USA English ‹ › UZ Uzbek

Found а: 54990 words & 3 translates

English Ўзбек
30. They said, “O our people, we have heard a Scripture, sent down after Moses, confirming what came before it. It guides to the truth, and to a straight path. 30«Эй, қавмимиз! Биз Мусодан кейин туширилган, ўзидан аввалги нарса(китоб)ларни тасдиқловчи, ҳақ(дин)га ва тўғри йўлга ҳидоят қилувчи китобни эшитдик.
31. O our people! Answer the caller to God, and believe in Him; and He will forgive you your sins, and will save you from a painful punishment.” 31Эй, қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчисига жавоб беринг ва Унга иймон келтиринг: У зот сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир ва аламли азобдан сақлайдир.
32. He who does not answer the caller to God will not escape on earth, and has no protectors besides Him. Those are in obvious error. 32Кимки, Аллоҳнинг даъватчисини қабул қилмаса, бас у ер юзида қочиб қутила олувчи эмасдир ва унга У зотдан ўзга валийлар ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ­ ойдин залолатдадир», дедилар.
33. Do they not realize that God, who created the heavens and the earth, and was never tired by creating them, is Able to revive the dead? Yes indeed; He is Capable of everything. 33Улар осмонлару ерни яратган ва уларни яратишда беҳол бўлмаган зот–Аллоҳ, ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканини англаб етмадиларми? Зеро, У зот ҳар бир нарсага қодирдир.
34. On the Day when those who disbelieved are presented to the Fire: “Is this not real?” They will say, “Yes, indeed, by our Lord.” He will say, “Then taste the suffering for having disbelieved.” 34Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда: «Бу ҳақиқат эмасми?!» (дейилур).Улар, Роббимизга қасамки, худди шундоқ, дерлар. У зот:«Бас, куфр келтирганингиз учун азобни тотинглар», дер.
35. So be patient, as the messengers with resolve were patient, and do not be hasty regarding them. On the Day when they witness what they are promised, it will seem as if they had lasted only for an hour of a day. A proclamation: Will any be destroyed except the sinful people? 35Бас, азму­матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил, уларга (азоб етишига) шошилма!Улар ваъда қилинган нарсани кўрганларида худди (бу дунёда) кундуздан бир лаҳзагина турганга ўхшарлар. Бу етказишдир! Бас, фақат фосиқ қавмларгина ҳалок қилинур! 

1. Those who disbelieve and repel from the path of God—He nullifies their works.

1Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларнинг амалларини У зот ботил қилди.

2. While those who believe, and work righteousness, and believe in what was sent down to Muhammad—and it is the truth from their Lord—He remits their sins, and relieves their concerns. 2У зот иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ва Муҳаммадга нозил қилинган нарса(Қуръон)га–ҳолбуки у Роббиларидан келган ҳақдир–иймон келтирганларнинг айбларини беркитур ва аҳволларини яхшилар.
3. That is because those who disbelieve follow falsehoods, while those who believe follow the truth from their Lord. God thus cites for the people their examples. 3Ундоқ бўлишига, албатта, куфр келтирганларнинг ботилга эргашганлари ва иймон келтирганларнинг Роббиларидан бўлган ҳаққа эргашганликлари сабабдир. Аллоҳ кишиларга ўзларининг мисолларини шундай келтиради.
4. When you encounter those who disbelieve, strike at their necks. Then, when you have routed them, bind them firmly. Then, either release them by grace, or by ransom, until war lays down its burdens. Had God willed, He could have defeated them Himself, but He thus tests some of you by means of others. As for those who are killed in the way of God, He will not let their deeds go to waste. 4Қачонки куфр келтирганлар билан тўқнашсангиз, бас, бўйинига урмоқ керак. Вақтики, уларни тор­мор қилсангиз, бас, маҳкам боғланг. Сўнгра ёки миннат, ёки товон олишдир. Ҳаттоки уруш ўз анжомларни қўйгунча. Ана шундай. Аллоҳ хоҳласа, улардан Ўзи ғолиб келарди, лекин баъзиларингизни баъзиларингиз ила синаш учун (қилди). Аллоҳ йўлида қатл қилинганларнинг амалларни У зот ҳеч зое қилмас.
5. He will guide them, and will improve their state of mind. 5Албатта, уларни ҳидоят қилар ва аҳволларни яхшилар.
6. And will admit them into Paradise, which He has identified for them. 6Ҳамда Ўзи уларга таърифлаб берган жаннатга киритар.
7. O you who believe! If you support God, He will support you, and will strengthen your foothold. 7Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир.
8. But as for those who disbelieve, for them is perdition, and He will waste their deeds. 8Ва куфр келтирганларга бахтсизлик ва амалларини зое қилиш бўлур.
9. That is because they hated what God revealed, so He nullified their deeds. 9Бу уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани хуш кўрмаганлари сабабидандир. Бас, У зот амалларини ботил қилди.
10. Have they not journeyed through the earth and seen the consequences for those before them? God poured destruction upon them, and for the unbelievers is something comparable. 10Ер юзида юриб, ўзларидан аввалгиларнинг оқибати қандоқ бўлганлигига назар солмасларми? Аллоҳ уларни вайрон қилди­ку! Кофирларга ҳам шунга ўхшаш бўлур.
11. That is because God is the Master of those who believe, while the disbelievers have no master. 11Шундоқ бўлиши, албатта, Аллоҳ иймон келтирганларга дўст эк анлигидан ва албатта, кофирларга дўст йўқлигидандир.
12. God will admit those who believe and do good deeds into gardens beneath which rivers flow. As for those who disbelieve, they enjoy themselves, and eat as cattle eat, and the Fire will be their dwelling. 12Албатта, Аллоҳ иймон келтирганлар ва яхши амал қилганларни тагидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Куфр келтирганлар ҳузур қилурлар ва худди чорва ҳайвонлари егандек ерлар ва дўзах уларнинг жойидир.
13. How many a town was more powerful than your town which evicted you? We destroyed them, and there was no helper for them. 13Кўпгина шаҳарлар сени чиқарган шаҳарингдан кўра қувватлироқ эди, уларни ҳалок қилдик. Бас, уларга нусрат берувчи йўқдир.
14. Is he who stands upon evidence from his Lord, like someone whose evil deed is made to appear good to him? And they follow their own desires? 14Ўз Роббисидан (аниқ) ҳужжатга эга бўлган шахс ёмон амали ўзига зийнатли кўринган ва ҳавои нафсига эргашганларга ўхшаши мумкинми?!