Found ер: 6974 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
This daring war of movement reflected his lightning-fast conquest of the territory west of the Euphrates. | Шундай дадил ҳаракатларни ўз ичига олган уруш тактикаси унинг Фурот ғарбидаги ҳудудларни яшин тезлигида босиб олишига ёрдам берарди. |
Then, as he laid the groundwork for Rashidun administration and planned the offensive into central Iraq and the Sassanian capital, a message arrived from the Caliph – Khalid was to urgently march to Syria to take command of the invasion of the Byzantine Empire. | Рошидунлар маъмурияти ишига пойдевор яратгач ва Марказий Ироқ ва Сасонийлар пойтахтига юриш қилишни режалаштириб турган пайт, Холид Халифадан хабар олади, унга кўра Холид зудлик билан Сурияга йўл олиши ва Рум империясига бўлажак хужумга қўмондонлик қилиши керак эди. |
Camels would then be slaughtered daily and the preserved water in their stomachs would quench the thirst of the troops. | Сафар давомида ҳар куни биттадан туя сўйилар, уларнинг ошқозонида сақланиб қолган сув қўшинларнинг чанқоғини қондириши керак эди. |
So far the Empire relied on a system of forts along the border that would relay information about enemy troop movements to the interior, giving the Imperial army time to mobilize and respond to the threat. | Шу чоққача Рум империяси ўз чегараларида барпо этилган қалъалар тизимига таяниб келарди, яъни ушбу қалъаларнинг Империя ҳудудига душман қўшинлари кириб келиши ҳақида маълумот етказиши, Империя ўз қўшинларини сафарбар қилиб, таҳдидга жавоб бериши учун етарлича вақт берарди. |
The prevailing mindset was that any attack that penetrated into the interior would eventually be repulsed, thus any loss of territory would only be temporary. | Ҳар қандай душман Империя ҳудудига кириб борсада, охир оқибат барибир даф этилади, шундай экан ҳар қандай ҳудудий йўқотиш фақат вақтинча деган фикр устунлик қиларди. |
But by now the Muslims gained full control over rural areas in the south east and with Khalid’s arrival the Caliph turned his full attention to the conquest of important Syrian towns. | Аммо бу сафар кўп вақт бой берилгач, мусулмонлар жануби-шарқий ҳудуддаги қишлоқ жойлар устидан тўлиқ назоратни қўлга киритган эдилар ва Холиднинг келиши билан халифа бутун эътиборини Суриянинг муҳим шаҳарларини забт этишга қаратилган эди. |
Bostra fell first, and the four Muslim armies marched towards Palestine to join Amr ibn al-As, who was facing a large concentration of Byzantine troops commanded by Emperor Heraclius’ brother Theodore. | Биринчи бўлиб Бостра қулади ва мусулмонларнинг тўртта қўшини Фаластин томон юриш қилди, у ерда уларни Амр Ибн ал-Ос кутиб турган эди. Амр ибн ал Ос Рум императори Ҳераклнинг укаси Теодор қўмондонлиги остидаги катта қўшинга қарши келган эди. |
The Byzantines reportedly recruited Bedouin-Christian spies and were able to anticipate the movement of the Muslim army, managing to position themselves for the upcoming attack. | Хабар қилинишича, Румликлар бадавий-христиан айғоқчиларини ёллаб, мусулмонлар қўшининг ҳаракатларини олдиндан билиб олгандилар ва бўлажак ҳужумга тайёр турар эдилар. |
Theodore retreated to join the emperor at Emesa, while remnants of the Imperial army fled in disorder to nearby walled cities and forts, with many of the survivors converging on Pella, joining the garrison that was stationed there. | Теодор император жойлашган Эмеса шаҳри томон чекинди, Империя қўшинининг қолдиқлари саросимада яқин атрофдаги шаҳар ва қалъаларга қочдилар, тирик қолганларнинг кўпчилиги ПЕЛЛЕТ шаҳрига йўл олди ва у ердаги гарнизонга кириб олди. |
