USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ер: 6974 words & 2 translates

English Ўзбек
He was a buffalo of a man with head thrust forward between shoulders, nose and cheeks vein-broken either from high blood pressure or too many conversations with the brown bottle Бўйни борлиги заррача сезилмайдиган буқанинг ўзгинаси, бурни ва юзларидаги майда қон томирлари ёрилиб ётгани эса унинг қон босими юқорилиги ёки ичкиликка муккасидан кетганини кўрсатарди
He was trying to frame words, but after two tries Hunton cut him off briskly: У оғиз жуфтлаб нимадир дейишга қайта-қайта чоғланиб кўрди ва, ниҳоят, Хантоннинг ўзи савол бериб, уни бу мушкулотдан халос қилди
"Are you the owner? Mr.Gartley?" "No, no. I'm Stanner. The foreman. God, this—" — Корхона соҳиби сизми? Янглишмасам, мистер Гартли бўлсангиз керак?— Йўқ… Мен… саркор Стэннерман… Э Худо, қанчалик даҳшат-а бу?
"Please show me the scene of the accident, Mr.Stanner, and tell me what happened." — Марҳамат қилиб, бу бахтсиз ҳодиса қаерда юз берганини кўрсатсангиз. Ва қай тариқа содир бўлганини сўзлаб берсангиз
Stanner seemed to grow even more white; the blotches on his nose and cheeks stood out like birthmarks Стэннернинг ранги янада оқариб кетди, ҳар қалай, бурни ва юзларидаги қизил доғлар тағин ҳам аниқроқ кўриниб, баайни норга ўхшаб қолди
"Serious—" Stanner seemed to be battling with his gorge; for a moment his Adam's apple went up and down like a monkey on a stick — Жиддий ҳам гапми… — Стэннер қайт қилиб юбормаслик учун ўзини аранг тутиб турарди
"What happened?" Stanner said, "You better come over here — Қани, гапиринг-чи, аслида нима бўлди ўзи?— Юринг… Яхшиси, кўрсата қолай, — деди Стэннер
He passed a shaky hand across his forehead Титраётган қўли билан пешонасидаги терни сидириб ташлади
They run a loose shop, cut corners, run live steam through home-welded pipes, they work with dangerous cleaning chemicals without the proper protection, and finally, someone gets hurt. Or gets dead Қанақа одам булар ўзи? Шалоғи чиқиб кетган асбоб-ускуналар билан ишлашади, солиқларга чап беришга уринишади, мана шу қувурларнинг бари бўйича қайноқ буғ юборишади, зарурий ҳимоя воситалари бўлмаган ҳолда зарарли кимёвий моддаларни қўллашади ва охир-оқибатда, қарабсизки, эртами-кечми, албатта бирон кор-ҳол рўй беради. Кимдир жароҳатланади ёки ўлади
Hunton took a long, frozen look, and then he performed a first in his fourteen years as a law-enforcement officer: he turned around, put a convulsive hand to his mouth, and threw up Хантон бу манзарага худди сеҳрлангандек бир муддат карахтланиб қараб қўйди. Кейин эса полицияда бенуқсон хизмат қилган ўн тўрт йиллик даври мобайнида рўй бермаган ҳодиса содир бўлди — у оғзини ёпиш учун қўлини олиб борди-ю, улгуролмади — қайт қилиб юборди.
The women were inside, doing dishes and talking babies while John Hunton and Mark Jackson sat in lawn chairs near the aromatic barbecue Уйга кириб кетишган аёлларнинг идиш-товоқларни шарақлатишлари, болаларни тергаб туришлари эшитиларди. Жон Хантон билан Марк Жексон боғда, курсиларда ором олиб ўтиришар, ўртадаги барбюкедан эса хушбўй ҳид таралар эди
"There was a bad one today," he said. "The worst."Car crash?""No. Industrial. "Messy?" — Бугун жуда эзилиб кетдим, — дея жавоб қилди кейин.— Бунақаси ҳеч бўлмаган.— Йўл ҳалокати рўй бердими?— Йўқ, бир корхонада бахтсиз ҳодиса. — Кўп қон тўкилдими?
Hunton did not reply immediately, but his face made an involuntary, writhing grimace Хантон дарҳол жавоб бермади. Юзи изтиробдан буришиб кетди
"I suppose you college profs don't know anything about industrial laundries?" — Сизларнинг коллежингизда кир ювиш корхоналари иши ўқитилмаса керак, ҳойнаҳой
"Then you know the machine they call the speed ironer?" Jackson nodded. "Sure. They run damp flatwork through them, mostly sheets and linen. .A big, long machine. — У ҳолда ич кийим, чойшаб, ёстиқ жилди ва дастурхон сингари енгил буюмларни ювиш, қуритиш ҳамда дазмоллаш учун мўлжалланган тезкор, ярим¬автомат деб номланувчи машинани билсанг керак. Жексон бош ирғади:— Билганда қандоқ. Асосан чойшаб ва дастурхонни ювиб, қуритиб, дазмоллаб беради. Узун ҳамда катта машина
At least that's how I remember it. Hunton nodded."It's a state law. But it happened." Ҳар қалай, буни яхши эслайман. — У ёғини сўрасанг, шунга доир қонун ҳам бор, — дея бош ирғади Хантон. — Аммо, шунга қарамай, бахтсизлик рўй берди
The belt carried the damp-dried, wrinkled sheets in continuous cycle over and under sixteen huge revolving cylinders that made up the main body of the machine. Over eight and under eight, pressed between them like thin ham between layers of superheated bread Конвейернинг ҳўл ва ғижим чойшаблар қўйиладиган тасмасини машинанинг асосий қисми бўлган ўн олтита баҳайбат цилиндр айланиб ҳаракатга келтиради. Айтайлик, чойшаб аввалига юқоридаги саккиз цилиндр устидан, кейин эса пастдаги саккиз цилиндр остидан ўтади, гўёки қовурилган икки бўлак нон ўртасига қўйилган дудланган чўчқа гўштининг бир парраги деяверинг
The pressure on the sheets that rode the moving canvas belt was set at 800 pounds per square foot to get out every wrinkle Конвейер тасмасига ёйилган матонинг ҳар бир квадрат фут сатҳига 200 фунтга яқин босим тушади, яъни чойшаб-пойшаб демагани қуриши у ёқда турсин, энг майда ғижимигача ёзилиб кетади
And Mrs.Frawley, somehow, had been caught and dragged in Бироқ миссис Фраулини қурилма қандайдир тарзда ана шу ерга тортиб кетган
What I saw what was left of her." Like Stanner, the hapless foreman, he could not finish. "They took her out in a basket," he said softly Хуллас, миссис Фраули қолдиқларини… — Фавқулодда фожиадан довдираб қолган саркор Стэннер сингари унинг ҳам тили айланмасди. — Қисқаси, уни ишхонасидан саватга солиб олиб чиқиб кетишди… — дея оҳиста сўзини якунлади у