USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ace: 975 words & 2 translates

English Ўзбек
employees of an audit organization providing audit services to a person who created and placed crypto-assets, or to a bidder; крипто-активларни яратган ва жойлаштирган шахсга ёки савдо иштирокчисига аудиторлик хизматини кўрсатадиган аудиторлик ташкилотининг ходимлари;
other persons who, by virtue of their official position, labor duties or a civil law contract concluded with the person who created and placed crypto-assets, and (or) the bidder, have access to the specified information. ўзининг хизмат мавқеи, меҳнат мажбуриятлари ёки крипто-активларни яратган ва жойлаштирган шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида мазкур маълумотга эга бўлган бошқа шахслар.
23. To complete a transaction, a trading participant or a crypto-exchange places an order for the purchase, sale and (or) exchange of crypto-assets on the electronic platform of the crypto-exchange. 23. Битимларни тузиш учун савдо иштирокчиси ёки крипто-биржа крипто-биржанинг электрон платформасида крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномани жойлаштиради.
b) about the prices at which transactions with crypto-assets were previously made in the electronic platform of the crypto-exchange (about historical quotes). These prices are indicated for at least three years preceding the date of their placement (disclosure), and if less than three years have passed since the start of the crypto-exchange, then for the entire period of its activity; б) крипто-активлар билан крипто-биржа электрон платформасида илгари амалга оширилган битимлардаги нархлар ҳақида (тарихий котировкалар). Ушбу нархлар жойлаштириш (ошкор қилиш) санасидан олдинги уч йилдан кам бўлмаган давр бўйича, агар крипто биржа фаолиятини бошлаганига уч йилдан кўп ўтмаган бўлса, унинг бутун фаолият даври бўйича кўрсатилади;
In matters of international cooperation, whenever dual criminality is considered a requirement, it shall be deemed fulfilled irrespective of whether the laws of the requested State Party place the offence within the same category of offence or denominate the offence by the same terminology as the requesting State Party, if the conduct underlying the offence for which assistance is sought is a criminal offence under the laws of both States Parties. 2. Агар халқаро ҳамкорлик масалалари билан боғлиқ ҳолатларда тегишли ҳаракатни жиноят деб икки томонлама тан олиш принципига риоя қилиниши талаб этилса, сўралаётган иштирокчи Давлатнинг қонунчилиги тегишли ҳаракатни жиноятлар тоифасига киритиш ёки киритмаслиги ёки сўров бераётган иштирокчи Давлат уни таърифлашда сўралаётган иштирокчи Давлат қўллайдиган атамалар каби атамалар билан таърифлаши ёки таърифламаслигидан қатъий назар, агар жиноят таркибини ташкил қилувчи ҳаракат иккала иштирокчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ жиноий жазога лойиқ деб тан олинган бўлса, ушбу принципга амал қилинган ҳисобланади.
Nothing in this Convention shall be interpreted as imposing an obligation to extradite if the requested State Party has substantial grounds for believing that the request has been made for the purpose of prosecuting or punishing a person on account of that person’s sex, race, religion, nationality, ethnic origin or political opinions or that compliance with the request would cause prejudice to that person’s position for any one of these reasons. 15. Агар сўров берилаётган иштирокчи Давлатда ушлаб бериш тўғрисидаги илтимос бирон шахснинг жинси, ирқи, диний эътиқоди, этник келиб чиқиши ёки сиёсий қарашлари сабабли таъқиб қилиш ёки жазолаш мақсадида қилинаётгани ёки ушбу илтимоснинг қондирилиши юқорида санаб ўтилган сабаблар бўйича ушбу шахснинг ҳолатига зарар етказиши мумкинлиги ҳақида салмоқли ва етарли асослар бўлса, у ҳолда мазкур Конвенциянинг ҳеч бир ҳолати ушлаб бериш мажбуриятини белгилайдиган тарзда талқин қилинмайди.
