Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
88. Such is Allah’s guidance. He guides with it whomever He wills of His servants. Had they associated, their deeds would have gone in vain. | 88Ана ўша Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшани унга йўллайдир. Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари, албатта, бехуда кетадир. |
90. Those are they whom Allah has guided, so follow their guidance. Say, “I ask of you no compensation for it; it is just a reminder for all mankind.” | 90Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш. «Мен сизлардан бунинг учун ҳақ сўрамайман. У оламлар учун эслатмадан иборат, холос», деб айт. |
91. They do not value Allah as He should be valued, when they say, “Allah did not reveal anything to any human being.” Say, “Who revealed the Scripture which Moses brought—a light and guidance for humanity?” You put it on scrolls, displaying them, yet concealing much. And you were taught what you did not know—neither you, nor your ancestors. Say, “Allah;” then leave them toying away in their speculation. | 91Улар, Аллоҳ башарга ҳеч нарса туширгани йўқ, деганларида, Аллоҳни тўғри тақдирламадилар. Сен:«Мусо кишиларга ҳидоят ва нур этиб олиб келган, уни сиз қоғозга тушириб олиб, баъзисини зоҳир, кўпини махфий қилган; ва сиз ҳам, ота боболарингиз ҳам билмаган нарсаларни сизга ўргатган китобни ким туширди?!» деб айт. «Аллоҳ» деб айт. Сўнгра уларни тек қўй, шунғиган нарсаларида ўйнайверсинлар. |
93. Who does greater wrong than someone who invents falsehood against Allah, or says, “It was revealed to me,” when nothing was revealed to him, or says, “I will reveal the like of what Allah revealed”? If only you could see the wrongdoers in the floods of death, as the angels with arms outstretched: “Give up your souls. Today you are being repaid with the torment of shame for having said about Allah other than the truth, and for being too proud to accept His revelations.” | 93Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унга ҳеч нарса ваҳий қилинмаса ҳам, менга ваҳий келди, деган ёхуд, Аллоҳ нозил қилган нарсага ўхшаш нарсани мен ҳам нозил қиламан, деган кимсадан ҳам золимроқ кимса борми? Золимларнинг ўлим талвасаси пайтларини, фаришталарнинг уларга қўл чўзиб: «Жонингизни чиқаринг! Бугунги кунда Аллоҳга нисбатан ноҳақ гап айтганларингиз учун ва Унинг оятларидан мутакаббирлик қилиб юрганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», дегандаги ҳолларини кўрсанг эди. |
95. It is Allah Who splits the grain and the seed. He brings the living from the dead, and He brings the dead from the living. Such is Allah. So how could you deviate? | 95Албатта, Аллоҳ донни ҳам, данакни ҳам ёрувчи зотдир. У ўликдан тирикни чиқарадир ва тирикдан ўликни чиқаргувчидир. Ана шундай Аллоҳдир. Сиз қаёққа бурилиб кетяпсиз?! |
100. Yet they attributed to Allah partners—the sprites—although He created them. And they invented for Him sons and daughters, without any knowledge. Glory be to Him. He is exalted, beyond what they describe. | 100Улар жинларни Аллоҳга шерик қилдилар. Ҳолбуки, у ҳаммаларини яратган зотдир. Илмсиз ҳолда унга ўғиллар ва қизлар ясадилар. У улар васф қилган нарсалардан пок ва олий бўлди. |
102. Such is Allah, your Lord. There is no god except He, the Creator of all things; so worship Him. He is responsible for everything. | 102Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. Ундан бошқа ибодатга сазовор зот йўқ. У ҳар бир нарсанинг Яратгувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинг. У ҳар бир нарсага вакилдир! |
107. Had Allah willed, they would not have practiced idolatry. We did not appoint you as a guardian over them, and you are not a manager over them. | 107Агар Аллоҳ хоҳласа, ширк келтирмас эдилар. Биз сени уларга қўриқчи қилганимиз йўқ. Ва сен уларга вакил ҳам эмассан. |
108. Do not insult those they call upon besides Allah, lest they insult Allah out of hostility and ignorance. We made attractive to every community their deeds. Then to their Lord is their return, and He will inform them of what they used to do. | 108Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангиз. Бас, билмасдан, зулм ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Шундай қилиб, ҳар бир умматга амалини зийнатлаб қўйдик. Сўнгра эса, қайтиб борадиган жойлари Роббиларигадир. Бас, у қилиб юрган ишларининг хабарини берур. |
109. They swear by Allah, with their most solemn oaths, that if a miracle were to come to them, they would believe in it. Say, “The miracles are only with Allah.” But how do you know? Even if it did come, they still would not believe. | 109Улар агар бирон оятмўъжиза келса, албатта иймон келтиришлари ҳақида Аллоҳнинг номи билан жонжаҳдлари ила қасам ичадилар. Сен: «Албатта, оятлар фақат Аллоҳнинг ҳузурида», деб айт. Сизга нима билдирди? Эҳтимол оят келса ҳам, улар иймон келтирмаслар. |
