USA English ‹ › UZ Uzbek

Found а: 54990 words & 3 translates

English Ўзбек
15. The likeness of the Garden promised to the righteous: in it are rivers of pure water, and rivers of milk forever fresh, and rivers of wine delightful to the drinkers, and rivers of strained honey. And therein they will have of every fruit, and forgiveness from their Lord. Like one abiding in the Fire forever, and are given to drink boiling water, that cuts-up their bowels? 15Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли: ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр­ шаробли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун у ерда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. Ўшалар оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшайдиларми?
16. Among them are those who listen to you, but when they leave your presence, they say to those given knowledge, “What did he say just now?” Those are they whose hearts God has sealed, and they follow their own desires. 16Ва улардан сенга қулоқ осадиганлари бор. Ҳузурингдан чиққанларида эса, илм берилганларга: «Ҳали у нима деди?» дерлар. Ана ўшалар қалбларига Аллоҳ тамға босганлар ва ҳавои нафсларига эргашганлардир.
17. As for those who are guided, He increases them in guidance, and He has granted them their righteousness. 17У зот ҳидоят топганларнинг ҳидоятини зиёда қилгай ва уларнинг тақволарини бергай.
18. Are they just waiting until the Hour comes to them suddenly? Its tokens have already come. But how will they be reminded when it has come to them? 18Улар (қиёмат) соатининг бирдан келишидан бошқа нарсага интизор бўлишаётгани йўқ. Дарвоқеъ, аломатлари келиб ҳам қолди. Агар у келиб қолса, улар қаердан эслатма олурлар?!
19. Know that there is no god but God, and ask forgiveness for your sin, and for the believing men and believing women. God knows your movements, and your resting-place. 19Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳларини мағфират қилинишини сўра. Аллоҳ сизларнинг кезар жойларингизни ҳам, борар жойларингизни ҳам билур.
20. Those who believe say, “If only a chapter is sent down.” Yet when a decisive chapter is sent down, and fighting is mentioned in it, you see those in whose hearts is sickness looking at you with the look of someone fainting at death. So woe to them! 20Ва иймон келтирганлар, бирон сура нозил қилинса эди, дерлар. Вақтики, аниқ сура нозил қилиниб, унда уруш зикр қилинса, қалбларида касали борларни сенга жон бераётганнинг қарашидек қараётганини кўрасан.
21. Obedience and upright speech. Then, when the matter is settled, being true to God would have been better for them. 21Уларга тоат ва яхши сўз яхшироқдир, бас, иш жиддийлашганда, Аллоҳга содиқ қолсалар, ўзларига яхши бўлур эди.
22. If you turn away, you are likely to make mischief on earth, and sever your family ties. 22Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?!
23. Those are they whom God has cursed. He made them deaf, and blinded their sight. 23Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди.
24. Will they not ponder the Quran? Or are there locks upon their hearts? 24Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмасларми? Ёки қалбларида қулф борми?
25. Those who reverted after the guidance became clear to them—Satan has enticed them, and has given them latitude. 25Албатта,ҳидоят равшан бўлгандан сўнг ортларига қайтганларга шайтон зийнатлаб кўрсатди ва уларни ўша йўллади.
26. That is because they said to those who hated what God has revealed, “We will obey you in certain matters.” But God knows their secret thoughts. 26Ундоқ бўлишлиги, албатта, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани хуш кўрмаганларга: «Сизларга баъзи ишларда итоат қиламиз», дейишлари сабабидандир. Ва ҳолбуки Аллоҳ сир­асрорларини билиб турибди.
27. How about when the angels take them at death, beating their faces and their backs? 27Фаришталар юзларига ва ортларига уриб жонларини олаётганларида қандоқ бўларкин?!
28. That is because they pursued what displeases God, and they disliked His approval, so He nullified their works. 28Бундай бўлиши, албатта уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага эргашганлари ва Унинг розилигини хуш кўрмаганликлари сабабидандир. Бас, У зот амалларини ҳабата қилди.
29. Do those in whose hearts is sickness think that God will not expose their malice? 29Қалбларида касал борлар, Аллоҳ уларнинг қаттиқ ҳасадларини ошкор қилмайди, деб ҳисоблайдиларми?!
30. Had We willed, We could have shown them to you, and you would have recognized them by their marks. Yet you will recognize them by their tone of speech. And God knows your actions. 30Агар хоҳласак, Биз уларни сенга кўрсатамиз, таъкидки, сен уларни сиймоларидан танийсан, албатта, сен уларни гап оҳангларидан танийсан. Аллоҳ амалларингизни билиб турур.
31. We will certainly test you, until We know those among you who strive, and those who are steadfast, and We will test your reactions. 31Ва таъкидки, Биз сизларни синаймиз, токи сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак.
32. Those who disbelieve, and hinder from the path of God, and oppose the Messenger after guidance has become clear to them—they will not hurt God in the least, but He will nullify their deeds. 32Албатта, куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар ҳамда ҳидоят аниқ бўлгандан сўнг Пайғамбарга қарши чиққанлар Аллоҳга ҳеч зарар келтира олмаслар. Ва уларнинг амалларини У зот ҳабата қилур.
33. O you who believe! Obey God, and obey the Messenger, and do not let your deeds go to waste. 33Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этинг ва Расулга итоат этинг. Ва амалларингизни ботил қилмангиз.
34. Those who disbelieve, and hinder from God’s path, and then die as disbelievers—God will not forgive them. 34Албатта куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсган, сўнгра кофир ҳолларида ўлганларни Аллоҳ ҳеч­ҳеч мағфират қилмас.