Found а: 54990 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
24. What about someone who covers his face against the terrible misery of the Day of Resurrection? To the evildoers it will be said, “Taste what you used to earn.” | 24Ахир қиёмат куни золимларга, касб қилиб юрган нарсангизни тотиб кўринг, дейилганида ёмон азобдан юзи ила сақланадиган одам (мўмин ила тенг бўлармиди)?! |
25. Those before them also denied the truth, so the penalty came upon them from where they did not perceive. | 25Улардан олдингилар ҳам ёлғончи қилганлар, бас, уларга ўзлари сезмаган томондан азоб келган. |
26. God made them taste disgrace in the present life, but the punishment of the Hereafter is worse, if they only knew. | 26Аллоҳ уларга бу дунёда хорликни тотдирди, албатта, охират азоби, агар билсалар, янада улкан бўлур. |
27. We have cited in this Quran for mankind every ideal, that they may take heed. | 27Батаҳқиқ, Биз ушбу Қуръонда одамларга турли мисоллар келтирдик. Шоядки эсласалар. |
28. An Arabic Quran, without any defect, so they may become righteous. | 28Арабча Қуръонни эгриликсиз қилиб (туширдикки), шоядки тақво қилсалар. |
29. God cites the example of a man shared by partners at odds, and a man belonging exclusively to one man. Are they equal in status? Praise be to God, but most of them do not know. | 29Аллоҳ бир мисол келтирур. Бир одамга талашувчи шериклар эгадир. Саломат ҳолидаги бошқа бирига бир киши эгадир. Икковларининг мисоли баробарми?! Аллоҳга ҳамд бўлсин. Йўқ, кўплари билмаслар. |
30. You will die, and they will die. | 30Албатта, сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар. |
31. Then, on the Day of Resurrection, you will be quarrelling before your Lord. | 31Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Роббингиз ҳузурида тортишурсизлар. |
32. Who is more evil than he who lies about God, and denies the truth when it has come to him? Is there not in Hell room for the ungrateful? | 32Аллоҳга нисбатан ёлғон гапирган ва ўзига содиқ (сўз) келганида уни ёлғонга чиқаргандан ҳам золимроқ кимса борми?! Кофирларнинг жойи жаҳаннамда эмасми?! |
33. But he who promotes the truth, and testifies to it—these are the righteous. | 33Содиқ (сўз)ни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса, ана ўшалар тақводорлардир. |
34. They will have whatever they please with their Lord. Such is the reward for the virtuous. | 34Улар учун Роббилари ҳузурида хоҳлаган нарсалари бордир. Ана ўша гўзал амал қилгувчиларнинг мукофотидир. |
35. God will acquit them of the worst of their deeds, and will reward them according to the best of what they used to do. | 35Зеро, Аллоҳ уларнинг қилган энг ёмон амалини ўчириб, қилиб юрган энг гўзал амаллари ажри ила мукофотлар. |
36. Is God not enough for His servant? And they frighten you with those besides Him. Whomever God sends astray, for him there is no guide. | 36Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! Улар сени ундан бошқалар билан қўрқитадилар. Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ. |
37. And whomever God guides, for him there is no misleader. Is God not Powerful and Vengeful? | 37Кимни Аллоҳ ҳидоятга солса, бас, унинг учун ҳеч бир залолатга кетказгувчи йўқ. Аллоҳ азизу интиқом эгаси эмасми?! |
38. And if you asked them, “Who created the heavens and the earth?” they would say, “God.” Say, “Have you seen those you pray to instead of God? If God willed any harm for me, can they lift His harm? And if He willed a blessing for me, can they hold back His mercy?” Say, “God suffices for me. On Him the reliant rely.” | 38Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратди?» деб сўрасанг, албатта: «Аллоҳ!» дерлар. Сен: «Менга хабар берингларчи! Сиз илтижо қилаётган Аллоҳдан бошқа нарсалар, агар Аллоҳ менга зарарни ирода қилса, ўшалар унинг зарарини аритгувчи бўла олурларми?! Ёки менга марҳаматни ирода қилса, ўшалар Унинг марҳаматини тутиб қолгувчи бўла олурми?!» деб айт. Сен: «Менга Аллоҳ етарли, таваккал қилгувчилар унгагина таваккал қилурлар», деб айт. |
39. Say: “O my people, work according to your ability; and so will I. Then you will know. | 39Сен: «Эй қавмим, ўз ҳолингизча амал қилаверинг. Албатта, мен ҳам амал қилгувчиман. Бас, тезда билурсиз. |
40. Who will receive a humiliating punishment, and on whom will fall a lasting torment.” | 40Кимга уни расво қиладиган азоб келажагини ва кимга давомли азоб тушажагини», деб айт. |
41. We sent down upon you the Book for mankind in truth. He who follows guidance does so for the good of his soul. And he who strays in error does so to its detriment. You are not their overseer. | 41Албатта, Биз одамлар учун сенга китобни ҳақ ила туширдик. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзига фойда. Ким залолатга кетса, ўзига зарар. Сен уларга вакилқўриқчи эмассан. |
42. God takes the souls at the time of their death, and those that have not died during their sleep. He retains those for which He has decreed death, and He releases the others until a predetermined time. In that are signs for people who reflect. | 42Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса, уйқуси вақтида олур. Бас, ўлишига ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганларини маълум муддатгача қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оятибратлар бордир. |
43. Or have they chosen intercessors other than God? Say, “Even though they have no power over anything, and are devoid of reason?” | 43Ёки Аллоҳдан ўзга шафоатчилар тутганларми?! Сен: «Ахир улар бирор нарсага эга бўлмасалар ва бирор нарсани англамасалар ҳама?!» деб айт. |