Found а: 54990 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The evening before my father told me that he was going to give me a letter for my future superior officer, and bid me bring him pen and paper. | Кетишимдан бир кун илгари отам, бўлажак бошлиғимга мен орқали хат юбормоқчи эканини айтиб, қалам билан қоғоз сўради. |
"Don't forget, Andréj Petróvitch," said my mother, "to remember me to Prince Banojik; tell him I hope he will do all he can for my Petróusha. | -КнязьБ. га мендан ҳам салом айтишни эсингдан чиқарма, Андрей Петрович, - деди онам, -Петрушадан марҳаматини дариғ тутмаслигига ишонаман деди, деб ёз. |
" "What nonsense!" cried my father, frowning. | -Беҳуда гапни қўйсанг-чи!- деди отам қовоғини солиб. |
"Why do you wish me to write to Prince Banojik?" "But you have just told us you are good enough to write to Petróusha's superior officer. " "Well, what of that?" "But Prince Banojik is Petróusha's superior officer. You know very well he is on the roll of the Séménofsky regiment." "On the roll! What is it to me whether he be on the roll or no? Petróusha shall not go to Petersburg! What would he learn there? To spend money and commit follies. | - Нега мен князь Б. га хат ёзар эканман?. - Ўзинг Петрушани бошлиғига хат ёзаман дединг-ку. -Хуш, деган бўлсам нима? -Ахир Петрушани бошлиғи князь Б. -да. Петруша Семёнов полкига ёздирилган эди-ку. -Ёздирилган эмиш!. Ёздирилган бўлса менга нима?. Петруша Петербургга бормайди. Петербургда хизмат қилиб нима ўрганади?. Бекорга санқиш, лақиллашними?. |
No, he shall serve with the army, he shall smell powder, he shall become a soldier and not an idler of the Guard, he shall wear out the straps of his knapsack. Where is his commission? Give it to me." | Йўқ, аскар бўлиб хизмат қилсин, аскарлик жабдуғини кўтарсин, порох ҳидини ҳидласин, солдат бўлсин, такасалтанг эмас!. Гвардияга ёздирилган эмиш!. Қани унинг паспорти?. Менга бер. |
My mother went to find my commission, which she kept in a box with my christening clothes, and gave it to my father with, a trembling hand. | Онам болалигимда кийгизиб чўқинтирилган куйлагим турган турган сандиқчасини титиб, паспортимни топди ва қўли қалтираб отамга узатди. |
My father read it with attention, laid it before him on the table, and began his letter. | Отам паспортни диққат билан ўқиди, сўнгра олдига, стол устига қўйди-да, хат ёзишга киришди. |
Curiosity pricked me. "Where shall I be sent," thought I, "if not to Petersburg?" I never took my eyes off my father's pen as it travelled slowly over the paper. | Петурбургга юбормаса қаёққа юборар экан? Шуни билиш орзуси мени қийнар эди. Икки кўзим отамнинг имиллаб қимирлаётган перосида эди. |
At last he finished his letter, put it with my commission into the same cover, took off his spectacles, called me, and said-- "This letter is addressed to Andréj Karlovitch R., my old friend and comrade. | Оқибат хат битди. Отам уни паспорт билан бир конвертга солди, кўзойнагини олиб, мени ёнига чақирди ва:”Мана сенга хат, буни менинг қадрдон ўртоғим ва дўстим Андрей Карлович Р. га бер. |
You are to go to Orenburg to serve under him." All my brilliant expectations and high hopes vanished. |
Сен Оренбургга, шу кишининг қўл остида хизмат қилишга борасан”, -деди. Шундай қилиб, порлоқ умидларим пучга чиқди. |
Instead of the gay and lively life of Petersburg, I was doomed to a dull life in a far and wild country. | Қувноқ Петурбург ҳаёти ўрнига мени узоқ ва чет ерда зерикиш, диққинафаслик кутарди. |
Military service, which a moment before I thought would be delightful, now seemed horrible to me. But there was nothing for it but resignation. | Бундан бир минут илгари шу қадар хурсандлик билан ўйлаганим хизмат, энди кўзимга катта бир фалокат бўлиб кўринди. Энди нима ҳам дейман! |
On the morning of the following day a travelling _kibitka_ stood before the hall door. There were packed in it a trunk and a box containing a tea service, and some napkins tied up full of rolls and little cakes, the last I should get of home pampering. |
Эртасига эрталаб эшик олдига соябон арава келди; чемодан, чой анжомлари солинган сандиқча билан булка ва пироглар тугилган тугунча унга жойланди, булар уйдаги эркалигимнинг сўнгги аломатлари эди. |
My parents gave me their blessing, and my father said to me-- "Good-bye, Petr'; serve faithfully he to whom you have sworn fidelity; obey your superiors; do not seek for favours; do not struggle after active service, but do not refuse it either, and remember the proverb, 'Take care of your coat while it is new, and of your honour while it is young. | Ота-онам фотиҳа беришди. Отам хайрлашар экан: «Хайр, Пётр. Хизматини қилишга онт ичган кишингга сидқидил билан хизмат қил;бошлиқларнинг гапига қўлоқ сол; уларнинг ширин сўзларига учма; хизматда амал тама қилма;хизматдан қочма;кийимни янгилигидан, номусни ёшликдан эҳтиёт қил деган мақолни ҳамиша ёдингда тут”. |
"My mother tearfully begged me not to neglect my health, and bade Savéliitch take great care of the darling. | Онам кўзига ёш олиб, менга ўз сиҳатимни сақлашни, Савельичга мендан бохабар бўлишни тайинлади. |
I was dressed in a short "_touloup_"[10] of hareskin, and over it a thick pelisse of foxskin. | Менга қўён терисидан қилинган пўстин ва устидан яна тулки терисидан қилинган калта пустин кийгизишди. |
I seated myself in the _kibitka_ with Savéliitch, and started for my destination, crying bitterly. | Савильич икковимиз аравага чиқдик, йиғлаб-сиқтаб жўнадик. |
1. The revelation of the Book is from God, the Mighty and Wise. |
1Бу китобнинг нозил қилиниши азизу ҳаким бўлган Аллоҳ томонидандир. |
2. We sent down to you the Book with the truth, so serve God, devoting your religion to Him. | 2Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт. |
3. Is not to God that sincere faith is due? As for those who take guardians besides Him, “We only worship them that they may bring us nearer to God.” God will judge between them regarding their differences. God does not guide the lying blasphemer. | 3Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиёдўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас. |