USA English ‹ › UZ Uzbek

Found а: 54990 words & 3 translates

English Ўзбек
10. Say, “Have you considered? What if it is from God and you disbelieve in it? A witness from the Children of Israel testified to its like, and has believed, while you turned arrogant. God does not guide the unjust people.” 10Сен:«Айтинг­чи, агар у(Қуръон) Аллоҳдан бўлса­ю, сиз унга куфр келтирсангиз ва ҳолбуки, Бани Исроилдан бир гувоҳ у(Қуръон)га ўхшаш нарсага гувоҳлик бериб, иймон келтириб турибди, сиз эса, кибру ҳаво қиляпсиз. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмайди», деб айт.
11. Those who disbelieve say to those who believe, “If it were anything good, they would not have preceded us to it.” And since they were not guided by it, they will say, “This is an ancient lie.” 11Куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Агар у(Қуръон) яхшилик бўлганида, унга биздан аввал бормасдилар», дерлар. У(Қуръон)дан ҳидоят топишмагач, бу­қадимги уйдирмадир», дерлар.
12. And before it was the Book of Moses, a model and a mercy. And this is a confirming Book, in the Arabic language, to warn those who do wrong—and good news for the doers of good. 12У(Қуръон)дан олдин Мусонинг китоби йўл бошловчи ва раҳмат эди. Бу эса, араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшиларга башорат китобидир.
13. Those who say, “Our Lord is God,” then lead a righteous life—they have nothing to fear, nor shall they grieve. 13Албатта «Роббимиз Аллоҳдир» деган, сўнгра бунда мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.
14. These are the inhabitants of Paradise, where they will dwell forever—a reward for what they used to do. 14Ана ўшалар жаннат эгаларидир, унда қилган амаллари мукофотига абадий қолурлар.
15. We have enjoined upon man kindness to his parents. His mother carried him with difficulty, and delivered him with difficulty. His bearing and weaning takes thirty months. Until, when he has attained his maturity, and has reached forty years, he says, “Lord, enable me to appreciate the blessings You have bestowed upon me and upon my parents, and to act with righteousness, pleasing You. And improve my children for me. I have sincerely repented to You, and I am of those who have surrendered.” 15Биз инсонни ота­онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийланиб ҳомиладор бўлди ва уни қийланиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота­онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман, деди.
16. Those are they from whom We accept the best of their deeds, and We overlook their misdeeds, among the dwellers of Paradise—the promise of truth which they are promised. 16Ана ўшаларнинг энг яхши амалларни қабул қилиб, ёмонликларини ўтиб юборурмиз. Улар жаннат эгаларидандир. Уларга берилган ҳақ ваъда шулдир.
17. As for him who says to his parents, “Enough of you! Are you promising me that I will be raised up, when generations have passed away before me?” While they cry for God’s help, “Woe to you! Believe! The promise of God is true!” But he says, “These are nothing but tales of the ancients.” 17Ота­онасига: «Уфф сизларга, (қабрдан) чиқарилишимнинг ваъдасини бераяпсизларми?! Мендан аввал ҳам асрлар ўтган­ку!» деган кишига, Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда улар: «Ҳолингга вой бўлгур, иймон келтир, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир», дедилар. У бўлса «Бу ўтганларнинг афсоналари, холос», дер.
18. Those are they upon whom the sentence is justified, among the communities that have passed away before them, of jinn and humans. They are truly losers. 18Ана ўшаларга ўзларидан аввал ўтган жин ва инс умматлари қаторида (азоб) сўзи ҳақ бўлгандир. Албатта, улар зиён кўрувчилардан бўлдилар. 
19. There are degrees for everyone, according to what they have done, and He will repay them for their works in full, and they will not be wronged. 19Ҳар бирларига қилган амалларига яраша даражалар бордир. Ва уларга амалларининг (мукофат ёки жазоси) тўлиқ берилур ва уларга зулм қилинмас.
