Found ер: 6974 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Article 30. Procedure and Conditions for Making Settlements on Transactions with Precious Metals and Precious Stones | 30-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ҳамда шартлари |
The procedure and conditions for making settlements on transactions with precious metals and precious stones shall be determined by agreements. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ҳамда шартлари шартномаларда белгиланади. |
Geological study and exploration of subsoil plots containing precious metals and precious stones, mining and production of precious metals and mining of precious stones shall be subject to protection in order to ensure the complete safety of precious metals and precious stones, as well as products (items) from them from theft, fires, spoilage in all places of extraction, production, storage and use. | Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда қидириш, қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳамда қимматбаҳо тошларни қазиб олиш бўйича фаолият барча қазиб олиш, сақлаш ҳамда фойдаланиш жойларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) талон-торож қилинишдан, ёнғинлардан, бузилишдан тўлиқ сақланишини таъминлаш мақсадида қўриқланиши лозим. |
Legal entities engaged in exhibiting precious metals and precious stones, as well as products (items) from them must ensure that the mandatory conditions and requirements for ensuring the safety, proper accounting, and safe transportation of precious metals and precious stones , when holding events organized for the purpose of exhibiting, as well as products (items) from them. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни) кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик шахслар кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар ўтказилаётганда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини, тегишли равишда ҳисобга олинишини, ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир мажбурий шартлар ва талаблар бажарилишини таъминлаши керак. |
Unique nuggets of precious metals, unique precious stones, unique products made of precious metals and precious stones of historical, scientific, artistic or other cultural value, including archaeological and museum objects or museum collections located outside their permanent location, must be returned after the completion of the events organized for the purpose of exhibiting to the place of permanent residence in a mandatory order. | Доимий турадиган жойидан ташқарида турган қимматбаҳо металларнинг ноёб ёмбилари, ноёб қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматликка эга бўлган ноёб буюмлар, шу жумладан археологик ашёлар ва музей ашёлари ёки музей тўпламлари кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар якунланганидан кейин доимий турадиган жойига мажбурий тартибда қайтарилиши керак. |
Hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, accepted by the Assay Chamber from pawnshops, microcredit organizations, individuals, business entities and authorized state bodies (hereinafter referred to as the applicant), shall be carried out on the basis of the results of assaying, and with the written permission of these applicants - based on the results of the analysis. | Ломбардлардан, микрокредит ташкилотларидан ва жисмоний шахслардан, тадбиркорлик субъектларидан, ваколатли давлат органларидан (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қабул қилинган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш асиллик даражасини аниқлаш натижалари асосида, мазкур ариза берувчиларнинг ёзма рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда эса — таҳлил натижалари асосида амалга оширилади. |
items made of precious metals that are an archaeological or museum object or a museum collection, as well as articles of cultural value, subject to the availability of expert opinion of the authorized body; | ваколатли органнинг эксперт хулосаси мавжуд бўлганда, археологик ашё ёки музей ашёси ёхуд музей коллекцияси бўлган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, шунингдек маданий қимматга эга бўлган буюмлар; |
devices, tools, laboratory glassware and other products made of precious metals intended for scientific, technical and medical purposes, supplied with a brand, label or stamp of the manufacturer indicating the symbol of the metal and other data regulated by the regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation; | Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари билан тартибга солинадиган металл рамзи ва бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда, илмий, техник ҳамда тиббий мақсадлар учун мўлжалланган, ишлаб чиқарувчи корхонанинг русуми, ёрлиғи ёки штампи қўйилган, қимматбаҳо металлардан ясалган анжомлар, асбоблар, лаборатория идишлари ва бошқа буюмлар; |
semi-finished products, standard and measured bars made of precious metals; | қимматбаҳо металлардан тайёрланган хомаки маҳсулотлар, стандарт ва ўлчовли қуймалар; |
banknotes made of precious metals; | қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари; |
Fineness marks of the established sample shall be made at a specialized enterprise by order of jewelry manufacturers. | Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари ихтисослаштирилган корхонада, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг буюртмаси бўйича тайёрланади. |
rectangle with a convex-oval left vertical side, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of gold; | тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, чап вертикал томони бўртиқ-чўзиқ тўғри бурчак шаклидаги — олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади; |
rectangle with a convexly truncated left vertical side, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of platinum; | тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, чап вертикал томони бўртиқ-кесик тўғри бурчак шаклидаги — платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади; |
rectangle with convex-oval vertical sides, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of palladium. | тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, вертикал томонлари бўртиқ-чўзиқ тўғри бурчак шаклидаги — палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones, manufactured in the Republic of Uzbekistan, as well as those that have undergone restoration (repair), must have a distinct imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer, applied by a mechanical (percussion) method, or an imprint applied by a laser method. | Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг механик (зарб) усулида ёки лазер усулида туширилган аниқ изи бўлиши керак. |
The personal hallmark of a jewelry manufacturer, intended for application by a mechanical (percussion) method, shall be made at a specialized enterprise by order of a jewelry manufacturer and subject to registration at the Assay Chamber. | Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг механик (зарб) усулида тушириш учун мўлжалланган шахсий тамғаси ихтисослаштирилган корхонада заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг буюртмаси бўйича тайёрланади ва Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказилиши лозим. |
Hallmarking of jewelry and other items made of precious metals and precious stones with the state assay hallmark or standard fineness mark shall be carried out by mechanical (percussion) method or by laser method. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш механик (зарб) усулда ёки лазер усулида амалга оширилади. |
The manufacturer of jewelry, carrying out hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones with a personal hallmark of the manufacturer by the laser method, shall be obliged to confirm its authenticity. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан лазер усулида тамғалашни амалга оширувчи заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг зиммасига унинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш мажбурияти юклатилади. |
The transfer of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the hallmark of the fineness of the established sample to other persons shall be prohibited. | Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини бошқа шахсларга бериш тақиқланади. |
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones that have imprints of state assay marks and presented to the Assay Chamber for assaying and hallmarking or confirming the correspondence of the fineness indicated on the product, an imprint of the certificate mark may be applied after a technical examination to determine the authenticity of the state assay hallmark. | Давлат асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжуд бўлган ва асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш ёки буюмда кўрсатилган асиллик даражасига мувофиқликни тасдиқлаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга давлат асиллик даражаси тамғасининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун техник экспертиза ўтказилганидан кейин тасдиқ белгисининг изи туширилиши мумкин. |