Found а: 54990 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
4. If God wanted to have a son, He could have selected from His creation at will. Glory be to Him. He is God, the One, the Prevailing. | 4Агар Аллоҳ бола тутишни истаса, албатта, Ўзи яратган нарсалардан хоҳлаганини танлаб олар эди. У зот покдир. У якка ва ўта қаҳрли Аллоҳдир. |
5. He created the heavens and the earth with reason. He wraps the night around the day, and He wraps the day around the night. And He regulates the sun and the moon, each running along a specific course. He is indeed the Almighty, the Forgiver. | 5У осмонлару ерни ҳақ ила яратган, кечани кундуз устига ўрайдиган, кундузни кеча устига ўрайдиган, қуёш ва ойни бўйсундирадиган зотдир. Ҳар бири белгиланган муддатча юрмоқда. Огоҳ бўлингким, У азизу ўта мағфиратли зотдир. |
6. He created you from one person, then made from it its mate, and brought down livestock for you—eight kinds in pairs. He creates you in the wombs of your mothers, in successive formations, in a triple darkness. Such is God, your Lord. His is the kingdom. There is no god but He. So what made you deviate? | 6У сизларни бир жондан яратди. Сўнгра ундан жуфтини қилди ва сизларга чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди. У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида, бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратадир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Барча мулк Уникидир. Ундан ўзга ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасиз?! |
7. If you disbelieve, God is Independent of you, yet He does not approve ingratitude on the part of His servants. And if you are thankful, He will approve that in you. No bearer of burden can bear the burden of another. Then to your Lord is your return; and He will inform you of what you used to do. He is aware of what the hearts contain. | 7Агар куфр келтирсангиз, албатта, Аллоҳ сиздан беҳожатдир. У ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар Унга шукр келтирсангиз, сиздан рози бўлур. Ҳеч бир оғирлик кўтаргувчи жон ўзга жоннинг оғирлигини кўтармас. Сўнгра фақатгина Роббингизга қайтишингиз бор. Бас, У нима амал қилиб юрганингизнинг хабарини берур. Албатта, У диллардаги нарсаларни ҳам ўта билгувчи зотдир. |
8. When some adversity touches the human being, he prays to his Lord, repenting to Him. But then, when He confers on him a grace of His, he forgets what he was praying for before, and he attributes rivals to God, in order to lead astray from His way. Say, “Enjoy your disbelief for a little while; you will be among the inmates of the Fire.” | 8Қачонки инсонни зарар тутса, Роббига тавба қилган ҳолида дуо қиладир. Сўнгра унга Ўз фазлидан неъмат берса, олдин дуо қилиб турган нарсасини унутадир ва Аллоҳга Унинг йўлидан адаштирмоқ учун тенгдошлар қилади. Сен: «Куфринг билан бир оз ҳузурланиб тур. Албатта, сен жаҳаннам эгаларидансан», деб айт. |
9. Is he who worships devoutly during the watches of the night, prostrating himself and standing up, mindful of the Hereafter, and placing his hope in the mercy of his Lord? Say, “Are those who know and those who do not know equal?” Only those possessed of reason will remember. | 9Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар. |
10. Say, “O My devotees who have believed, keep your duty to your Lord. For those who do good in this world, is goodness. And God’s earth is vast. The steadfast will be paid their wages in full, without reckoning.” | 10Сен менинг тарафимдан: «Эй иймон келтирган бандаларим, Роббингизга тақво қилинг. Бу дунёда гўзал амал қилганларга гўзаллик бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур», деб айт. |
11. Say, “I was commanded to serve God, devoting my religion exclusively to Him. | 11Сен: «Албатта, мен динни Ўзи учун холис қилган ҳолимда Аллоҳга ибодат этишимга буюрилганман. |
12. And I was commanded to be the first of those who submit.” | 12Ва мен мусулмонларнинг аввалгиси бўлишимга амр этилганман», деб айт. |
13. Say, “I fear, if I disobeyed my Lord, the punishment of a horrendous Day.” | 13Сен: «Албатта, мен агар Роббимга исён этсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман», деб айт. |
14. Say, “It is God I worship, sincere in my faith in Him.” | 14Сен: «Динимни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳгагина ибодат қилурман. |
15. “But you can worship whatever you wish besides Him.” Say, “The losers are those who lose their souls and their people on the Day of Resurrection.” That is indeed the obvious loss. | 15Бас, сизлар ундан ўзга нимани хоҳласангиз, ўшанга ибодат қилаверинглар», деб айт. Сен: «Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳлларига зиён қилгувчилардир. Огоҳ бўлингким, ана ўша очиқойдин зиёнкорликдир», деб айт. |
16. They will have layers of Fire above them, and layers beneath them. That is how God strikes fear into His servants—“O My servants! Beware of Me!” | 16Улар учун тепаларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор, остларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор. Бу билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур: «Эй бандаларим, менга тақво қилинглар!» |
17. As for those who avoid the worship of idols, and devote themselves to God—theirs is the good news. So give good news to My servants. | 17Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бир бандаларимга хушхабар бер. |
18. Those who listen to the Word, and follow the best of it. These are they whom God has guided. These are they who possess intellect. | 18Улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашадиганлардир. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа, ўшалар ақл эгаларидир. |
19. What about someone who has deserved the sentence of punishment? Is it you who can save those in the Fire? | 19Ёки ҳақида азоб сўзи ҳақ бўлган кимсани— дўзахдаги кимсани сен қутқара олурмисан?! |
20. But those who fear their Lord will have mansions upon mansions, built high, with streams flowing beneath them. The promise of God; and God never breaks a promise. | 20Лекин Роббиларига тақво қилганлар учун болохоналар устидан болохоналар бино қилингандир. Остларидан анҳорлар оқиб турур. Аллоҳнинг ваъдаси шу! Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас. |
21. Have you not considered how God sends down water from the sky, then He makes it flow into underground wells, then He produces with it plants of various colors, then they wither and you see them yellowing, then He turns them into debris? Surely in this is a reminder for those with understanding. | 21Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбаълардан юритиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқарур. Кейин у қурийдир. Бас, уни сарғайган ҳолида кўрарсан. Сўнгра уни қуруқ чўпга айлантирур. Албаттта, бунда ақл эгалари учун эслатма бордир. |
22. What about someone whose heart God has opened to Islam, so that he follows a light from His Lord? Woe to those whose hearts are hardened against the mention of God. Those are in manifest error. | 22Аллоҳ кўксини Исломга кенг қилиб очиб қўйган шахс ўз Роббидан бўлган нурда эмасми?! Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана ўшалар очиқойдин залолатдадирлар. |
23. God has sent down the best of narrations: A Scripture consistent and paired. The skins of those who reverence their Lord shiver from it, then their skins and their hearts soften up to the remembrance of God. Such is God’s guidance; He guides with it whomever He wills. But whomever God leaves astray, for him there is no guide. | 23Аллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган китоб этиб туширар. Ундан Роббиларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар. Ана шу Аллоҳнинг ҳидоятидир. У ила Аллоҳ хоҳлаган кимсани ҳидоят қилур. Кимни Аллоҳ залолатига кетказса, бас, унинг учун ҳидоят қилгувчи йўқ. |