Found давлат: 875 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
To encourage and persuade other States and financial institutions as appropriate to join them in efforts in accordance with this article, in particular by providing more training programmes and modern equipment to developing countries in order to assist them in achieving the objectives of this Convention. | d) бошқа давлатлар ва молиявий муассасаларни, тегишли ҳолатларда, мазкур моддага мувофиқ амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қўшилишга, шу жумладан ривожланаётган мамлакатлар мазкур Конвенциянинг мақсадларига эришиши учун уларга кадрларни тайёрлаш бўйича дастурларни ва замонавий ускуналарни каттароқ ҳажмларда тақдим этилишини таъминлаш йўли билан рағбатлантириш ва кўндириш. |
States Parties may conclude bilateral or multilateral agreements or arrangements on material and logistical assistance, taking into consideration the financial arrangements necessary for the means of international cooperation provided for by this Convention to be effective and for the prevention, detection and control of corruption. | 4. Иштирокчи Давлатлар, мазкур Конвенцияда кўзда тутилган халқаро ҳамкорликнинг самарадорлигини таъминлаш, шунингдек коррупцияни олдини олиш ва аниқлаш, унга қарши курашиш учун зарур бўлган молиявий битимларни эътиборга олган ҳолда, моддий-техник ёрдам тўғрисидаги икки томонлама ёки кўп томонлама келишувлар ёхуд битимлар тузишлари мумкин. |
Article 63. Conference of the States Parties to the Convention | 63-модда. Конвенцияда иштирок этадиган Давлатлар конференцияси |
A Conference of the States Parties to the Convention is hereby established to improve the capacity of and cooperation between States Parties to achieve the objectives set forth in this Convention and to promote and review its implementation. | 1. Мазкур Конвенцияда белгиланган мақсадларга етишиш учун иштирокчи Давлатлар имкониятларини ва улар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мазкур Конвенцияни амалга оширишга ёрдам бериш ва уни амалга оширилишини кузатиш мақсадида Конвенцияда иштирок этадиган Давлатларнинг Конференцияси таъсис этилади. |
The Secretary-General of the United Nations shall convene the Conference of the States Parties not later than one year following the entry into force of this Convention. Thereafter, regular meetings of the Conference of the States Parties shall be held in accordance with the rules of procedure adopted by the Conference. | 2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби иштирокчи Давлатлар Конференциясини мазкур Конвенция кучга кирган кундан кейин бир йилдан кечиктирмай чақиради. Кейинчалик, иштирокчи Давлатлар Конференцияси томонидан қабул қилинган тартиботларга мувофиқ, Конференциянинг навбатдаги кенгашлари ўтказилади. |
The Conference of the States Parties shall adopt rules of procedure and rules governing the functioning of the activities set forth in this article, including rules concerning the admission and participation of observers, and the payment of expenses incurred in carrying out those activities. | 3. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси мазкур моддада кўрсатилган фаолият турлари амалга оширилишини тартибга солувчи тартибот ва қоидаларни, жумладан кузатувчиларга рухсат берилиши ва уларнинг иштироки ҳамда ушбу фаолият турларини амалга оширишда сарфланган харажатларни тўлаш билан боғлиқ қоидаларни қабул қилади. |
The Conference of the States Parties shall agree upon activities, procedures and methods of work to achieve the objectives set forth in paragraph 1 of this article, including: | 4. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси мазкур модданинг 1-бандида баён этилган мақсадларга эришиш учун фаолият турлари, тартиботлар ва ишлаш методларини келиштиради, шу жумладан: |
Facilitating activities by States Parties under articles 60 and 62 and chapters II to V of this Convention, including by encouraging the mobilization of voluntary contributions; | а) иштирокчи Давлатлар фаолиятига мазкур Конвенциянинг 60- ва 62-моддалари ва II — V бобларига асосан кўмаклашиш, шу жумладан ихтиёрий бадаллар сафарбарлигини рағбатлантириш йўли билан ҳам; |
Facilitating the exchange of information among States Parties on patterns and trends in corruption and on successful practices for preventing and combating it and for the return of proceeds of crime, through, inter alia, the publication of relevant information as mentioned in this article; | b) иштирокчи Давлатлар ўртасида коррупциянинг шакллари ва бу соҳадаги тенденциялар тўғрисидаги, шунингдек коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш жиноий даромадларни қайтариш тўғрисидаги маълумотлар алмашинувига кўмаклашиш, бошқалари билан бир қаторда мазкур моддада қайд этилган маълумотларни чоп этиш; |
Cooperating with relevant international and regional organizations and mechanisms and non-governmental organizations; | с) тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва механизмлар, шунингдек нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш; |
Reviewing periodically the implementation of this Convention by its States Parties; | е) иштирокчи Давлатлар томонидан мазкур Ковенциянинг амалга оширилиши тўғрисидаги масалани даврий равишда кўриб чиқиш; |