Wherever possible and consistent with fundamental principles of domestic law, when an individual is in the territory of a State Party and has to be heard as a witness or expert by the judicial authorities of another State Party, the first State Party may, at the request of the other, permit the hearing to take place by video conference if it is not possible or desirable for the individual in question to appear in person in the territory of the requesting State Party. States Parties may agree that the hearing shall be conducted by a judicial authority of the requesting State Party and attended by a judicial authority of the requested State Party. 18. Агар бирон-бир шахс иштирокчи Давлат ҳудудида бўлса ва гувоҳ ёки эксперт сифатида бошқа иштирокчи Давлатнинг суд органларига гувоҳлик ёки кўрсатма бериши керак бўлиб ва тегишли шахснинг сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг ҳудудида бўлишининг имкони бўлмаса ёки иштирокчи Давлатнинг ҳудудида бўлиши мақсадга мувофиқ бўлмаса, гувоҳлик ёки кўрсатма берилишини, имконият даражасида ва ички қонунчиликнинг энг муҳим принципларига мувофиқ ҳолда, биринчи иштирокчи Давлат бошқа иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра видео алоқа ёрдамида амалга ошириши мумкин. Иштирокчи Давлатлар гувоҳлик ва кўрсатмалар берилишини сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг суд органлари сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг суд органлари иштирокида ўтказиши тўғрисида келишиб олишлари мумкин.
States Parties shall consider concluding bilateral or multilateral agreements or arrangements whereby, in relation to matters that are the subject of investigations, prosecutions or judicial proceedings in one or more States, the competent authorities concerned may establish joint investigative bodies. In the absence of such agreements or arrangements, joint investigations may be undertaken by agreement on a case-by-case basis. The States Parties involved shall ensure that the sovereignty of the State Party in whose territory such investigation is to take place is fully respected. Иштирокчи Давлатлар битта ёки бир нечта давлатларда олиб борилаётган жиноий таъқиб ёки суд муҳокамаси учун умумий ҳисобланган жиноятлар бўйича биргаликдаги терговни олиб бориш бўйича органлар тузиш тўғрисидаги манфаатдор ваколатли органлар ўртасида икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ёхуд битимларни тузиш имкониятларини кўриб чиқадилар. Бу каби келишув ёки битимлар бўлмаган тақдирда, биргаликдаги тергов ишлари ҳар бир алоҳида ҳолат учун тузилган келишув асосида олиб борилади. Тегишли иштирокчи Давлатлар, ҳудудида бундай текширув ва тергов ишлари олиб борилаётган иштирокчи Давлатнинг суверенитети тўлиқ ҳурмат қилинишини таъминлайдилар.
Decisions to use controlled delivery at the international level may, with the consent of the States Parties concerned, include methods such as intercepting and allowing the goods or funds to continue intact or be removed or replaced in whole or in part. 4. Назорат остида етказиб беришдан халқаро миқёсда фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар, манфаатдор иштирокчи Давлатларнинг розилиги билан, юкларни ушлаб олиб қолиш ва уларга тегмасдан қолдириш ёки уларни тўлиқ ёхуд қисман муомаладан чиқариш ёки алмаштириш каби методларни ўз ичига олиши мумкин.
Following a request made by another State Party having jurisdiction over an offence established in accordance with this Convention, the requested State Party shall take measures to identify, trace and freeze or seize proceeds of crime, property, equipment or other instrumentalities referred to in article 31, paragraph 1, of this Convention for the purpose of eventual confiscation to be ordered either by the requesting State Party or, pursuant to a request under paragraph 1 of this article, by the requested State Party. 2. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон хатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мурожаатнома олганидан кейин, 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини аниқлаш, кузатиш, муомаладан чиқариб туриб ишга солмай қўйиш ёки ҳибсга олиш мақсадида ва кейинчалик, сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилувчи қарорга ёки мазкур модданинг 1-бандига асосан қилинган мурожаатга мувофиқ, мусодара қилиш учун чоралар кўради.

