Found а: 54990 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Just as I was imagining myself to be a horse ready and saddled, waiting to be told ‘Chuh’, these ‘riders’ seem to be grabbing me as they would a goat’s carcass, Abdulla was thinking, when the men handcuffed him, dragged him out into the yard and bundled him into the sleek car parked by his gates, as his weeping household looked on. | “Чўх!” - дейишни кутган от эдим, энди бу чавандозлар ўзимни тақимларига босишади чоғи, - деб ўйлаган эди ҳамки, лаин очарвоҳлар икки қўлига икки кишан солиб, икки қўлидан судраганича, ҳовлида кўтарилган қиёмат оралаб, дарвоза тагидаги олонда турган учқур машинага улоқтиришди. |
While crossing Xadra square, Abdulla heard the explosions of fireworks, and fragments of a celebratory speech booming from a loudspeaker. | Хадраларга етганда атрофларда Янги йил мушаклари отилгани, радиокарнайлардан Янги йилнинг лахтак-лахтак табриклари янграётгани Абдулланинг қулоғига чалингандек бўлди. |
What a pity: the New Year presents which he’d brought back after a cultural evening at the Railway Workers’ Palace were tucked away at home. There were packets of confectionery from Moscow and oranges, the colour of the setting sun, fruit for each child. | Аттанг, бугун Темир йўлчилар саройига бориб, болаларига Янги йил совғаларини уйда яшириб қўйган эди-да! Ҳар бир бордонда Москвадан келган ширинликлару болаларга энг ёққани - биттадан сап-сариқ норинж бор эди-я! |
Would his wife, Rahbar, hand them out once the children had calmed down, or would she be too upset to remember? | Хотини Раҳбар-бону, болаларини юпатгач, бўйсаралаб, совға халталарини бўлишармикан? Ё йиғи-сиғида эсидан чиқиб қолармикан? |
Abdulla had been arrested once before, eleven years ago, so he was not particularly bewildered or aghast on this occasion. | Абдулла бундан ўн бир йил авал қамалиб чиққанлиги учунми, на саросима, на ғулғулага тушган эди. |
Then, his soul had rebelled against the injustice; now he felt nothing much. | Боёв кўнгил ғалаёнга ўшанда учраб, ўшанда куйиб бўлган. |
His only regret was that his children were being deprived of the joys of New Year’s, and that the work he had planned for the winter had been interrupted. | Ҳозир эса ачингани - Янги йилсиз қолган болаларию қиш бадамида узилган иши. |
He could hear the festive clamour of trumpets, chalumeaux, drums: each time the car bumped over a pothole, his handcuffs rattled, turning his mind to quite a different occasion, a scene from the novel his handcuffed hands should have been writing… | Ташқаридан анбуҳ карнай-сурнаю ноғораларнинг ғат-ғатию гиж-бадабанги қулоғига чалинар экан, қўлида кишани ҳар силкинишдан занг урганида тўймисан тўйни эсларди у. |
Early one morning at the end of summer, in the year 1235 by the Muslim calendar, a burst of shawms rent the air of the city of Kokand. | 1235-нчи ҳижрия, Сунбула ойининг ўрталари каллаи саҳардан карнаю сурнай овози доруламон пойтахти Хўқанднинг паст ҳавосини осмону фалакка кўтарган. |
Town criers loudly proclaimed to citizens and to visitors that the Muslim Emir Umar was to wed the daughter of the revered G’ozi-xo’ja. | Жарчиларнинг ҳайқириқлари бу кун барно юзли Амирул-муслимийн Умар ибн Олимхон – Ғозихўжанинг гўзалликда тенги йўқ қизи Пошшахонни ўз никоҳи шарийяларига олишларини шаҳар фуқарою фузалосига эълон этмоқда. |
Doleful music and Hafiz songs could be heard coming from the palace. | Саройдан эса машшоқу муғаннийларнинг мунгли хиргойилари тарала бошлаган. |
Plov was dished out for the people in the square, while the palace’s guests and courtiers were to be entertained to a banquet lasting three continuous days. | Ўрдада халойиққа ош, саройда аҳли хосга зиёфат, бир эмас, уч кунга байрам... |
This was not the Emir’s first marriage feast: on this occasion the Emir and his people were beginning a three-day celebration, instead of the customary longer celebrations. | Бу тўй Амирул-муслимийнинг биринчи тўйи эмас, шу боис бўйи ўртадан жичча пастроқ, бироқ савлатдор Амирнинг ўзи ҳам, халойиқ ҳам уч кунлик хашамат тараддудида ўз тадоригини кўрмоқда. |