Alarmed by Khalid’s rapid advance, Heraclius dispatched two contingents to fortify key roads south of Damascus, to give the city time to prepare for a siege that was soon coming, and then subsequently headed for Antioch to begin preparations to deal with the Arab threat. | Холиднинг тезкор равишда олға силжишидан хавотирланган Ираклий, Дамашқ жанубидаги муҳим йўллар ҳимояси учун иккита йирик қўшин юборди, бу билан у Дамашқ аҳолисининг яқинлашаётган қуршовга тайёрланиши учун қўшимча вақт ютиши мумкин эди, кейин у Араблар таҳдидига қарши чиқишга тайёргарлик кўриш учун Антиохияга йўл олди. |
But the Byzantines were not able to hold Khalid’s advance for long, as the Muslim army outmaneuvered their entrenched positions and proceeded to surround Damascus two days later. | Аммо юборилган қўшинлар Холиднинг ҳужумига дош беролмадилар, чунки мусулмонлар қўшини румликларнинг ўрнашиб олган позицияларини четлаб ўтиб, икки кундан кейин Дамашқни қамалга олдилар. |
He divided the army in two, advancing north with the majority of the troops, while sending two armies to capture Palestine, where several strong Byzantine garrisons remained in the rear during the initial rapid Muslim advance. | У қўшинни иккига бўлиб, лашкарларнинг аксар қисми билан шимолга қараб юрди, икки қисмдан иборат лашкарларни эса Фаластинни ишғол этиш учун юборди, чунки у ерда мусулмонларнинг дастлабки олға силжиши мобайнида Румликларнинг бир нечта кучли гарнизони қолган эди. |
Meanwhile in Antioch, Heraclius wasn’t sitting idle. | Айни пайтда Антиохияда Ҳеракл вақтини бекор ўтказмасди. |
Furthermore, Heraclius sent word to all major cities, reminding the people of the Byzantine superiority after recent victories against the Sassanians. | Бундан ташқари, Ҳеракл барча йирик шаҳарларга хабар юбориб, Сассонийлар устидан эришилган сўнгги ғалабалардан кейин Рум енгилмас салтанат эканлигини аҳолига эслатди. |
The message was clear - that Syria belonged to the Empire was a fact of life after centuries of Byzantine rule and the current situation, while alarming, was a setback that will be dealt with. | Унинг етказмоқчи бўлган муждаси аниқ эди – Асрлар давомида Рум ҳокимияти остида бўлган Сурия фақат империяга тегишли эканлиги ҳаётий ҳақиқатдир, жорий вазият эса, ташвиш туғдирсада, тез орада ҳал этиладиган бир кичик юмуш каби холосдир. |
Heraclius’ army was prepared to defeat the Arabs in a decisive battle or destroy their separate armies piece meal. | Ҳеракл армияси ҳал қилувчи йирик жангда арабларни енгишга ёки уларнинг қўшинларини бирма бир йўқ қилишга тайёр эди. |
He urged Abu Ubayda to abandon northern Syria and retreat south to a stronger position where the rest of their forces could join them. | У, Абу Убайдани Суриянинг шимолини тарк этишга, ва мусулмонларнинг мустаҳкамроқ истеҳкоми жойлашган жанубга чекинишга чорлади, бу ерда уларнинг қўшинлари янада бирлашиши мумкин эди. |
And, just as Khalid had suspected, four Imperial armies marched on Emesa, which would’ve pinned the Arabs in the north, while another Byzantine army was to re-capture Damascus and cut off their line of retreat – the Muslim army withdrew just in time. | Холид таҳмин қилганидек, Империянинг тўрт қўшини Эмесага юриш қилди ва шимолдаги арабларни янчиб ташлаши мумкин эди, ҳолбуки Румнинг яна бир қўшини Дамашқни қайта ишғол қилиб, арабларнинг чекиниш йўлини тўсиб қўйиш эҳтимоли бор эди – бироқ мусулмон қўшини ўз вақтида орқага чекинган эди. |
Meanwhile, Yazdegerd negotiated with Heraclius to mount an offensive from the east. | Бу орада Сасонийлар шоҳи Яздигирд шарқдан мусулмон қўшинларга ҳужум бошлаши ҳақида Ҳеракл билан келишиб олди. |
However, the Sassanian army would not be ready in time for a simultaneous attack. | Бироқ, Сасонийлар қўшини Рум қўшини билан бир вақтнинг ўзида мусулмонларга қарши ҳужум уюштиришга ҳали тайёр эмасди. |