |
Finally, Amr managed to rally his forces and re-engage. | Ва ниҳоят Амр ўз кучларини йиғиб, яна жангга киришди. |
Shurahbil too reorganized after taking some losses and went on the offensive. | Шурахбил ҳам баъзи йўқотишлардан сўнг кучларини қайта ташкил қилди ва ҳужумга ўтди. |
The fighting developed into a bloodbath as the outflanked Ghassanids took a heavy beating and retreated in disarray. | Жанг қонли қирғинга айланди, ҳолбуки Хассонийлар қуршовга тушиб, қаттиқ зарбага дуч келгач, саросимада чекиндилар. |
Meanwhile, Vahan ordered the Armenians and Greeks forward, at a slower pace. | Бу орада, Вахан арманлар ва юнонларга секин суръатда олға юришни буюрди. |
He understood that, considering the losses on the previous day, he no longer had the numbers to repulse a general advance by Imperial troops, and his cavalry reserve would not be able to reinforce both flanks at the same time. | У биларди, олдинги кун йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда, энди империя қўшинларининг умумий ҳужумини қайтара оладиган етарлича аскарлар унда йўқ эди ва унинг отлиқ захираси иккала қанотни бир вақтнинг ўзида ҳимоя қила олмасди. |
To avert disaster, Khalid sent Abu Ubayda and Yazid forward, aiming to stall Vahan’s advance and buy some time for his troops on the right. | Бундай мусибатнинг олдини олиш учун, Холид, Вахан хужумини тўхтатиб туриш ва ўнг қанотдаги қўшинлар ўзини ўнглаб олиши учун бир оз вақт ютиш илинжида Абу Убайда ва Язидни душман томон юборди. |
He then hastily rushed towards the gaps that opened between Shurahbil and Amr, as their lines started buckling under the weight of the Byzantine attack. | Кейин у шошилинч тарзда Шурахбил ва Амр ўртасида юзага келган бўшлиқлар томон йўл олди, чунки румликлар босими остида Шурахбил ва Амр лашкарларининг бардоши сўниб бормоқда эди. |
The point-blank volleys caused such losses to Abu Ubayda’s and Yazid’s divisions that the incident became known as the “Day of Lost Eyes”. | Яқин масофадан отилган ўқлар ёмғири Абу Убайда ва Язид жангчиларига шу қадар катта талофат келтирдики, ушбу воқеа "Кўзлардан ажралган кун" деб аталди. |
Unable to withstand the storm of arrows, the Muslim left retreated to get out of range of Byzantine archers. | Ўқ бўронига қарши тура олмаган мусулмонларнинг чап қаноти румлик камончиларнинг ўқлари етмайдиган масофага чекинишди. |
On the other side of the battlefield Amr rallied his forces and halted Qanatir’s advance, while Khalid shored up Shurahbil’s ranks and pressed Jabalah’s division. | Жанггоҳнинг нариги томонида Амр ўз кучларини тўплаб, Канатир хужумини тўхтата олди, Холид эса Шураҳбилга ёрдамга етиб келди ва Жабала қўшинига қарши чиқди. |
With the Rashidun left in dire straits, Arab women from the camp picked up weapons and joined the fighting. | Рошидинлар қийин аҳволда эканлигини кўриб, жамлоқдаги Араб аёллар қуролларни қўлларига олиб ва жангга кириб кетдилар. |
The desperate last stand of the women inspired the Muslims to hold their ground against all odds. | Аёлларнинг сўнгги мудофаа чизиғини сақлаб қолишга қаратилган мардонавор ҳаракатлари мусулмонларни барча қийинчиликларга қарамай жангни давом этишга руҳлантирди. |
Meanwhile on the right, the Byzantines finally retreated after several hours of fighting, and the rest of Vahan’s line soon followed. | Бу орада, ўнг қанотда, румликлар бир неча соат давом этган жанглардан сўнг чекина бошладилар ва тез орада Вахан қўшинлари ҳам уларга эргашди. |
Arab commanders met for an impromptu war council. | Араб қўшинлари қўмондонлари шошилинч ҳарбий машваратга йиғилишди. |
Some argued to accept the truce, seeing it as a victory after fighting a much larger army deep within enemy territory, while others noted that the men are tired, wounded and vastly outnumbered. | Баъзилар сулҳни қабул қилиш керак деган фикрни ёқлаб чиқишар эди, чунки улар бу таклифни душман ҳудудида анча катта қўшин билан бўлиб ўтган жангдан кейин ғалаба деб ҳисоблашарди, бошқалар эса жангчилар чарчаган, яраланган ва сон жиҳатдан анча кам эканлигини таъкидлашди. |