Florists were staggering to the palace with armfuls of flowers; the confectioners stood over their cauldrons, conjuring up halva, sheep-lard pastries, boiled sweets and candy on sticks; two Russian soldiers, prisoners of war, removed the covers from the cannon barrels, which they cleaned with wooden brass-tipped rods in preparation for a spectacular salvo. | Гулчилар саройга даста-даста гул ташиган, қандолатчилар қозонларидан узулмай холваю новвот, пашмагу хўрозқандлар пишириш билан машғул, ўрислардан асирга тушган икки мушакбоз тўпларни уртуксизлантириб, аввалдан тайёрланган ранг-баранг мушаклар учун улкан лўпчиқлар ила тозалашмоқда. |
Meanwhile the Emir, for whom entire towns and fortresses were not plunder enough, sat enchanted with the prospect of yet another conquest: an eighteen-year-old beauty, whose equal could not be found in eighteen thousand worlds, and who that night was to become his third wife! | Юзига бироз сўлиқлик югурган Амирул-мўминийн эса шаҳару-қалъаларни забт этишдан олмаган нашъасида усрукланиб ўтирибди. Ўн сакиз минг оламда тенги йўқ ўн саккиз ёш гўзал қиз бу кеча унинг никоҳига тушажак. |
Alas, a number of intrigues were put into place for the Emir to get her. A new stanza was composed: |
Ҳай-ҳай не ошублар ила ани қўлга киритди. Эндигина ёзилган ғазалида битилмиш: |
While Umar was in Shahrixon to see his younger sister Oftob, he also encountered the clever and virtuous wife of the Khan of Shahrixon, who offhandedly told the Emir: ‘Sire, you may remember being angry with G’ozixo’ja and expelling him from his home. This man now lives in a cottage very close by, just behind my house, and he is very poor. But he has a daughter called Oyxon, a girl of indescribable beauty – words simply can’t capture her, tongues become numb, pens break. |
Бир куни ҳаракатда эпчил Амир Умархон Шаҳрихонга ўз синглиси Офтоб-ойимдан хабар олгани борганида, у даргоҳда Шаҳрихон хонининг оқила ва покиза хотини ҳам хозир экан. У Амир арзига ушбу сўзларни қилди: “Ҳазрати олийлари хотирларида бўлса, Ўратепадан Сайид Ғози-хожани ўз ғазабларига дучор этиб, кўч-кўрони билан ушбу вилоятга сургун қилиб эрдилар. У зот ҳозир шу ўлтирган уйимиз орқасидаги бир кулбада хору-зорликда кун кечирмоқда. Аммо ул зотнинг Ойхонпошша отли бир қизи борки, унинг чиройини тавсиф этишга сўз ожиз, тил соқов, қалам синиқдур. |
As the couplet says: |
Шоир айтмиш: |
This wise woman described the girl so vividly that the Emir suspected it could not be true. When the other guests had left, he questioned Oftob, and the cunning princess replied, ‘My lord, I have been lucky enough to see this girl: her face is as smooth as porcelain, her eyes are like two evening stars when night falls, her waist is as small as a wasp’s, her buttocks are as heavy as rounded sacks of sand…’ Oftob resorted to the language of A Thousand and One Nights, which she and the Emir had so loved to listen to when they were children: Umar’s heart was conquered. |
Ул қилвир хотин қизнинг таърифини зиёда қилдики, Амирул-мўминийн орада таъмами ё ғараз бор деган гумонга борди, бироқ барча тарқагач, Умархон ўз сингли Офтоб-ойим билан қолганида, ул маликаи айёр негадир янгидан ўрганган Шаҳрихон шевасида: “Ҳа, тузук, бу қизди мен ҳам кўрғонман-да, бети - синмаган сопол ой, кўзлари – тун бошида ярақлаган Чўлпон, бели - болчи арининг белидек ингичка, думбаси қум уюмидек оғир”, - деб болалигида бирга тинглаган “Минг бир кеча” тавсифларидан келтирган заҳоти, Амирнинг юраклари дарз кетди. Эртак айтмиш, энди чегачига эҳтиёж унинг бутун вужудини қамради... |
Several times he sent matchmakers to G’ozi-xo’ja’s house, but the reply was always ‘no’. The pretext was that Oyxon was betrothed to a relative, that their marriage was imminent, after which G’ozi-xo’ja gave a detailed account of his poverty and complained that he was being unjustly punished and that Umar’s actions contradicted the laws of Islam; but, if his Lordship wished to force a marriage, then that was in his power and on his conscience. G’ozi-xo’ja added that his wife hadn’t stopped weeping since the |
Бир эмас икки дафъа Ғози-хожанинг уйига совчи юборди, иккала сафар ҳам йўқ жавобини эшитди. Бирида: “Бу мастурамизни қариндошлардан бирига унаштириб қўйганмиз, яқин орада тўй қилишга умунганмиз” - деган эса, иккинчи кез Ғози-хожа ўз аламини очиқроқ ифода этибди. “Мен ғурбатда юрган бир айбаки ғариб бўлсам. Амирул-мўминийннинг бу саъи-корлари на адолат юзасидан, на дину-диёнат жиҳатидан ақлга тўғри келади. Агар зўрлик билан олмоқчи бўлсалар, яна ўзлари биладилар!” - деб хотинларнинг йиғи-сиғисини қўшиб, совчиларни қайтарган экан. Лекин... |