Found а: 54990 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Distinguished heads of delegations! | Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! |
I would like to extend my deep gratitude to the Custodian of the Two Holy Mosques, His Majesty the King of Saudi Arabia Salman bin Abdulaziz Al Saud, and His Highness the Crown Prince and Prime Minister Mohammed bin Salman Al Saud for hosting this important summit today on the most urgent and painful issue on the global political agenda - the problem of Palestine. | Глобал сиёсат кун тартибидаги энг ўткир ва оғриқли масала – Фаластин муаммосига бағишланган бугунги муҳим саммитимизни ташкил этганлари учун Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Аъло Ҳазратларига ҳамда Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Ҳазрати Олийларига алоҳида миннатдорлик билдираман. |
Regrettably, since the historic meeting in Riyadh in 2023, the scope of this unfair and violent war has further widened. | Минг афсуски, 2023 йили Ар-Риёд шаҳридаги тарихий йиғилишдан кейин ўтган вақт мобайнида ушбу адолатсиз ва қонли уруш кўлами янада кенгайди. |
Despite the resolute efforts and urges of the international community, flagrant violation of international norms and resolutions continues to this day. | Дунё ҳамжамиятининг қатъий ҳаракат ва чақириқларига қарамасдан, халқаро меъёрлар ва резолюцияларнинг қўпол равишда бузилиши давом этмоқда. |
We are all dismayed by the fact that now the flames of war encompass Lebanon as well. | Уруш олови эндиликда Ливан ҳудудини ҳам қамраб олгани барчамизни қаттиқ ларзага солмоқда. |
As my colleagues have noted in their statements, these devastating and horrific attacks, which have caused the deaths of thousands of innocent children, women and the elderly, are turning into the darkest page of the new history of humanity. | Ҳамкасбларим ўз нутқларида айтиб ўтганларидек, минг-минглаб бегуноҳ болалар, аёллар ва кексалар ўлимига сабаб бўлаётган бу вайронкор ва мудҳиш ҳужумлар инсоният янги тарихининг энг қора саҳифасига айланмоқда. |
One cannot watch without broken heart how social infrastructure facilities, schools, hospitals, mosques and even entire cities are turning into ruins, leaving millions of civilians homeless and doomed to hunger and disease. | Ижтимоий инфратузилма объектлари, мактаб ва шифохоналар, масжидлар, бутун бошли шаҳарлар йўқ қилиб ташланаётгани, миллионлаб тинч аҳоли бошпанасиз қолиб, очарчилик ва касалликларга маҳкум бўлаётганини изтиробсиз кузатиш мумкин эмас. |
Worst of all, as we all can see, this tragedy on the international arena is being approached through double standards. | Энг ёмони, ҳаммамиз гувоҳ бўлаётганимиздек, ушбу фожиага нисбатан халқаро майдонда икки хил стандартлар асосида ёндашилмоқда. |
This dramatically increases the potential for spillover of the war and poses a serious threat to international security. | Бу эса урушнинг кенг ёйилиб кетиш эҳтимолини кескин оширмоқда, халқаро хавфсизликка жиддий рахна солмоқда. |
Dear participants of the summit! | Ҳурматли саммит иштирокчилари! |
Uzbekistan fully supports all practical initiatives aimed at addressing the Palestinian-Israeli problem through peace and diplomacy. | Ўзбекистон Фаластин – Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. |
In this regard, we believe that today's Summit will demonstrate common political will and unity, develop effective global and regional mechanisms and specific solutions, and swiftly put them in practice. | Бу борада бугунги саммитимизда умумий сиёсий ирода ва бирдамликни намоён этиб, глобал ва минтақа даражасида самарали механизмлар ва аниқ ечимлар ишлаб чиқиб, ҳаётга тезроқ жорий этилишига ишонамиз. |
In first place, here we are referring to the need to drastically increase the role and influence of the United Nations and the Security Council in addressing this long-standing conflict. | Гап, энг аввало, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Хавфсизлик Кенгашининг мазкур кўп йиллик низони ҳал этишдаги ўрни ва таъсирини тубдан ошириш ҳақида бормоқда. |
Immediate cessation of military action, provision of safe humanitarian corridors and, most importantly, the initiation of peace negotiations should be at constant focus of this universal international structure. | Ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш ва энг асосийси – тинчлик музокараларини бошлаш масалалари бу универсал халқаро тузилманинг доимий эътибор марказида туриши мақсадга мувофиқдир. |
Second. On November 15, the long suffering Palestinian people will celebrate their National Day - the Declaration of State of Palestine. | Иккинчидан, 15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди. |
I am confident that this nation with an ancient and rich history has every right to establish an independent and free state within the borders of 1967, with East Jerusalem as its capital. | Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир. |
In this regard, we fully support the activities of the Global Alliance for Implementation of the Two-State Solution, organized at the initiative of Saudi Arabia. | Бу борада биз Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолиятини ҳар томонлама маъқуллаймиз. |
Third. In order to prevent an unprecedented humanitarian crisis in Palestine and Lebanon, we need to expand the scope of assistance from our countries and within the framework of leading international organizations. | Учинчидан, Фаластин ва Ливан ҳудудидаги мислсиз гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида давлатларимиз томонидан ҳамда етакчи халқаро ташкилотлар доирасида ёрдам кўламини кенгайтиришимиз лозим. |
We support increasing the necessary assistance to the activities of UNRWA and other United Nations institutions, which have great experience. | Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг катта тажрибага эга бўлган Махсус агентлиги ва бошқа институтлари фаолиятига зарурий кўмакни ошириш тарафдоримиз. |
In this regard, we express our readiness to provide free medical care to war-affected Palestinian children and women in Uzbekistan's hospitals. | Шу ўринда биз урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёрлигимизни билдирамиз. |