For the purpose of paragraph 4 of this article, the Conference of the States Parties shall acquire the necessary knowledge of the measures taken by States Parties in implementing this Convention and the difficulties encountered by them in doing so through information provided by them and through such supplemental review mechanisms as may be established by the Conference of the States Parties. | 5. Мазкур модданинг 4-банди мақсадлари учун иштирокчи Давлатлар Конференцияси мазкур Конвенция амалга оширилишида иштирокчи Давлатлар томонидан кўрилган чоралар ва бунда улар дуч келган қийинчиликлар тўғрисида уларга тақдим этилган маълумотлар асосида ва кузатув олиб боришнинг иштирокчи Давлатлар Конференцияси томонидан ташкил қилиниши мумкин бўлган қўшимча механизмлар орқали зарур бўлган маълумотларни олади. |
Each State Party shall provide the Conference of the States Parties with information on its programmes, plans and practices, as well as on legislative and administrative measures to implement this Convention, as required by the Conference of the States Parties. The Conference of the States Parties shall examine the most effective way of receiving and acting upon information, including, inter alia, information received from States Parties and from competent international organizations. Inputs received from relevant non- governmental organizations duly accredited in accordance with procedures to be decided upon by the Conference of the States Parties may also be considered. | 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат иштирокчи Давлатлар Конференциясига ўзининг дастурлари, режалари ва амалиёти, шунингдек мазкур Конвенцияни амалга оширишга қаратилган қонуний ва маъмурий чоралари ҳақида иштирокчи Давлатлар Конференцияси талаб қилган кўринишда маълумот тақдим этади. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси бу каби маълумотларни, ва шу жумладан, бошқалари билан бир қаторда, иштирокчи Давлатлар ва ваколатли халқаро ташкилотлардан олинган маълумотларни олишнинг энг самарали йўллари ва мувофиқ қарорлар асосида қабул қилиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқади. Шунингдек, иштирокчи Давлатлар Конференциясининг қарори билан тасдиқланган тартиботларга асосан тегишли тарзда аккредитация қилинган нодавлат ташкилотлардан олинган материаллар ҳам кўриб чиқилиши мумкин. |
Pursuant to paragraphs 4 to 6 of this article, the Conference of the States Parties shall establish, if it deems it necessary, any appropriate mechanism or body to assist in the effective implementation of the Convention. | 7. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси, мазкур модданинг 4 — 6 бандларига асосан, агар буни лозим деб топса, Конвенцияни самарали амалга оширишга кўмаклашиш учун исталган мувофиқ механизм ёки орган таъсис этади. |
The Secretary-General of the United Nations shall provide the necessary secretariat services to the Conference of the States Parties to the Convention. | 1. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби иштирокчи Давлатлар Конференциясини зарур бўлган секретариат хизмати билан таъминлайди. |
Assist the Conference of the States Parties in carrying out the activities set forth in article 63 of this Convention and make arrangements and provide the necessary services for the sessions of the Conference of the States Parties; | а) иштирокчи Давлатлар Конференциясига мазкур Конвенциянинг 63-моддасида сўз юритилган фаолиятни амалга оширишда ёрдам беради, шунингдек иштирокчи Давлатлар Конференциясининг сессияларини ташкил қилади ва уларни зарур бўлган хизмат кўрсатиш билан таъминлайди. |
Upon request, assist States Parties in providing information to the Conference of the States Parties as envisaged in article 63, paragraphs 5 and 6, of this Convention; and | b) иштирокчи Давлатларнинг илтимосига кўра, мазкур Конвенциянинг 63-моддаси 5- ва 6-бандаларида кўзда тутилганидек, иштирокчи Давлатлар Конференциясига уларнинг маълумотларини тақдим этишда ёрдам беради. |
Each State Party shall take the necessary measures, including legislative and administrative measures, in accordance with fundamental principles of its domestic law, to ensure the implementation of its obligations under this Convention. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, қонунчилигининг энг муҳим тамойилларига мувофиқ, мазкур Конвенцияга асосан ўзининг мажбуриятларини амалга оширилишини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни, жумладан қонуний ва маъмурий чораларни кўради. |
Each State Party may adopt more strict or severe measures than those provided for by this Convention for preventing and combating corruption. | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш учун мазкур Конвенцияда кўзда тутилган чораларга қараганда янада қатъий ва қаттиқ бўлган чораларни кўриши мумкин. |
States Parties shall endeavour to settle disputes concerning the interpretation or application of this Convention through negotiation. | 1. Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенциянинг талқин қилиниши ва қўлланилиши бўйича юзага келадиган низоларни музокаралар йўли билан ҳал қилишга интиладилар. |