Found амд: 789 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
evaluation of precious stones, as well as jewelry and other products made of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни баҳолаш; |
work on the analysis and assay control of precious metals, as well as jewelry and other products made of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни таҳлил қилиш ва уларнинг асиллик даражасини назорат қилиш ишлари; |
dismantling and disposal of equipment, devices containing precious metals and precious stones in assemblies, as well as delivery to processing enterprises of waste from disassembly and disposal of equipment, devices containing precious metals; | уланмалари таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш ҳамда утилизация қилиш, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратишдан ва утилизация қилишдан ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш; |
restoration (repair) of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, items containing precious metals and precious stones (transferred to the state by decisions of state bodies); | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган предметларни (давлат органларининг қарорига кўра давлат даромадига ўтказилган) қайта тиклаш (таъмирлаш); |
Article 29. Import of Precious Metals and Precious Stones, Products from Them into the Republic of Uzbekistan and Their Export Outside of it | 29-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган буюмларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш |
The legislation may provide for restrictions and prohibitions on the import into the territory of the Republic of Uzbekistan and on the export from its territory of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. | Қонунчиликда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун чекловлар ҳамда тақиқлар назарда тутилган бўлиши мумкин. |
Export by individuals - residents and non-residents of the Republic of Uzbekistan, crossing the customs border of the Republic of Uzbekistan, of bars and banknotes of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan produced in the Republic of Uzbekistan and made of precious metals, can be carried out without restrictions, subject to the availability of appropriate certificates and with the obligatory filling of the passenger customs declarations in case of exceeding the norm of export of goods established by the legislation. | Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда ҳамда товарларни олиб чиқишнинг қонунчиликда белгиланган нормасидан ошган тақдирда, мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ўлчовли қуймаларни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини чекловларсиз олиб чиқиши мумкин. |
Precious metals and precious stones coming into the ownership of a foreign investor in accordance with the terms of a production sharing agreement may be exported outside the Republic of Uzbekistan without any restrictions or sold on the domestic market on the terms and in the manner prescribed by the agreements and this Law. | Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ чет эллик инвесторга мулк бўлиб келиб тушадиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар битимларда ва ушбу Қонунда назарда тутилган шартларда ҳамда тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига бирон-бир чекловларсиз олиб чиқилиши ёки ички бозорда реализация қилиниши мумкин. |
Article 30. Procedure and Conditions for Making Settlements on Transactions with Precious Metals and Precious Stones | 30-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ҳамда шартлари |
The procedure and conditions for making settlements on transactions with precious metals and precious stones shall be determined by agreements. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ҳамда шартлари шартномаларда белгиланади. |
Geological study and exploration of subsoil plots containing precious metals and precious stones, mining and production of precious metals and mining of precious stones shall be subject to protection in order to ensure the complete safety of precious metals and precious stones, as well as products (items) from them from theft, fires, spoilage in all places of extraction, production, storage and use. | Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда қидириш, қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳамда қимматбаҳо тошларни қазиб олиш бўйича фаолият барча қазиб олиш, сақлаш ҳамда фойдаланиш жойларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) талон-торож қилинишдан, ёнғинлардан, бузилишдан тўлиқ сақланишини таъминлаш мақсадида қўриқланиши лозим. |
Business entities may enter into contracts for the provision of services for the protection of objects, transportation of precious metals and precious stones with organizations specializing in these areas, carry out other activities aimed at ensuring the safety of precious metals and precious stones, as well as products (items) from them. | Тадбиркорлик субъектлари объектларни қўриқлаш ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ташиш юзасидан ушбу соҳаларга ихтисослаштирилган ташкилотлар билан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар тузиши, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириши мумкин. |
Precious metals and precious stones, as well as products (items) from them, including those included in the State Fund, can be used for the purpose of exhibiting on the territory of the Republic of Uzbekistan and abroad. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан, шунингдек улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан), шу жумладан Давлат фондининг таркибига кирувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан, шу жумладан улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида кўргазмага қўйиш мақсадида фойдаланилиши мумкин. |
Chapter 6. Assaying and Hallmarking of Jewelry and other Products Made of Precious Metals and Precious Stones | 6-боб. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш |
Article 33. Jewelry and other Products Made of Precious Metals and Precious Stones Subject to Hallmarking | 33-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, тамғаланиши лозим бўлган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones intended for sale on the territory of the Republic of Uzbekistan, shall be subject to assaying, analysis and hallmarking with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan or a mark of a fineness of the established sample. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиш учун мўлжалланган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши, бу буюмлар таҳлил қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланиши лозим. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones that have an imprint of the hallmark of the assay offices in the form of a star with a sickle and a hammer inside, as well as numbers indicating the fineness of the product shall be subject to mandatory assaying and hallmarking with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan when sold through the retail system. | Асиллик даражасини белгилаш палаталарининг ички қисмида ўроқ ва болға тасвири туширилган юлдуз шаклидаги тамға изи, шунингдек буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлари мавжуд бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни чакана савдо тизими орқали реализация қилиш чоғида уларнинг асиллик даражаси аниқланиши ва бу буюмлар Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши шарт. |
The sale by business entities of jewelry and other products made of precious metals and precious stones in violation of the procedure for assaying and hallmarking shall entail: | Тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш тартибини бузган ҳолда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни реализация қилганлик учун: |
The procedure for applying a financial sanction for violating the procedure for assaying and hallmarking and confiscation of jewelry or other items made of precious metals and precious stones shall be determined by legislation. | Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади. |
Confiscated jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall be subject to mandatory assaying and hallmarking with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, мусодара қилинган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши ва улар Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши шарт. |