Found ер: 6974 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Refineries shall have the right, without going through additional permitting procedures to: | Аффинаж корхоналари қўшимча рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмай қуйидаги ҳуқуқларга эга: |
determine the percentage of chemically pure precious metal in the raw materials, products (items) transferred to them, as well as scrap and waste containing precious metals; | ўзига берилган хом ашё, маҳсулот (буюмлар), шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалар ва чиқиндилар таркибидаги кимёвий соф қимматбаҳо металлнинг фоизини аниқлаш; |
The Republic of Uzbekistan, represented by its authorized state bodies, shall have a priority right to purchase precious metals and precious stones mined from subsoil plots. | Ер қаъри участкаларидан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишга бўлган устувор ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасига ваколатли давлат органлари тимсолида тегишли бўлади. |
Nuggets of precious metals and precious stones, which, in accordance with the procedure established by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, are to be classified as unique, must be offered by the subjects of industrial and artisanal mining to the authorized state body for acquisition on a priority basis. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ноёб тоифасига киритилиши лозим бўлган қимматбаҳо металлар ёмбилари ҳамда қимматбаҳо тошлар саноат усулида ва олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ваколатли давлат органига устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этилиши керак. |
Acquisition of refined precious metals within the framework of the state's priority right shall be carried out at prices calculated using prices prevailing on the international market, minus transportation costs, sales costs and a quality discount, which is applied in the event of the purchase of refined precious metal that does not meet international quality standards, applied by the London Bullion Market Association and designated in the documents of this association as the standard “London good delivery”. | Давлатнинг устувор ҳуқуқини амалга ошириш доирасида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олиш халқаро бозорда шаклланган нархлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган нархлар бўйича амалга оширилади, бунда транспорт харажатлари, реализация қилиш харажатлари ҳамда Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси томонидан қўлланиладиган ва мазкур уюшманинг ҳужжатларида «London good delivery» стандарти сифатида белгиланган халқаро сифат стандартларига жавоб бермайдиган аффинаж қилинган қимматбаҳо металл сотиб олинган тақдирда қўлланиладиган сифат учун чегирмалар чиқариб ташланади. |
Nuggets of precious metals that cannot be classified as unique, mineralogical collection samples of these nuggets can be sold at contractual prices by subjects of industrial mining and artisanal mining in accordance with the legislation. | Ноёб тоифасига киритилиши мумкин бўлмаган қимматбаҳо металлар ёмбилари ва ушбу ёмбиларнинг минералогик коллекция намуналари саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан қонунчиликка мувофиқ шартномавий нархларда реализация қилиниши мумкин. |
Valuables credited to the State Fund shall be subject to preliminary examination conducted by the Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan. | Давлат фондига ўтказиладиган қимматликлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан дастлабки экспертизадан ўтказилиши лозим. |
Accounting and storage of precious metals and precious stones should be organized in such a way that they do not violate the economic interests of the Republic of Uzbekistan, the rights of producers and consumers of products (items) from precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган маҳсулотлар (буюмлар) ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузмайдиган тарзда ташкил этилиши керак. |
Legal entities that have discovered precious metals and precious stones as a result of a geological study of the subsoil shall take them into account in the manner established by the State Committee of the Republic of Uzbekistan for Geology and Mineral Resources. | Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижасида, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни аниқлаган юридик шахслар уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олади. |
Scrap and waste of precious metals and waste of precious stones shall be in the ownership, economic management or operational management of legal entities and individual entrepreneurs whose scrap and waste are generated as a result of the production, processing (treatment) and (or) use of precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш (уларни қайта ишлаш) ва (ёки) улардан фойдаланиш натижасида қайси юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда парчалар ҳамда чиқиндилар ҳосил бўлса, қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари ўша юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида бўлади. |
independently processed (treated) by legal entities and individual entrepreneurs who own, have economic control or operational management of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones, for their reuse in their own production; | ўз мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзининг ишлаб чиқаришида улардан қайта фойдаланиш учун мустақил равишда қайта ишланиши (уларга ишлов берилиши); |
transferred for processing (treatment) to legal entities that have the right to collect (procure) and process scrap and waste of precious metals and waste of precious stones. | қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини тўплаш (тайёрлаш) ва қайта ишлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларга қайта ишлаш (ишлов бериш) учун топширилиши мумкин. |
Waste precious stones can be sold for further production and recovery in the prescribed manner. | Қимматбаҳо тошлар чиқиндилари белгиланган тартибда кейинчалик ишлаб чиқариш ва рекуперация қилиш учун реализация қилиниши мумкин. |
Scrap and waste of precious metals must be subjected to pre-treatment to remove materials that cover precious metals (ceramics, plastics, and others) in preparation for delivery to processing plants. | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишловчи корхоналарга топшириш учун тайёрлаш жараёнида ушбу парчалар ва чиқиндилар қимматбаҳо металларни қоплаб турган материалларни (сопол, пластмасса ва бошқа шу кабиларни) олиб ташлаш учун дастлабки ишловдан ўтказилиши керак. |
Processing (treatment) of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones shall be carried out in accordance with this Law or other acts of legislation. | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) ушбу Қонунга ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. |
independently process (treatment) the scrap and waste of precious metals they have acquired, if they have the right to carry out this activity on the basis of a notification procedure established by law; | ўзи олган қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини мустақил равишда қайта ишлашни (уларга ишлов беришни) амалга ошириш, агар улар қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлса; |
transfer scrap and waste of precious metals for processing (treatment) to legal entities entitled to carry out this activity; | қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) учун мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларга топшириш; |
Precious metal bars shall be made in the form of standard and measured bars on the territory of the Republic of Uzbekistan, with obligatory marking in accordance with the requirements of regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматбаҳо металлар қуймалари стандарт ва ўлчовли қуймалар шаклида, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ мажбурий равишда маркировкаси қўйилган ҳолда тайёрланади. |
Banknotes made of precious metals, bullions, certified precious stones put into circulation can be freely purchased and used by individuals and legal entities, including non-residents of the Republic of Uzbekistan. | Муомалага чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари, ўлчовли қуймалар, сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошлар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан эркин сотиб олиниши ва фойдаланилиши мумкин. |
Realization of banknotes made of precious metals, measured bars and certified precious stones, as well as the recovery and processing (cutting) of precious stones can be carried out by legal entities that have the right to carry out this activity. | Қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини, ўлчовли қуймаларни ва сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо тошларни рекуперация қилиш ва уларга ишлов бериш (уларни қирралаш) билан мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар шуғулланиши мумкин. |