Found давлат: 875 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
In the absence of such agreements or arrangements between the States Parties concerned, the States Parties may consider this Convention to be the basis for mutual law enforcement cooperation in respect of the offences covered by this Convention. Whenever appropriate, States Parties shall make full use of agreements or arrangements, including international or regional organizations, to enhance the cooperation between their law enforcement agencies. |
Манфаатдор иштирокчи давлатлар ўртасида бу каби келишув ва битимлар мавжуд бўлмаса, иштирокчилар мазкур Конвенцияни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлиги учун асос сифатида кўришлари мумкин. Иштирокчи Давлатлар, лозим бўлган ҳолатларда, ўзларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун келишув ва битимлардан, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг механизмларидан тўлиқлигича фойдаланадилар. |
States Parties shall endeavour to cooperate within their means to respond to offences covered by this Convention committed through the use of modern technology. | 3. Иштирокчи Давлатлар, ўз имкониятлари доирасида, мазкур Конвенцияда қамраб олинган ва замонавий технологияларни қўллаган ҳолда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш учун ҳамкорлик қилишга интиладилар. |
States Parties shall consider concluding bilateral or multilateral agreements or arrangements whereby, in relation to matters that are the subject of investigations, prosecutions or judicial proceedings in one or more States, the competent authorities concerned may establish joint investigative bodies. In the absence of such agreements or arrangements, joint investigations may be undertaken by agreement on a case-by-case basis. The States Parties involved shall ensure that the sovereignty of the State Party in whose territory such investigation is to take place is fully respected. | Иштирокчи Давлатлар битта ёки бир нечта давлатларда олиб борилаётган жиноий таъқиб ёки суд муҳокамаси учун умумий ҳисобланган жиноятлар бўйича биргаликдаги терговни олиб бориш бўйича органлар тузиш тўғрисидаги манфаатдор ваколатли органлар ўртасида икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ёхуд битимларни тузиш имкониятларини кўриб чиқадилар. Бу каби келишув ёки битимлар бўлмаган тақдирда, биргаликдаги тергов ишлари ҳар бир алоҳида ҳолат учун тузилган келишув асосида олиб борилади. Тегишли иштирокчи Давлатлар, ҳудудида бундай текширув ва тергов ишлари олиб борилаётган иштирокчи Давлатнинг суверенитети тўлиқ ҳурмат қилинишини таъминлайдилар. |
In order to combat corruption effectively, each State Party shall, to the extent permitted by the basic principles of its domestic legal system and in accordance with the conditions prescribed by its domestic law, take such measures as may be necessary, within its means, to allow for the appropriate use by its competent authorities of controlled delivery and, where it deems appropriate, other special investigative techniques, such as electronic or other forms of surveillance and undercover operations, within its territory, and to allow for the admissibility in court of evidence derived therefrom. | 1. Коррупцияга қарши самарали курашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ички ҳуқуқий тизимидаги энг муҳим принциплари йўл қўядиган даражада ва унинг ички қонунчилигида белгиланган шартларда, ўзининг ваколатли органлари томонидан тегишли тарзда назорат остида етказиб беришга ва ўзи лозим деб топган ҳолатларда эса, электрон кузатув ёки кузатувнинг бошқа шаклларини қўллашга, шунингдек ўзининг ҳудудида амалга ошириладиган агентура операциялари каби текширув ишларини олиб боришнинг махсус методларидан, ўз имкониятлари доирасида, тегишли тарзда фойдаланишга, шунингдек бу каби методлар ёрдамида тўпланган исбот-далиллар судга қўйилишига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. |
For the purpose of investigating the offences covered by this Convention, States Parties are encouraged to conclude, when necessary, appropriate bilateral or multilateral agreements or arrangements for using such special investigative techniques in the context of cooperation at the international level. Such agreements or arrangements shall be concluded and implemented in full compliance with the principle of sovereign equality of States and shall be carried out strictly in accordance with the terms of those agreements or arrangements. | 2. Мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятлар бўйича текширув олиб бориш мақсадида, зарурат мавжуд бўлган ҳолларда, текширувнинг бундай махсус методларидан халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш контекстида фойдаланиш учун иштирокчи Давлатлар томонидан икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ёхуд битимлар тузиши рағбатлантирилади. Бундай келишув ёки битимлар давлатларнинг суверен тенг ҳуқуқлик принципига тўла риоя қилган ҳолда тузилади ва амалга оширилади ҳамда ушбу келишув ёки битимларнинг шартларига қатъий амал қилган ҳолда қўлланилади. |
In the absence of an agreement or arrangement as set forth in paragraph 2 of this article, decisions to use such special investigative techniques at the international level shall be made on a case-by-case basis and may, when necessary, take into consideration financial arrangements and understandings with respect to the exercise of jurisdiction by the States Parties concerned. | 3. 2-бандда кўрсатилган келишув ва битимлар мавжуд бўлмаганида текширувнинг бундай махсус методларидан халқаро миқёсда фойдаланиш тўғрисидаги қарор ҳар бир алоҳида ҳолат учун қабул қилиниши мумкин ва, зарурат туғилганида, молиявий келишувлар ҳамда суд қилиш ҳуқуқини амалга оширишда манфаатдор иштирокчи Давлатларнинг ҳамжиҳатлигини ҳисобга олади. |