I’d love to see a joyful crowd, that’s certain,
When the waves drive them to our place,
And with tremendous and repeated surging,
Squeeze them through the narrow gate of grace:
In the light of day they’re there already,
Pushing, till they’ve reached the window,
As if they’re at the baker’s, starving, nearly
Breaking their necks: just for a ticket. Oh!

Қани, томошагоҳ бўлсаю тўлиқ,
Атрофида яна оломон турса,
Шу тор эшикларга ҳар кеч халойиқ
Жаннат эшиги деб ўзини урса.
Ёдимда, бир маҳал ҳали ботмай кун,
Бошланарди бунда ғулу, тўполон.
Гўё патта эмас, оч халойиқ-чун
Мана шу дарчадан улашилар нон.

O, don’t speak to me of that varied crew,
The sight of whom makes inspiration fade.
Veil, from me, the surging multitude,
Whose whirling will drives us everyway.
No, some heavenly silence lead me to,
Where for the poet alone pure joy’s at play:
Where Love and Friendship too grace our hearts,
Created and inspired by heavenly arts.
Ah! What springs here from our deepest being,
What the shy trembling lips in speaking meant,
Now falling awry, and now perhaps succeeding,
Is swallowed in the fierce Moment’s violence.
Often, when the first years are done, unseeing,
It appears at last, complete, in deepest sense.
What dazzles is a Momentary act:
What’s true is left for posterity, intact.

Қўйгил, қора халкдан гапирма асло,
Шовқиндан кўнглимга тушар изтироб.
Оломон ҳисларни ютувчи бало,
Сурон — тафаккурни кўмгувчи гирдоб.
Кўнглим осудалик излар доимо.
Чўққилар ёпиниб туманлик ҳижоб,
Мудраган ул маъво сари бошла, юр!
Илоҳий сукутдан топурман сурур.
Юрак ўз тубида ардоқлаган ҳис,
Лабда қанот ёзмоқ бўлган туйғулар
Ташна кўнгилларда қолдирмаёқ из
Замон суронида дарҳол бўғилар.
Бас, ўйлар тошқинин тиндиролсак биз,
Мукаммал гўзаллик шунда туғилар.
Жилванинг умридур бир лаҳза фақат,
Авлодларга қолур ҳақиқий санъат.

Make sure, above all, plenty’s happening there!
They come to look, and then they want to stare.
Spin endlessly before their faces,
So the people gape amazed,
You’ve won them by your many paces,
You’ll be the man most praised.
The mass are only moved by things en masse,
Each one, himself, will choose the bit he needs:
Who brings a lot, brings something that will pass:
And everyone goes home contentedly.
You’ll give a piece, why then give it them in pieces!
With such a stew you’re destined for success.
Easy to serve, it’s as easy to invent.
What use to bring them your complete intent?
The Public will soon pick at what you’ve dressed.

Лекин энг зарури, саргузашт бўлсин,
Кўзга қувонч бўлсин, дилга гашт бўлсин.
Андак ўрин беринг тафсилотга ҳам,
Томоша қалбларни банд этсин токим.
Тўдани ҳангу манг қилолган одам
Унинг юрагига
Бўлолгай ҳоким.
Яхлит гўшт берай деб ўлтирманг толиб,
Халқ ёвғон бўлса ҳам раҳмат айтади.
Ҳар ким чўмичига сиққанча олиб,
Сизга қуллуқ қилиб уйга қайтади.
Фақат кўпчиликка кўп нарса керак,
Баракали бўлсин шунинг-чун қозон.
Яхлитдан халқ учун фойда йўқ, бешак,
Барибир бурдалаб ташлар аламон.

