USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ер: 6974 words & 2 translates

English Ўзбек
With the battle looming, Khalid was recognized as the ablest field commander and was given temporary control of the troops, while Abu Ubayda remained in overall strategic command. Жанг яқинлашар экан, Холидга энг қобилиятли дала қўмондони ўлароқ қўшинларни вақтинча бошқариш ҳуқуқи берилди, Абу Убайда эса умумий стратегик бошқарувда эди.
The Yarmouk plateau is predominantly an undulated flat plain, dotted with rocky outcrops. Ярмук текислигининг катта қисми мавжли яйловлардан иборат бўлиб, гоҳ у ерида, гоҳ бу ерида бир неча тош дўнгликлар ер бағирлаб туртиб чиққан.
Vahan was instructed by the emperor to try and pay off the Muslims to go back to Arabia, or at the very least to stall negotiations until the Sassanians were ready to attack in Iraq. Император топшириғи билан Вахан, мусулмонларга тўлов таклиф қилиб, уларни Арабистонга қайтаришга, ёки, ҳеч бўлмаса, сасонийлар Ироқда ҳужум бошлагунга қадар музокараларни чўзишга уриниб кўриши керак эди.
Jabalah and Gregory did much of the mediation, but as the talks dragged on for up to three months, reinforcements sent by Umar began arriving. Воситачиликни асосан Жабала ва Грегори олиб бордилар, аммо музокаралар уч ойга чўзилиб кетди ва Умар юборган ёрдам кучи етиб кела бошлади.
Concerned that he might lose the numerical advantage, Vahan took matters into his own hands and asked to negotiate with Khalid in person. Сон жиҳатдан устунлигини бой беришдан қўрқиб, Вахан вазиятни ўз қўлига олишга қарор қилди ва Холид билан шахсан музокара олиб боришни сўради.
By his own words, the Armenian general regarded the Arabs as nothing more than "impoverished, hungry, wretched Bedouins" and he offered Khalid food and gold to leave Byzantine lands.  Ушбу арман қўмондоннинг наздида араблар бор-йўғи "қашшоқ, оч, ҳақир бадавийлар" эди ва у Холидга Рум ерларини тарк этиш эвазига озиқ-овқат ва олтин таклиф этди.
Unimpressed by Vahan's condescendence, Khalid responded: “It is not hunger that brought us here…”, calling on the Christian general to embrace Islam in exchange for peace, adding: "If you refuse there can only be war between us. Ваханнинг беписанд оҳангда айтган гапига унча аҳамият бермаган Холид: «Бизни бу ерга олиб келган нарса очлик эмас, деди ва христиан қўмондонни Исломни қабул қилишга даъват қилди ва қўшимча қилди: "Агар сиз рад қилсангиз, бизнинг орамизда уруш бўлиши муқаррар”...
Enraged, Vahan fired a warning: “Better men tried to take our lands but were all defeated. Ғазабланган Вахан огоҳлантирди: "Сиздан кучлироқ одамлар бизнинг ерларимизни эгаллаб олишга ҳаракат қилишди, аммо бари мағлубиятга учради.”
” Negotiations were over… Vahan positioned the main Byzantine camp near al-Yaqusah from where one of the main Roman roads connecting Egypt and Syria could be defended. " Музокаралар шу тарзда якун топди… Вахан Румликларнинг бош жамлоғини ал-Яқуса теварагида жойлаштирди. У ердан туриб, Миср ва Сурияни боғловчи Румликларнинг асосий йўлларидан бирини ҳимоя қилиш мумкин эди.
Cavalry contingents were positioned to prevent breakthroughs, while Khalid took command of the handpicked cavalry reserve. Отлиқ қўшинлар душман томонидан ёриб ўтиш ҳолларини олдини олиш учун жойлаштирилди, Холид эса сара отлиқларни ўз қўмондонлиги остига олди.
One Arab warrior came forward, dropped his shield and removed his armor, crying out: “I am the death of the Pale faces, I am the killer of Romans, I am the scourge sent upon you, I am Zarrar Ibn al-Azwar!” Several Byzantine officers challenged the Muslim champion.    Араблардан бир жангчи олдинга чиқди, ўз қалқонини ерга ташлади ва совтини ечиб ташлаб, ҳайқирди: "Мен оқ юзлиларга ўлим келтирувчиман, мен Румликлар кушандасиман, мен Заррар Ибн ал Азвар - сенларга юборилган офатман!» Бир неча Румлик аскарлар ушбу мусулмон қахрамонни жангга чорладилар.
Using his numerical advantage to extend the front, he forced Khalid to stretch his infantry thin, and he planned to probe the Muslim line for any weak spots that he could punch through. Ўз қўшинининг сон жиҳатдан устунлигидан фойдаланиб, Вахан жабҳа чизиғини ёя бошлади, шу тариқа Холиднинг пиёда қўшинлари сафини сийраклаштириб ва уларнинг заиф халқасини топиб, ўша ерга зарба беришни режалаштирди.
Khalid was also aware of this problem and he positioned himself slightly closer to the right wing so that he could reinforce it quickly, if necessary. Холид ҳам бу муаммо ҳақида билар эди ва керак бўлганда кўмакка шай туриш учун ўнг қанотга бироз яқинроқ жойлашиб олганди.
Vahan, meanwhile, was ready to attack and break the Muslims. Бу орада Вахан мусулмонларга ҳужум қилишга ва уларни йўқ қилишга тайёр эди.
He intended to catch the Muslims unprepared during their morning prayers. У бомдод намозини ўқиётган мусулмонларга кутилмаганда зарба беришни режалаштирган эди.
Despite losing the element of surprise, Vahan remained confident in his drilled veterans. Вахан ҳужумни қўққисдан бошлаш имкони қўлдан бой берилганига қарамай, тажрибали жангчиларига ишонар эди.
Women from the camp rallied, and some joined the fighting.   Жамлоқдаги аёллар ёрдамга келдилар ва баъзилари жангга қўшилиб кетдилар.
Qanatir could not sustain the attack any longer… … With Vahan’s attack against the Muslim right flank broken, Khalid seized the moment to exploit the gap that had opened up between Qanatir and the Byzantine center.   Канатир ҳужумни ортиқ давом эта олмасди… Ваханнинг мусулмонлар ўнг қанотига бўлган ҳужуми барбод бўлгач, Холид Рум қўшинининг маркази ва Канатир орасида хосил бўлган бўшлиқдан фойдаланиб қолиш имконини бой бермади.
With incoming cavalry support Amr ordered a general advance. Қўшимча отлиқларнинг ёрдами билан Амр умумий ҳужумга ўтишни буюрди.
But the situation on the Muslim left was considerably more serious… … With much of Khalid’s mounted units currently on the right flank, Yazid’s position was being overrun.   Аммо мусулмонларнинг чап қанотидаги вазият анча хавотирли эди. Холиднинг аксар отлиқ аскарлари ўнг қанотда банд турган бир пайтда, Язид бошчилигидаги лашкарлар вазиятни қўлдан бой бераётган эдилар.