USA English ‹ › UZ Uzbek

Found app: 1114 words & 3 translates

English Ўзбек
I consider it appropriate to briefly inform you today in our session about these major tasks. Бугун замоннинг ўзи барчамизнинг олдимизга, биринчи навбатда, Ўзбекистон Президенти сифатида менинг олдимга янги ва ғоят масъулиятли вазифаларни қўймоқда. Ана шу асосий вазифалар ҳақида бугун ушбу йиғилишимизда қисқача ахборот беришни ўринли, деб ҳисоблайман.
Second, I consider it my priority task to preserve as the apple of my eye and strengthen the interethnic and civil accord, the atmosphere of mutual respect, mercy and kindness reigning in our country. Иккинчидан, мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва фуқаролар тотувлиги, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини кўз қорачиғидек сақлаш ҳамда мустаҳкамлашни ўзимнинг устувор вазифам, деб ҳисоблайман.
Today, I deem it necessary to once again underscore the very idea, which is important from the principle point of view: Uzbekistan and its magnanimous people are consistently and solidly upholding the position of conducting a peaceful policy and implementing the principles of respectful approach to national and universal values. However, if it is necessary, we are capable of fiercely striking back against any attempts which threaten the sovereignty and independence of our country, the peaceful and tranquil life of our people. Therefore, I would like to address to our nation that no one should have any doubt about that. We have sufficient strength and power for that. Бугун принципиал жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бир фикрни яна таъкидлаб айтишни зарур деб биламан: Ўзбекистон ва унинг бағрикенг халқи тинчликсевар сиёсат юритиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш тамойилларини амалга ошириш позициясида доимо мустаҳкам туриб келмоқда. Лекин, зарур бўлса, биз мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётига таҳдид соладиган ҳар қандай уринишларга қарши кескин зарба беришга қодирмиз. Шунинг учун мен, халқимизга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиманки, бу масалада ҳеч кимда ҳеч қандай иккиланиш ва шубҳа бўлмаслиги лозим. Бунга бизнинг кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етарли.
We should take the strict measures in our society in terms of struggling against corruption, various crimes and other cases of infringement of law, not allowing them to happen, as well as ensuring in practice the provisions of law that stipulate the inevitability of punishment of crime. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур.
Taking today’s opportunity, allow me to express my high respect, esteem and sincere wishes to our dear elderly and veterans of labor for their diligent services along the path of the progress of our country and wish all of them a long life, sound health, happiness and well-being. Бугунги имкониятдан фойдаланиб, юртимиз равнақи йўлидаги фидокорона хизматлари учун муҳтарам нуронийларимизга, қадрли меҳнат фахрийларига ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва самимий тилакларимни билдиришга, уларнинг барчасига узоқ умр, мустаҳкам соғлик, бахту саодат ва фаровонлик тилашга рухсат бергайсизлар.
Today, the pivotal appeal, namely “Our children must be stronger, more knowledgeable, smarter and certainly happier than us!” took a solid place in the minds and hearts of each of us, the parents and broad public. At present, the youth up to 30 years of age make up 32 percent of our country’s population, or 10 million people. The fact that our youth is turning into a decisive force of our today and tomorrow capable of rightfully assuming the responsibility for the future of our Homeland makes all of us proud and pleased. Шу мақсадда ҳукуматимиз томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бугунги кунда “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” деган ҳаётий даъват ҳар биримизнинг, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг онги ва қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз аҳолисининг 32 фоизини ёки 10 миллионини 30 ёшгача бўлган ёшларимиз ташкил этади. Ёшларимиз ҳақли равишда Ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этувчи кучига айланиб бораётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

We will continue the state policy on the youth with resolve and consistency. We will not only continue, but we will raise this policy to the higher level in line with the latest requirements as our top priority task. We will channel all available strength and capabilities of our state and society to raise our youth as happy and independently thinking people with high intellectual and spiritual potential, who stand not inferior in any sphere to their contemporaries in the world.

Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз.

You are well aware that some of the 15 targeted programs aimed at 2017-2021 were adopted and started to be implemented. In the near term, the work on approving the rest of them will be completed. Хабарингиз бор, 2017-2021 йилларга мўлжалланган 15 та мақсадли дастурнинг айримлари қабул қилиниб, уларнинг ижросига киришилди ва яқин вақт ичида шу йўналишдаги бошқа дастурларнинг барчасини тасдиқлаш бўйича ишлар тўлиқ якунланади.
Sixth, I consider it the most important and priority task for me to take the concrete measures on constantly conversing with people, implementing their lawful demands, appeals and proposals. Олтинчидан, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, унинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чоралар кўришни мен ўзим учун энг муҳим ва устувор вазифа, деб ҳисоблайман.
In the activity of all state bodies, we should switch to qualitatively absolutely new system on working with the population’s appeals. In particular, starting from 2017 the system will be introduced, according to which, the governors and mayors of all levels, the heads of prosecutor’s office and interior bodies will be reporting to the people. Биз барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтишимиз даркор. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади.
It is necessary to clearly define the legal status of these receptions, their authorities and obligations and establish the activity of such a system in which not a single appeal must be left without consideration. Бу қабулхоналарнинг ҳуқуқий мақомини, уларнинг ваколат ва мажбуриятларини ҳам аниқ белгилаб, бирорта ҳам мурожаат эътиборсиз қолмайдиган тизим фаолиятини йўлга қўйиш даркор.
I deem it very important to actively continue the work on extensively studying the lawful appeals and complaints being sent today by citizens not only to the electronic mail and reception of the Prime Minister, but also to the President and tackling the issues being raised in them. Бугунги кунда нафақат Бош вазирнинг электрон почтаси ва қабулхонасига, балки Президент номига келиб тушаётган фуқароларнинг қонуний мурожаат ва шикоятларини батафсил ўрганиш ва уларда кўтарилган масалаларни ечиш бўйича ишларни фаол давом эттириш ғоят муҳим, деб ҳисоблайман.
You are well aware that the approaches and position of our state in the sphere of foreign policy have been thoroughly outlined in the address dedicated to the Constitution Day. Давлатимизнинг ташқи сиёсат соҳасидаги ёндашув ва позицияси Конституция кунига бағишланган маърузада атрофлича баён этилгани сизларга яхши маълум.
I wish all of you a sound health, happiness and success, peace and tranquility, plenty and abundance to your homes. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

"Who is the greatest manager, really, Luque or Mike Gonzalez?"