Decisions to use controlled delivery at the international level may, with the consent of the States Parties concerned, include methods such as intercepting and allowing the goods or funds to continue intact or be removed or replaced in whole or in part. | 4. Назорат остида етказиб беришдан халқаро миқёсда фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар, манфаатдор иштирокчи Давлатларнинг розилиги билан, юкларни ушлаб олиб қолиш ва уларга тегмасдан қолдириш ёки уларни тўлиқ ёхуд қисман муомаладан чиқариш ёки алмаштириш каби методларни ўз ичига олиши мумкин. |
The return of assets pursuant to this chapter is a fundamental principle of this Convention, and States Parties shall afford one another the widest measure of cooperation and assistance in this regard. | Мазкур бобга асосан активларнинг қайтарилиши ўз моҳиятига кўра мазкур Конвенциянинг энг муҳим принципи ҳисобланади ва иштирокчи Давлатлар ушбу йўналишда бир-бирлари билан кенг миқёсда ва яқиндан ҳамкорлик қиладилар ҳамда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. |
Without prejudice to article 14 of this Convention, each State Party shall take such measures as may be necessary, in accordance with its domestic law, to require financial institutions within its jurisdiction to verify the identity of customers, to take reasonable steps to determine the identity of beneficial owners of funds deposited into high-value accounts and to conduct enhanced scrutiny of accounts sought or maintained by or on behalf of individuals who are, or have been, entrusted with prominent public functions and their family members and close associates. Such enhanced scrutiny shall be reasonably designed to detect suspicious transactions for the purpose of reporting to competent authorities and should not be so construed as to discourage or prohibit financial institutions from doing business with any legitimate customer. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг 14-моддасига зарар етказмаган ҳолда, ўзининг юрисдикцияси дахл қилиши мумкин бўлган молия муассасаларидан мижозлар шахсини аниқлашни, катта ҳажмдаги маблағлар жамланган ҳисоб рақамларида депонентланган бенефицар маблағлар эгаларининг шахсини аниқлаш учун оқилона чораларни кўришни, катта миқёсдаги ва аҳамиятли оммавий ваколатларга бугунги кунда эга ёки аввалроқ эга бўлган шахслар, уларнинг оила аъзолари ва улар билан яқиндан алоқа қиладиган ҳамкорлар ёки юқорида санаб ўтилган шахслар номидан очилмоқчи бўлган ёки олиб борилаётган ҳисоб рақамларини янада кучлироқ назорат қилинишини талаб қилиш учун ушбу иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай қатъий чоралар шубҳали операцияларни оқилона даражада аниқлаш учун қаратилган бўлиб, ваколатли органларга тегишли маълумотлар етказилиши учун мўлжалланган ва молия муассасаси исталган қонуний мижоз билан иш юритишига тўсқинлик қиладиган ёки тақиқлайдиган тарзда талқин этилмаслиги лозим. |
In order to facilitate implementation of the measures provided for in paragraph 1 of this article, each State Party, in accordance with its domestic law and inspired by relevant initiatives of regional, interregional and multilateral organizations against money-laundering, shall: | 2. Мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган чоралар амалга оширилишига кўмаклашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ ҳамда пул маблағларини ҳалоллаб олиш бўйича минтақавий, минтақалараро ва кўп томонлама ташкилотларнинг тегишли ташаббусларига таянган ҳолда: |
Where appropriate, notify financial institutions within its jurisdiction, at the request of another State Party or on its own initiative, of the identity of particular natural or legal persons to whose accounts such institutions will be expected to apply enhanced scrutiny, in addition to those whom the financial institutions may otherwise identify. | b) тегишли ҳолатларда, ўзининг юрисдикцияси дахл қиладиган молия муассасаларини бошқа иштирокчи Давлатнинг илтимоси ёки ўзининг ташаббусига кўра, бу каби молия муассасалари томонидан назоратнинг янада қатъийроқ чоралари кўрилиши кутилаётган ҳисоб рақамларига эга аниқ жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисида, молия муассасаси томонидан бошқача тартибда аниқланиши мумкин бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларга қўшимча қилган ҳолда, хабардор қилади. |
In the context of paragraph 2 (a) of this article, each State Party shall implement measures to ensure that its financial institutions maintain adequate records, over an appropriate period of time, of accounts and transactions involving the persons mentioned in paragraph 1 of this article, which should, as a minimum, contain information relating to the identity of the customer as well as, as far as possible, of the beneficial owner. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур модданинг 2 (а)-банди контекстида ўзининг молия муассасалари, мазкур модданинг 1-бандида қайд этилган шахсларга дахлдор бўлган ҳисоб рақамлари ва операциялар тўғрисидаги ва таркибида камида мижознинг шахси, шунингдек, имкон қадар, бенефициар эгасига тааллуқли бўлган маълумотлари мавжуд молиявий ҳужжатлар ва ҳисоботлар тегишли муддат давомида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни амалга оширади. |