20. On the Day when the faithless will be paraded before the Fire: “You have squandered your good in your worldly life, and you took pleasure in them. So today you are being repaid with the torment of shame, because of your unjust arrogance on earth, and because you used to sin.” 20Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда (уларга): «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз. Бугунги кунда ер юзида ноҳақ кибру ҳаво ва фисқу фасод қилганингиз учун хорлик азоби ила жазоланасиз», дейилур.
21. And mention the brother of Aad, as he warned his people at the dunes. Warnings have passed away before him, and after him: “Worship none but God; I fear for you the punishment of a tremendous Day.” 21Ўз қавмини қум тепаликларда огоҳлантирган Однинг биродарини эсла! Ва ҳолбуки, ундан аввал ҳам, кейин ҳам огоҳлантирувчилар ўтган. «У зотдан ўзгага ибодат қилманглар, албатта, мен улуғ кунда бошингизга тушадиган азобдан қўрқурман», (деб).
22. They said, “Did you come to us to divert us from our gods? Then bring us what you threaten us with, if you are being truthful.” 22Улар:«Бизни худоларимиздан оздиришга келдингми? Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир», дедилар. 
23. He said, “The knowledge is only with God, and I inform you of what I was sent with; but I see you are an ignorant people.” 23У:«Албатта, илм Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен нима билан юборилган бўлсам, шуни етказмоқдаман. Лекин сизларнинг жоҳил қавмлигингизни кўриб турибман», деди.
24. Then, when they saw a cloud approaching their valley, they said, “This is a cloud that will bring us rain.” “In fact, it is what you were impatient for: a wind in which is grievous suffering.” 24У(азоб)нинг водийлари томон кўндаланг бўлиб юрганини кўришганда, бу кўндаланг бўлувчи, бизга ёмғир ёғдирур, дедилар. Йўқ! Бу ўзингиз орзиқиб сўраган нарса, аламли азоби бор бўрондир.
25. It will destroy everything by the command of its Lord. And when the morning came upon them, there was nothing to be seen except their dwellings. Thus We requite the guilty people. 25У Роббисининг амри ила ҳар бир нарсани вайрон қилур. Бас, масканларидан бошқа нарса кўринмай қолди. Жиноятчи қавмларни шундоқ жазолайрмиз.
26. We had empowered them in the same way as We empowered you; and We gave them the hearing, and the sight, and the minds. But neither their hearing, nor their sight, nor their minds availed them in any way. That is because they disregarded the revelations of God; and so they became surrounded by what they used to ridicule. 26Ва, дарҳақиқат, Биз уларга сизга бермаган имконларни берган эдик. Ҳамда қулоқ, кўз ва қалблар ато этдик. Бас, на қулоқлари, на кўзлари ва на қалблари уларга ҳеч бир фойда бермади. Чунки улар Аллоҳнинг оятларини инкор қилган эдилар. Бас, уларни ўзлари масхара қилган нарса (азоб) ўраб олди.
27. We have destroyed many townships around you, and diversified the signs, so that they may return. 27Ҳақиқатда, атрофингиздаги шаҳар­қишлоқларни ҳалокатга учратдик ва шоядки, ўзларига қайтсалар, деб ҳужжат­далилларни баён қилдик.
28. Why then did the idols, whom they worshiped as means of nearness to God, not help them? In fact, they abandoned them. It was their lie, a fabrication of their own making. 28Қани энди, Аллоҳни қўйиб, (У зотга) яқинлаштирувчи деб тутинган худолари уларга ёрдам берсалар эди. Йўқ! Улар ғойиб бўлдилар ва бу уларнинг уйдирма ҳамда тўқиган бўҳтонларидир.
29. Recall when We dispatched towards you a number of jinn, to listen to the Quran. When they came in its presence, they said, “Pay attention!” Then, when it was concluded, they rushed to their people, warning them. 29Ва сен томон бир гуруҳ жинларни Қуръон эшитишга бурганимизни эсла. Унга ҳозир бўлганларида: «Жим, қулоқ осинглар!», дедилар. Қачонки, қироат охирлаганда, ўз қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтдилар: