Found and: 8059 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
He placed Amr in charge of the right flank, Shurahbil and Abu Ubayda in the center, and Yazid on the left, with archers mixed in with the infantry. | Холид ўнг қанотга масъул қилиб Амрни қўйди, Шураҳбил ва Абу Убайдани эса марказга, ва Язидни чап қанотга юборди, камончилар пиёда аскарлар орасига тақсимланган эди. |
Cavalry contingents were positioned to prevent breakthroughs, while Khalid took command of the handpicked cavalry reserve. | Отлиқ қўшинлар душман томонидан ёриб ўтиш ҳолларини олдини олиш учун жойлаштирилди, Холид эса сара отлиқларни ўз қўмондонлиги остига олди. |
The long battle line, stretching around 10km across the plain, would test the leadership of commanders on both sides. | Текислик бўйлаб тахминан 10 км узунликка чўзилган жанг майдони ҳар икки томон қўмондонларининг етакчилик маҳорати учун синов эди. |
One Arab warrior came forward, dropped his shield and removed his armor, crying out: “I am the death of the Pale faces, I am the killer of Romans, I am the scourge sent upon you, I am Zarrar Ibn al-Azwar!” Several Byzantine officers challenged the Muslim champion. | Араблардан бир жангчи олдинга чиқди, ўз қалқонини ерга ташлади ва совтини ечиб ташлаб, ҳайқирди: "Мен оқ юзлиларга ўлим келтирувчиман, мен Румликлар кушандасиман, мен Заррар Ибн ал Азвар - сенларга юборилган офатман!» Бир неча Румлик аскарлар ушбу мусулмон қахрамонни жангга чорладилар. |
More Muslim champions stepped forward, and as the dueling spectacle continued Byzantine troops witnessed the slaying of many of their officers. | Бошқа бир неча мусулмон пешқадам жангчилар ҳам олдинга чиқишди, яккама-якка олишув давом этар экан, Рум қўшинлари ўзларининг кўплаб пешқадам жангчилари ўлдирилишига гувоҳ бўлишарди. |
Using his numerical advantage to extend the front, he forced Khalid to stretch his infantry thin, and he planned to probe the Muslim line for any weak spots that he could punch through. | Ўз қўшинининг сон жиҳатдан устунлигидан фойдаланиб, Вахан жабҳа чизиғини ёя бошлади, шу тариқа Холиднинг пиёда қўшинлари сафини сийраклаштириб ва уларнинг заиф халқасини топиб, ўша ерга зарба беришни режалаштирди. |
He observed that the deep gorge to the south would restrict cavalry maneuvers and offer some protection to the Muslim left flank, while the terrain to the north was open, leaving the Muslim right exposed. | Жанубдаги чуқур дара отлиқлар йўлида ғов бўлишини ва мусулмонларнинг чап қанотини маълум равишда муҳофаза қилишини англаган Вахан, шимолдаги ҳудуд очиқ эканлигини ва мусулмонларнинг ўнг қаноти ҳимоясиз эканлиги кўрди. |
Khalid was also aware of this problem and he positioned himself slightly closer to the right wing so that he could reinforce it quickly, if necessary. | Холид ҳам бу муаммо ҳақида билар эди ва керак бўлганда кўмакка шай туриш учун ўнг қанотга бироз яқинроқ жойлашиб олганди. |
As the day began drawing to a close, Vahan broke off the attack and ordered his troops back into position on the ‘Allan river. | Кун ботар экан Вахан ҳужумни тўхтатди ва ўз қўшинига Аллан дарёси ёқасидаги тураргоҳга қайтишни буюрди. |
During the night both commanders contemplated their next move. | Тун давомида икки қўмондон ҳам кейинги ҳаракат ҳақида бош қотиришар эди. |
Khalid knew that a frontal assault against a better equipped and more numerous enemy would be dangerous, especially when supported by contingents of Byzantine heavy cavalry. | Холид яхшироқ қуролланган ва сони кўпроқ душманга, айниқса Румликларнинг оғир қуролли суворийлари томонидан қўллаб-қувватланган душманга қарши тўғридан-тўғри ҳужум қилиш хавфли бўлишини биларди. |
Vahan, meanwhile, was ready to attack and break the Muslims. | Бу орада Вахан мусулмонларга ҳужум қилишга ва уларни йўқ қилишга тайёр эди. |
Early next morning, the Byzantine commander committed all of his troops forward. | Эртаси куни эрталаб Рум қўмондони барча қўшинларини ҳужумга чорлади. |
The Byzantine commander planned to apply steady pressure against the Muslim center in order to tie down as many of Khalid’s troops as possible, while focusing the main thrust of his attack on the flanks where he expected to overwhelm and drive the enemy from the field with his superior numbers. | Рум қўмондони мусулмон қўшини марказига бардавом босим ўтказишни ва шу орқали Холиднинг имкон қадар кўпроқ кучларини марказга жалб қилишни режалаштирар эди, ва айни пайтда ўз ҳужумларинининг асосий зарбасини қанотларга қаратиб, аскарларининг кўп сонлилигидан фойдаланиш орқали душманни майдондан ҳайдаб чиқаришни истарди. |
Women from the camp rallied, and some joined the fighting. | Жамлоқдаги аёллар ёрдамга келдилар ва баъзилари жангга қўшилиб кетдилар. |
Qanatir’s heavy cavalry bogged down as their horses balked at the smell of aggressive camels, refusing to respond to the commands of their riders. | Канатирнинг оғир қуролли суворийлари қоққан қозиқдек туриб қолди, чунки тажовузкор туялар ҳидидан хурқиган отлар отлиқларининг буйруқларига бўйсунмай қўйишганди. |
In close quarters the legs and bellies of the partially armored Byzantine horses now became exposed and many of the heavily armored riders were pulled down from their saddles. | Яқин масофадаги жангда румликлар миниб олган ва қисман совутга ўралган отларнинг оёқлари ва қоринлари энди зарбага очилиб қолганди, ва кўплаб оғир совутли чавандозлар натижада эгарларидан йиқила бошладилар. |
Qanatir could not sustain the attack any longer… … With Vahan’s attack against the Muslim right flank broken, Khalid seized the moment to exploit the gap that had opened up between Qanatir and the Byzantine center. | Канатир ҳужумни ортиқ давом эта олмасди… Ваханнинг мусулмонлар ўнг қанотига бўлган ҳужуми барбод бўлгач, Холид Рум қўшинининг маркази ва Канатир орасида хосил бўлган бўшлиқдан фойдаланиб қолиш имконини бой бермади. |
He ordered Amr to send his cavalry regiment and attack Qanatir’s flank from the north. | У Амрга ўз отлиқларини юбориб, Канатир лашкарларига шимолдан ҳужум қилишни буюрди. |
The three-pronged attack forced Qanatir to abandon his advanced position and retreat towards the main Byzantine line. | Уч томонлама ҳужум Канатирни олдинги мавқеъини тарк этишга ва румликларнинг асосий қўшинлари сафига қайтишга мажбур қилди. |