111. Even if We sent down the angels to them, and the dead spoke to them, and We gathered all things before them, they still would not believe, unless Allah wills; but most of them are ignorant. | 111Агар Биз уларга фаришталарни туширсак ҳам, уларга ўликлар гапирса ҳам ва уларнинг олдига ҳамма нарсани очиқойдин тўпласак ҳам, Аллоҳ хоҳламаса, иймон келтирмаслар. Лекин кўплари жоҳилдирлар. |
114. “Shall I seek a judge other than Allah, when He is the One who revealed to you the Book, explained in detail?” Those to whom We gave the Book know that it is the truth revealed from your Lord. So do not be of those who doubt. | 114Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? Ҳолбуки, У сизга китобни батафсил этиб нозил қилди. Биз уларга китоб берганлар уни Роббингдан ҳақ ила нозил қилинганини биладилар. Бас шак келтирувчилардан бўлма. |
116. If you were to obey most of those on earth, they would divert you from Allah’s path. They follow nothing but assumptions, and they only conjecture. | 116Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос. |
118. So eat of that over which the Name of Allah was pronounced, if you indeed believe in His revelations. | 118Агар Унинг оятларига иймон келтиргувчилардан бўлсангиз, Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг! |
119. And why should you not eat of that over which the Name of Allah is pronounced, when He has detailed for you what is prohibited for you, unless you are compelled by necessity? Many lead astray with their opinions, through lack of knowledge. Your Lord knows best the transgressors. | 119Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган нарсани емас экансизлар?! У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб берган ку?! Магар музтар бўлганингизда, майли. Албатта, кўпчилик билмасдан, ҳойу ҳаваслари ила адаштирадилар. Албатта, Роббинг тажовузкорларни яхши билгувчидир. |
121. And do not eat from that over which the Name of Allah was not pronounced, for it is abomination. The devils inspire their followers to argue with you; but if you obey them, you would be polytheists. | 121Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қиларлар. Агар уларга итоат қилсангизлар, сизлар ҳам мушриклардан бўласизлар. |
124. When a sign comes to them, they say, “We will not believe unless we are given the like of what was given to Allah’s messengers.” Allah knows best where to place His message. Humiliation from Allah and severe torment will afflict the criminals for their scheming. | 124Агар уларга оят келса, Аллоҳнинг Пайғамбарларига берилган нарсага ўхшаш нарса бизга ҳам берилмагунча зинҳор иймон келтирмасмиз, дерлар. Ўз Пайғамбарлигини қаерга қўйишни Аллоҳнинг Ўзи яхши биладир. Жиноят қилганларга қилган макрлари учун Аллоҳнинг ҳузурида, албатта, хорлик ва шиддатли азоб бордир. |
125. Whomever Allah desires to guide, He spreads open his heart to Islam; and whomever He desires to misguide, He makes his heart narrow, constricted, as though he were climbing up the sky. Allah thus lays defilement upon those who do not believe. | 125Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир. Шундай қилиб, Аллоҳ иймон келтирмайдиганларга азобни дучор қилур. |
128. On the Day when He gathers them all together: “O assembly of jinn, you have exploited multitudes of humans.” Their adherents among mankind will say, “Our Lord, we have profited from one another, but we have reached the term that you have assigned for us.” He will say, “The Fire is your dwelling, wherein you will remain, except as Allah wills. Your Lord is Wise and Informed. | 128Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган кунда: «Эй жинлар жамоаси, инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтирвордингиз?!» дейди. Уларнинг инсдан бўлган дўстлари: «Эй Роббимиз, биз бирбиримиздан ҳузур топдик ва бизга белгилаган ажалингга етиб келдик», дейдилар. У зот: «Қайтар жойингиз дўзахдир. Магар Аллоҳ хоҳласа (қолмайсиз). Албатта, Роббинг ҳикматли ва билимли зотдир. |
136. And they set aside for Allah a share of the crops and the livestock He created, and they say, “This is for Allah,” according to their claim, “and this is for our idols.” But the share of their idols does not reach Allah, yet the share of Allah reaches their idols. Evil is their judgment. | 136Улар Аллоҳга Унинг Ўзи яратган эк инлар ва чорвалардан насиба ажратдилар ва ўзларича: «Бу Аллоҳга, бу эса бутларимизга», дедилар. Бас, бутларига бўлган нарса Аллоҳга етмас. Аллоҳга бўлган нарса эса, бутларига етадир. Чиқарган ҳукмлари қандай ҳам ёмона?! |