Ёшлик, азиз дўстим, жангларда керак,
Душман ҳамла қилса у берур сабот.
Жононлар бўйнингга солсаю билак,
Ўзинг кекса бўлсанг — ундан сўр нажот.
Ёшлик керак бўлур маррага қадар —
Лаҳзаларни қучиб югурган чоғинг.
Май ичиб, шод бўлиб то оппоқ саҳар
Суронли даврада ўлтирган чоғинг.
Ва лекин рубобнинг торин чертмоққа,
Ўрганган оҳангинг қилмоққа такрор,
Сўз билан дилларни асир этмоққа.
Азизим, аксинча, кексалик даркор.
Дерларки, кексалик келгач доимо
Болалик қайтармиш, ҳайрон қоламиз,
Аслида ҳаммамиз ўлгунгача то
Оламдан ғофилмиз — гўдак боламиз.

Youth is what you need, dear friend,
When enemies jostle you, of course,
And girls, filled with desire, bend
Their arms around your neck, with force,
When the swift-run race’s garland
Beckons from the hard-won goal,
When from the swirling dance, a man
Drinks until the night is old.
But to play that well-known lyre
With courage and with grace,
Moved by self-imposed desire,
At a sweet wandering pace,
That is your function, Age,
And our respect won’t lessen.
Age doesn’t make us childish, as they say,
It finds that we’re still children.


But more mysterious still was the coming of Imber to Dawson to give himself up. It was in the late spring, when the Yukon was growling and writhing under its ice, that the old Indian climbed painfully up the bank from the river trail and stood blinking on the main street. Men who had witnessed his advent, noted that he was weak and tottery, and that he staggered over to a heap of cabin-logs and sat down. He sat there a full day, staring straight before him at the unceasing tide of white men that flooded past. Many a head jerked curiously to the side to meet his stare, and more than one remark was dropped anent the old Siwash with so strange a look upon his face. No end of men remembered afterward that they had been struck by his extraordinary figure, and forever afterward prided themselves upon their swift discernment of the unusual.

Бироқ энг катта жумбоқ шу бўлдики, Имбернинг ўзи Доусонга – одил суд ҳукмига бош эгиб келди. Баҳорнинг охирроғида, Юкон ўзининг муз кишанларини ечишга уриниб ҳайқириб-бўкирганда мўйсафид ҳинду муз устидаги йўлидан бурилди-да, қирғоқ тепалигидан амал-тақал ўтди ва саросима ичида шоҳкўчада тўхтади. Чолга кўзи тушганларнинг бари пайқашдики, у анчайин кучдан қолган. У гандираклаб ёғоч уюмига етиб борди-да, чўкди. Ён-веридан ўтиб кетаётган оқ танлиларнинг адоқсиз оқимига разм солганча уззукун шу ерда ўтирди. Кўпчилик унга қараш учун бот-бот ўгирилишар, ғалати афт-ангорли бу кекса сиваш баъзиларни ўйга толдирарди. Кейинчалик ўнлаб кишилар ҳиндунинг ғайриқиёфаси уларни ҳайратга солганини эслаб, кун бўйи зийракликларидан гердайиб юришди.

Dickensen continued to look out of the window, and he, too, forever afterward prided himself upon his swiftness of discernment. He was a romantic little chap, and he likened the immobile old heathen to the genius of the Siwash race, gazing calm-eyed upon the hosts of the invading Saxon.

Диккенсен тез-тез деразадан назар ташлаб турди; кейинроқ у ҳам зийраклигидан фахрланиб юрди. Митти Диккенсен сал хаёлпарастроқ эди, шунгами, у қўзғалмай ўтирган кекса мажусийда сиваш халқининг тимсолини, англосакс босқинчиларига боқиб турган тушуниксиз хотиржамликни кўрди.

Imber grunted and stalked up to Emily Travis. He looked her over, keenly and carefully, every square inch of her. Especially did he appear interested in her silky brown hair, and in the color of her cheek, faintly sprayed and soft, like the downy bloom of a butterfly wing. He walked around her, surveying her with the calculating eye of a man who studies the lines upon which a horse or a boat is builded. In the course of his circuit the pink shell of her ear came between his eye and the westering sun, and he stopped to contemplate its rosy transparency. Then he returned to her face and looked long and intently into her blue eyes. He grunted and laid a hand on her arm midway between the shoulder and elbow. With his other hand he lifted her forearm and doubled it back. Disgust and wonder showed in his face, and he dropped her arm with a contemptuous grunt. Then he muttered a few guttural syllables, turned his back upon her, and addressed himself to Dickensen.

