USA English ‹ › UZ Uzbek

Found амд: 792 words & 2 translates

English Ўзбек
Article 24. Handling of Scrap and Waste of Precious Metals and Waste of Precious Stones 24-модда. Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
Scrap and waste of precious metals and waste of precious stones shall be in the ownership, economic management or operational management of legal entities and individual entrepreneurs whose scrap and waste are generated as a result of the production, processing (treatment) and (or) use of precious metals and precious stones. Қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш (уларни қайта ишлаш) ва (ёки) улардан фойдаланиш натижасида қайси юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда парчалар ҳамда чиқиндилар ҳосил бўлса, қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари ўша юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида бўлади.
Legal entities, including military units and military formations, which generate scrap and waste of precious metals and waste of precious stones, shall be obliged to collect and record them. Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари ўзида ҳосил бўладиган юридик шахслар, шу жумладан ҳарбий қисмлар ва ҳарбий тузилмалар уларни тўплашни ҳамда ҳисобга олишни амалга ошириши шарт.
Scrap and waste of precious metals and waste of precious stones can be: Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари:
independently processed (treated) by legal entities and individual entrepreneurs who own, have economic control or operational management of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones, for their reuse in their own production; ўз мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзининг ишлаб чиқаришида улардан қайта фойдаланиш учун мустақил равишда қайта ишланиши (уларга ишлов берилиши);
transferred for processing (treatment) to legal entities that have the right to collect (procure) and process scrap and waste of precious metals and waste of precious stones. қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини тўплаш (тайёрлаш) ва қайта ишлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларга қайта ишлаш (ишлов бериш) учун топширилиши мумкин.
Processing (treatment) of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones shall be carried out in accordance with this Law or other acts of legislation. Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) ушбу Қонунга ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Article 25. Use and Sale of Precious Metals and Precious Stones 25-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш ҳамда уларни реализация қилиш 
In order to circulate precious metals, individuals and legal entities may use custody accounts for precious metals and depersonalized (non-physical) accounts of precious metals opened by banks for crediting, storing, writing off precious metals, with indicating their type, sample and weight. Қимматбаҳо металларни муомалада бўлиши мақсадида жисмоний ва юридик шахслар банклар томонидан қимматбаҳо металларни ҳисобга ўтказиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш учун уларнинг тури, асиллик даражаси ва оғирлиги кўрсатилган ҳолда очиладиган қимматбаҳо металларни масъул сақлаш ҳисобварақларидан ҳамда қимматбаҳо металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларидан фойдаланиши мумкин.
Subjects of industrial mining and subjects of artisanal mining shall have the right to transfer precious stones under an agreement for sorting, primary classification and primary evaluation to other subjects of industrial mining or artisanal mining entities that have the ability to independently sort, primary classify and primary evaluate mined raw precious stones. Саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар қимматбаҳо тошларни саралаш, бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш учун қазиб олинган ишлов берилмаган қимматбаҳо тошларни мустақил равишда саралашни, уларни бирламчи таснифлашни ва дастлабки баҳолашни амалга ошириш имкониятига эга бўлган бошқа саноат усулида қазиб олувчи субъектларга ёки олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектларга шартнома асосида топширишга ҳақли.
Certified precious stones shall include precious stones that have been certified by an independent gemological center (laboratory) and have an appropriate quality confirmation - a gemological certificate issued in accordance with the procedure established by legislation, confirming the guarantee of the authenticity and quality of a precious stone, containing information about the color group, purity, quality of cutting and polishing, weight and other features of the precious stone. Сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошлар жумласига мустақил геммология марказида (лабораториясида) сертификатлаштиришдан ўтган ҳамда ранг гуруҳи, софлиги, қирраланиш ва сайқалланиш сифати, оғирлиги ҳамда қимматбаҳо тошнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган, қимматбаҳо тошнинг ҳақиқийлиги ва сифатининг кафолатини тасдиқлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда берилган тегишли сифат тасдиғига — геммологик сертификатга эга бўлган қимматбаҳо тошлар киради.
Precious stones unsuitable for the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be used as products for industrial purposes without restrictions in the manner prescribed by legislation. The criteria and procedure for classifying precious stones as unsuitable for the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be determined by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз бўлган қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқариш-техника аҳамиятидаги маҳсулот сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда чекловларсиз фойдаланилади. Қимматбаҳо тошларни қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз деб топиш мезонлари ҳамда тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Article 27. Retail Trade in Jewelry and other Items Made of Precious Metals and Precious Stones 27-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси 
Retail trade in jewelry and other items made of precious metals and precious stones may be carried out by legal entities on the basis of a notification procedure established by legislation. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Unless otherwise provided by legislation, retail trade in jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall be carried out in specialized jewelry stores, departments, sections of shopping centers and (or) complexes. Агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида амалга оширилади.
In specialized jewelry stores, departments, sections of shopping centers and (or) complexes, information on finesses of precious metals established in the Republic of Uzbekistan shall be posted, as well as extracts from regulatory documents establishing the procedure for assaying, analyzing and hallmarking jewelry and other products from precious metals, images of imprints of state assay hallmarks of the Republic of Uzbekistan, imprints of finesses marks of the established sample and other information necessary for the buyer. Махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида қимматбаҳо металларнинг Ўзбекистон Республикасида белгиланган асиллик даражалари тўғрисида ахборот, шунингдек қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва тамғалаш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатлардан қўчирмалар, Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларининг, белгиланган намунадаги асиллик даражалари белгилари изларининг тасвирлари ҳамда харидорга зарур бошқа ахборот кўзга кўринадиган жойда осиб қўйилиши керак.
The sale of jewelry and other products made of precious metals and precious stones produced on the territory of the Republic of Uzbekistan shall be carried out only if they have an imprint of the manufacturer’s personal brand and a fineness mark of the established sample or an imprint of the manufacturer’s personal brand and an imprint of the state hallmark of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни сотиш уларда ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси ёки ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг изи ва Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси изи бўлгандагина амалга оширилади.
Responsibility for the authenticity of the fineness indicated on jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall lie with the manufacturer of these products. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда кўрсатилган асиллик даражасининг ишончлилиги учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчи зиммасига юкланади.
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones offered for retail sale must have sealed labels indicating the name of the product, type of precious metal, fineness, type and characteristics of inserts, including the processing method that has changed the quality, color and cost characteristics of the precious stone, and the retail price of the product. In this respect, in the case of wholesale sales of jewelry and other products made of precious metals, the presence of separate sealed labels on each product shall not be required. Чакана савдога қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда буюмнинг номи, қимматбаҳо металл тури, асиллик даражаси, қўшимчаларнинг турлари ва хусусиятлари, шу жумладан қимматбаҳо тошнинг сифат ҳамда ранги ва қиймати хусусиятларини ўзгартирган ишлов бериш усули, буюмнинг чакана нархи кўрсатилган тамғаланган ёрлиқ бўлиши керак. Бунда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар улгуржи сотилганда ҳар бир буюм учун алоҳида пломбаланган ёрлиқлар бўлиши талаб қилинмайди.
Certain types of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, which, in accordance with the current legislation, are not subject to hallmarking, must have a quality certificate. Қонун ҳужжатларига мувофиқ тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг айрим турларида сифат сертификати бўлиши зарур.