"I think they are equal."

"And the best fisherman is you."

"No. I know others better."

"Que Va," the boy said. "There are many good fishermen and some great ones. But there is only you."

"Thank you. You make me happy. I hope no fish will come along so great that he will prove us wrong."

— Сенингча, энг улуғ тренер ким? Люкми ёки Майк Гонсалесми?

— Менимча, улар бир-бирларидан қолишмайди.

— Дунёда энг чапдаст балиқчи бўлса — сенсан.

— Ундай эмас. Мендан ҳам зўр балиқчиларни кўрганман.

— Qu e Va! деди бола.— Дунёда яхши балиқчилар кам эмас, жуда ажойиблари ҳам бор. Лекин сенинг олдингга тушадигани йўқ.

— Раҳмат. Сен шундай деб ўйласанг, хурсандман. Менга жудаям катта балиқ тушмайди, деб умид қиламан, акс ҳолда, ишни дўндиролмай қолиб ҳафсалангни пир қилиб қўймасам, деб қўрқаман.

Former President Nazarbaev has made few public appearances since the January events, which saw the 82-year-old’s relatives shed powerful and lucrative positions as an elite schism was laid bare. Собиқ президент Назарбоев январь воқеаларидан кейин камнамо бўлиб қолди. Январдаги тартибсизликлар ортидан 82 ёшли собиқ президентнинг қариндошлари қудратли ва даромадли лавозимлардан маҳрум бўлдилар.
The last presidential election in 2019 led to a surge in interest in vote monitoring among youth, a phenomenon that authorities apparently failed to foresee, as a rash of alleged electoral violations helped fuel protests against the vote that handed Toqaev the presidency. 2019 йилда бўлиб ўтган президентлик сайлови давомида ёшлар орасида овоз бериш жараёнини кузатишга қизиқиш ортди. Сайлов давомида қонунбузарликлар кузатилгани иддао қилинди, натижада норозилик намойишлари бошланиб кетди.
He sat back and drew forth a pipe. He looked into it with sharp scrutiny, and tapped it emptily on his open palm. He turned the hair-seal tobacco pouch inside out and dusted the lining, treasuring carefully each flake and mite of tobacco that his efforts gleaned. The result was scarce a thimbleful. He searched in his pockets, and brought forward, between thumb and forefinger, tiny pinches of rubbish. Here and there in this rubbish were crumbs of tobacco. These he segregated with microscopic care, though he occasionally permitted small particles of foreign substance to accompany the crumbs to the hoard in his palm. He even deliberately added small, semi-hard woolly fluffs, that had come originally from the coat lining, and that had lain for long months in the bottoms of the pockets. Моргансон ўтириб олиб мундштугини чиқазди, ҳафсала билан кўрикдан ўтказиб, кафтига нуқиб-нуқиб кўрди, гарчи ичида тамаки бўлмаса-да. Сўнгра тюлен терисидан тикилган тамаки халтасини тескари ағдариб, тамаки қолдиқларини териб, астардан борини сидириб олди. Тўплаган тамакиси ангишвонача чиқмади; чўнтакларини титкилади, бармоқларига тамаки қолдиқлари аралаш бир чимдим қўқим илинди. Увоқдайини ҳам кўздан қочирмай тамаки зарраларини ажратиб олди, адоқсиз ойлар давомида чўнтак тубида яшириниб-чигалланиб ётган майда жун астар толалари ҳам уларга қўшилиб кетганди.
"Enough for a drink?" he asked, laying an apparently empty gold sack upon the bar. – Бир стаканга етадими? – сўради олтин қумлардан бўшаб қолган тўрвани пештахтага ташлаб.
On the fifth day the trail returned to life. To the south a dark object appeared, and grew larger. Morganson became alert. He worked his rifle, ejecting a loaded cartridge from the chamber, by the same action replacing it with another, and returning the ejected cartridge into the magazine. He lowered the trigger to half-cock, and drew on his mitten to keep the trigger-hand warm. As the dark object came nearer he made it out to be a man, without dogs or sled, travelling light. He grew nervous, cocked the trigger, then put it back to half-cock again. The man developed into an Indian, and Morganson, with a sigh of disappointment, dropped the rifle across his knees. The Indian went on past and disappeared towards Minto behind the out-jutting clump of trees. Бешинчи куни йўл жонланди. Жануб томонда қора нуқта кўзга ташланди ва у борган сари катталашаверди. Моргансон ҳушёр тортди. Милтиқни шай ҳолатга келтиришга тушди: стволдан ўқни олиб, ўрнига янгисини жойлади. Тепкини сақлагичга тушириб, қўлқопини тортиб қўйди. Қора нуқта яқинлашавергач маълум бўлдики, у ҳинду экан. Моргансон тараддудланиб қолди. Тепкини кўтарди ва яна сақлагичга туширди. Моргансон ҳафсаласи пир бўлиб, милтиқни тиззасига қўйди. Ҳинду ёнгинасидан ўтиб кетди ва дарахтлар орасида ғойиб бўлди.