Имбер нимадир деб минғиллаб, Эмили Тревисга яқинроқ келди. У қизни бошдан-оёқ синчиклаб кўздан кечирди. Айниқса қизнинг ипаксимон қўнғир сочлари ва ол ёноқлари чолда алоҳида қизиқиш уйғотди. У нигоҳини узмай қизни айланиб ўтди, гўё отнинг бўй-бастини ёки қайиқни ўрганаётгандай. Ногаҳон у ботаётган қуёшнинг нурлари қизнинг қизғиш қулоқларидан ўтиб шуълаланаётганини пайқадию, таққа тўхтади. Кейин яна унинг юзларини «текшириш»га тушди ва қизнинг мовий кўзларига узоқ тикилиб қолди. Тағин ниманидир тўнғиллаб, бир қўли билан нозикойимнинг билагидан ушлаб, иккинчиси билан тирсагини букиб кўрди. Ҳиндунинг юзида нафрат ва ҳайрат акс этди, пўнғиллаб Эмилининг қўлини қўйиб юборди. Сўнг бўғзидан қанақадир товушлар чиқариб, қизга орқа ўгирди ва Диккенсенга нимадир деди.

"Him Whitefish man," he said to Emily Travis. "Me savve um talk no very much. Him want to look see chief white man."
"The Governor," suggested Dickensen.
Jimmy talked some more with the Whitefish man, and his face went grave and puzzled.
"I t'ink um want Cap'n Alexander," he explained. "Him say um kill white man, white woman, white boy, plenty kill um white people. Him want to die."
"Insane, I guess," said Dickensen.
"What you call dat?" queried Jimmy.
Dickensen thrust a finger figuratively inside his head and imparted a rotary motion thereto.
"Mebbe so, mebbe so," said Jimmy, returning to Imber, who still demanded the chief man of the white men.

– У Оқбалиқ қабиласидан, – деди у Эмили Тревисга. – Меники унинг тилини яхши билмайди. У энг катта оқ танлини кўрмоқчи.
– Губернаторни, – тўғрилади Диккенсен.
Жимми Оқбалиқ қабиласидан бўлган одам билан яна бир неча сўз алмашдию, юзи таажжуб ва ташвишли тус олди.
– Унга капитан Александер керак, деб ўйлайман, – деди Жимми. – Айтишича, у оқ танли эркакни, аёлни, болани, кўпгина-кўпгина одамни ўлдирган. Ўзи ҳам ўлишни истайди.
– Ақлдан озган, шекилли, – деди Диккенсен.
– Бу нима дегани? – сўради Жимми.
Диккенсен бош чаноғини тешмоқчидек бармоғини чаккасига тиради-да айлантирди.
– Балки, балки, – деди Жимми ҳамон оқ танлиларнинг каттасини сўраётган Имберга ўгирилиб.
But there is something that I must say to my people who stand on the warm threshold which leads into the palace of justice. In the process of gaining our rightful place, we must not be guilty of wrongful deeds. Let us not seek to satisfy our thirst for freedom by drinking from the cup of bitterness and hatred. Адолат саройининг табаррук остонасида турган халқимга айтадиган яна бир гапим бор. Ўзимизнинг ҳаққоний ўрнимизни эгаллаш жараёнида бизни ножўя ҳаракатларда айблашларига замин яратиб бермаслигимиз керак. Келинг, озодликка бўлган ташналигимизни алам ва нафрат косасидан сув ичиб қондирмайлик.
I say to you today, my friends, so even though we face the difficulties of today and tomorrow. I still have a dream. It is a dream deeply rooted in the American dream. Қулоқ солинг, дўстларим, шунча қийинчилик ва кўнгилсизликларга қарамай, менинг бир умидим бор. Бу Америка орзусига чуқур сингиб кетган умиддир.