USA English ‹ › UZ Uzbek

Found а: 54988 words & 3 translates

English Ўзбек
48. There will appear to them the evils of their deeds, and they will be surrounded by what they used to ridicule. 48Ва уларга ўзлари касб қилган нарсаларнинг ёмонлиги зоҳир бўлур ва уларни ўзлари масхара қилиб юрган нарса ўраб олур.
49. When adversity touches the human being, he calls on Us. But then, when We favor him with a blessing from Us, he says, “I have attained this by virtue of my knowledge.” However, it is a test, but most of them do not know. 49Бас, қачонки инсонни зарар тутса, у бизга дуо қилур. Сўнгра унга Биз ўзимиздан неъмат берсак: «Албатта, бу менга илмим туфайли берилди», дер. Йўқ! У синовдир. Лекин кўплари билмаслар.
50. Those before them said it, but what they had earned did not avail them. 50Батаҳқиқ, буни улардан аввалгилар ҳам айтган эдилар. Бас, уларнинг қилган касблари ўзларига асқотмади. 
51. The evils of their deeds caught up with them. And the wrongdoers among these will also be afflicted by the evils of what they earned, and they cannot prevent it. 51Бас, уларга қилган касбларининг ёмонликлари мусибат бўлди. Анавилардан зулм қилганларига ҳам тезда қилган касбларининг ёмонликлари мусибат бўлур. Улар қочиб қутулгувчи ҳам эмаслар.
52. Do they not know that God extends the provision to whomever He wills, and constricts it? In that are signs for people who believe. 52Улар Аллоҳ хоҳлаган кишисига ризқни кенг ва тор қилишини билмасмидилар?! Албатта, бунда иймон келтиргувчи қавмлар учун оят­белгилар бордир.
53. Say, “O My servants who have transgressed against themselves: do not despair of God’s mercy, for God forgives all sins. He is indeed the Forgiver, the Clement.” 53Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт.
54. And turn to your Lord, and submit to Him, before the retribution comes upon you. Then you will not be helped. 54Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга қайтинг ва Унга таслим бўлинг. Сўнгра сизга ёрдам берилмас.
55. And follow the best of what was revealed to you from your Lord, before the punishment comes upon you suddenly, while you are unaware. 55Сизга ўзингиз сезмаган ҳолда тўсатдан азоб келиб қолишидан олдин Роббингиздан сизга туширилган энг гўзал нарсага эргашинг.
56. So that a soul may not say, “How sorry I am, for having neglected my duty to God, and for having been of the scoffers.” 56Жон: «Аллоҳ ҳақида йўл қўйган камчиликларим учун надомат бўлсин. Тўғриси, мен масхара қилгувчилардан бўлган эдим», демасидан олдин...
57. Or say, “Had God guided me; I would have been of the pious.” 57Ёки: «Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта, тақводорлардан бўлар эдим», демасидан олдин...
58. Or say, when it sees the penalty, “If only I had another chance, I would be of the virtuous.” 58Ёки азобни кўрган чоғида: «Агар менга яна бир марта ортга (дунёга) қайтиш бўлганида, гўзал амал қилгувчилардан бўлар эдим», демасидан олдин... 
59. Yes indeed! My Verses did come to you, but you called them lies, turned arrogant, and were of the faithless. 59«Йўқ! Батаҳқиқ, сенга Менинг оятларим келди. Бас, сен уларни ёлғонга чиқардинг, мутакаббирлик қилдинг ва кофирлардан бўлдинг!» дейди.
60. On the Day of Resurrection, you will see those who told lies about God with their faces blackened. Is there not a place in Hell for the arrogant? 60Қиёмат куни Аллоҳга нисбатан ёлғон сўзлаганларни кўрсанг, юзлари қоп­ қорадир. Ёки мутакаббирларнинг жойи жаҳаннамда эмасми?!
61. And God will save those who maintained righteousness to their place of salvation. No harm will touch them, nor will they grieve. 61Аллоҳ тақво қилганларга ютуқлари туфайли нажот берур. Уларга ёмонлик етмас ва улар хафа ҳам бўлмас.
62. God is the Creator of all things, and He is in Charge of all things. 62Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир.
63. To Him belong the reins of the heavens and the earth. But those who blaspheme against the revelations of God—it is they who are the losers. 63Осмонлару ернинг калитлари Унгагина хосдир. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар, ана ўшалар зиёнкорлардир. 
64. Say, “Is it other than God you instruct me to worship, you ignorant ones?” 64Сен: «Эй жоҳиллар! Мени Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишимга буюрурмисиз?!» деб айт.
65. It was revealed to you, and to those before you, that if you idolize, your works will be in vain, and you will be of the losers. 65Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва, албатта, зиёнкорлардан бўлурсан.
66. Rather, worship God, and be of the appreciative. 66Йўқ! Аллоҳгагина ибодат қил ва шукр этгувчилардан бўл!» деб ваҳий қилинган.
67. They have not esteemed God as He ought to be esteemed. The entire earth will be in His grip on the Day of Resurrection, and the heavens will be folded in His right. Immaculate is He, and Transcendent He is beyond the associations they make. 67Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса, Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир.