Found ада: 1743 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Banks are obliged to provide their clients with regular information about the terms and conditions of deposit and credit operations, including the annual interest rates, premiums and deductions calculated in accordance with regulations set by the Central Bank. | Банклар депозит ва кредит операцияларига доир муддатлар ва шартлар, шу жумладан Марказий банк чиқарган қоидаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган йиллик фоиз ставкалари, мукофотлар ва йиғимлар тўғрисида ўз мижозларига мунтазам равишда ахборот бериб боришлари шарт. |
The parties agreed to take joint efforts to give a new impetus to the relations between Uzbekistan and the EU and deepen them further. | Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларга янги суръат бағишлаш ва уларни янада чуқурлаштириш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олинди. |
The parties noted productive activity of the joint mechanisms of bilateral and interregional cooperation. They expressed readiness to take joint efforts to further increase the effective use of their potential and capabilities. | Икки томонлама ва ҳудудлараро ҳамкорлик учун яратилган қўшма механизмлар сермаҳсул ишлаётгани ижобий баҳоланди. Уларнинг салоҳияти ва имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлик билдирилди. |
The Presidents expressed the hope that this key document be signed and ratified as soon as possible. | Президентлар ушбу муҳим ҳужжат имкон қадар тез фурсатда имзоланиши ва ратификация қилинишига умид билдирдилар. |
The Presidents appreciated the constructive dialogue and active interaction in the field of human rights, democracy and the rule of law. The parties are determined to further promote the strengthening of cooperation between Uzbekistan and the EU in this direction. | Президентлар инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги соҳасидаги конструктив мулоқот ва фаол ҳамкорликни юксак баҳоладилар. Ўзбекистон ва ЕИнинг бу борадаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бундан буён ҳам кўмаклашишга томонлар қатъий интиладилар. |
The Presidents welcomed the dynamic development of economic, trade and investment cooperation between Uzbekistan and the European Union. Granting Uzbekistan a status of the EU’s GSP+ arrangement beneficiary in April 2021 became an important step in this regard, which opened up access for a large number of Uzbek commodities to the EU market. | Президентлар Ўзбекистон билан Евроиттифоқ ўртасида иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар соҳаларидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини олқишладилар. Ўтган йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга “GSP+” тизимининг бенефициар мамлакати мақоми берилиб, ўзбек маҳсулотларининг кенг номенклатураси ЕИ мамлакатларига божсиз етказиб берилишига имконият яратилгани бу борада муҳим қадам бўлди. |
The parties attached special attention to the need for joint efforts to accelerate the implementation of the EU Strategy for Central Asia and welcomed the EU-Central Asia Connectivity Conference: Global Gateway for Sustainable Development to be held on November 18, 2022 in Samarkand. | Томонлар ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегияси бажарилишини жадаллаштириш мақсадида биргаликда чора кўриш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар ҳамда 2022 йил 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида “ЕИ – Марказий Осиё” форматида ўзаро боғлиқлик бўйича “Барқарор тараққиёт учун “Глобал дарвоза” конференциясининг ўтказилишини олқишладилар. |
Creation of sustainable transport corridors has been specified as key factor for increasing mutual trade, including explore options for further development of the Trans-Caspian Multimodal Route. | Барқарор транспорт йўлакларини яратиш, шу жумладан Транскаспий мультимодал маршрутини ривожлантириш ўзаро савдони кўпайтириш учун тизимли омил сифатида белгиланди. |
The Uzbek side expressed its readiness to create the necessary conditions for attracting FDIs, including EU companies. | Ўзбекистон томони хорижий, шу жумладан ЕИ компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш учун зарур шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди. |
They stressed the importance of using the existing significant potential for mutually beneficial cooperation in the field of digitalization, green economy and energy efficiency and water use, including through the introduction of advanced European experience and implementation of joint projects in these areas. | Улар рақамлаштириш, “яшил” иқтисодиёт, энергетик самарадорлик ва сувдан фойдаланиш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мавжуд салмоқли салоҳиятдан фойдаланиш, шу жумладан Европанинг илғор тажрибасини жорий қилиш ва ушбу соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар. |
The Uzbek side expressed gratitude to the European Union for its continued support of Uzbekistan's initiatives on water and environmental issues, in particular on setting up the UN Multi-Partner Trust Fund for Human Security for the Aral Sea region. The parties share the importance of its continued activities. | Ўзбекистоннинг сув-экология масалалари, шу жумладан БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармасини ташкил этиш борасидаги ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Евроиттифоққа миннатдорлик билдирилди. Унинг фаолиятини давом эттириш муҳимлиги борасида томонларнинг фикри якдил. |
The parties underscored the importance of deepening cooperation in the field of education and science, including thorough exploiting the potential of the Erasmus+" and "Horizon Europe" programs. The parties welcomed the implementation of the first regional project of vocational education “Darya”. | Таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни, шу жумладан “Erasmus+” ва “Horizon Europe” дастурлари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда чуқурлаштириш муҳим экани таъкидланди. Томонлар касбий таълим бўйича “DARYA” биринчи минтақавий лойиҳанинг амалга оширилишини олқишладилар. |
Prevention of the impending humanitarian catastrophe in the winter period, in particular, providing humanitarian assistance to the Afghan people has been underlined as a priority concern. | Қиш даврида яқинлашиб келаётган гуманитар фалокатнинг олдини олиш, жумладан, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш хавотир уйғотаётган биринчи галдаги масала сифатида таъкидланди. |
To achieve long-term stability, both sides shared views about the necessity for inclusive political process and provision of human rights, including women’s rights, in Afghanistan. | Узоқ муддатли барқарорликка эришиш учун Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи ҳамда инсон, шу жумладан хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш зарурлиги юзасидан муштарак фикрлар билдирилди. |
In conclusion, the Presidents reaffirmed their commitment to strengthening an open and constructive dialogue and partnership between Uzbekistan and the EU, as well as promoting further expansion of regional cooperation and connectivity based on the principles of good neighborliness, mutual respect, trust and compliance with fundamental norms of international law in order to transform the Central Asia to a region of peace, security, stability and sustainable development. | Якунда Президентлар Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқотни ва шерикликни мустаҳкамлашга, шунингдек, Марказий Осиёни тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт минтақасига айлантириш мақсадида яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат, ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг асосий нормаларига риоя қилиш принциплари асосида минтақавий кооперация ва ўзаро боғлиқликни янада кенгайтиришга кўмаклашишга интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар. |
We will not rest on our laurels, and we intend to increase the scale of our reforms. | Биз эришган муваффақиятларимиз билан чекланмаймиз ва янги ўзгаришлар кўламини янада кенгайтиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. |
In the economic dimension, we will continue to create the most favorable conditions for entrepreneurs, continue our uncompromising fight against corruption, and encourage the development of a competitive and innovative business environment. | Биз иқтисодий соҳада бундан буён ҳам тадбиркорлар учун энг қулай шароитларни яратиш, коррупцияга қарши муросасиз курашиш, рақобат ва инновацион бизнес муҳитининг ривожланишини рағбатлантириш йўлидан борамиз. |
We have proved, above all to ourselves, that we are capable of making compromises in the interests of regional security and prosperity. | Биз, аввало ўзимиз учун умумминтақа хавфсизлиги ва равнақи йўлида келишув сари қадам қўя олишимизни исботладик. |
Six years ago, our borders with some states of the region were closed. | Олти йил олдин бизнинг минтақадаги алоҳида мамлакатлар билан чегараларимиз ёпиқ эди. |
Indeed, there are still unresolved issues in the region. | Албатта, минтақада ҳали ҳам ўз ечимини топмаган масалалар бор. |