With the aim of preventing and detecting transfers of proceeds of offences established in accordance with this Convention, each State Party shall implement appropriate and effective measures to prevent, with the help of its regulatory and oversight bodies, the establishment of banks that have no physical presence and that are not affiliated with a regulated financial group. Moreover, States Parties may consider requiring their financial institutions to refuse to enter into or continue a correspondent banking relationship with such institutions and to guard against establishing relations with foreign financial institutions that permit their accounts to be used by banks that have no physical presence and that are not affiliated with a regulated financial group. | 4. Мазкур Ковенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида топилган жиноий даромадлар бошқа жойларга ўтказилишини олдини олиш ва аниқлаш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг тартибга солувчи ва назорат органлари, жисмоний иштироки бўлмаган ёки бирон мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банк муассасалари ёрдамида тегишли ва амалий чораларни амалга оширади. Ундан ташқари, иштирокчи Давлатлар ўзларининг молия муассасаларига нисбатан бу каби молия муассасалари билан банк корреспондентлик муносабатларни ўрнатишни ёки бундай муносабатларни давом эттиришни рад қилиш, шунингдек жисмоний иштироки бўлмаган ёки бирон мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банклар томонидан ҳисоб рақамларидан фойдаланишига рухсат берувчи хорижий молиявий муассасалар билан муносабатларни ўрнатишдан сақланиш каби талабларни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин. |
Each State Party shall consider establishing, in accordance with its domestic law, effective financial disclosure systems for appropriate public officials and shall provide for appropriate sanctions for non-compliance. Each State Party shall also consider taking such measures as may be necessary to permit its competent authorities to share that information with the competent authorities in other States Parties when necessary to investigate, claim and recover proceeds of offences established in accordance with this Convention. | 5. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тегишли оммавий мансабдор шахсларга тааллуқли молиявий маълумотларни ошкор қилиб беришни кўзда тутувчи самарали тизимларни ташкил қилиш имкониятларини кўриб чиқади ва ушбу талабларга риоя қилинмаслиги учун тегишли жазо чораларини белгилайди. Ҳар бир иштирокчи Давлат, шунингдек, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали топилган жиноий даромадларни қайтариш мақсадида текширув олиб бориш, ҳуқуқларини баён қилиш ва тегишли чораларни кўриш учун зарур бўлган ҳолатларда ўзининг ваколатли органларига бошқа иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари билан бундай маълумотлар билан алмашишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади. |
Each State Party shall consider taking such measures as may be necessary, in accordance with its domestic law, to require appropriate public officials having an interest in or signature or other authority over a financial account in a foreign country to report that relationship to appropriate authorities and to maintain appropriate records related to such accounts. Such measures shall also provide for appropriate sanctions for non-compliance. | 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат бирон хорижий мамлакатдаги бирон-бир молиявий ҳисоб рақамга нисбатан манфаатга ёки имзо қўйиш ҳуқуқига ёхуд бошқа ваколатга эга бўлган оммавий мансабдор шахслар учун бу ҳақда тегишли органларга хабар бериш ва бу каби ҳисоб рақамларга тааллуқли ҳисобот олиб бориш талабини белгилаш учун ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади. Бу каби чоралар, шунингдек, бундай талабларга риоя қилмаслик учун тегишли санкциялар қўлланилишини кўзда тутадилар. |
Each State Party shall, in accordance with its domestic law: | Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ: |
Take such measures as may be necessary to permit another State Party to initiate civil action in its courts to establish title to or ownership of property acquired through the commission of an offence established in accordance with this Convention; | а) бошқа иштирокчи Давлатга мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкка нисбатан ҳуқуқий унвон ёки эгалик қилиш ҳуқуқини талаб қилиш юзасидан фуқаролик даъволарини ўзининг судларига тақдим этишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; |
Take such measures as may be necessary to permit its courts to order those who have committed offences established in accordance with this Convention to pay compensation or damages to another State Party that has been harmed by such offences; and | b) ўзларининг судларига мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатларни содир этган шахсларга бундай жиноят содир этилиши оқибатида бошқа иштирокчи Давлатга етказилган зарарни ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тўғрисида фармойиш беришига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; |
Take such measures as may be necessary to permit its courts or competent authorities, when having to decide on confiscation, to recognize another State Party’s claim as a legitimate owner of property acquired through the commission of an offence established in accordance with this Convention. | с) мусодара қилиш тўғрисидаги қарорларни чиқаришда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкнинг қонуний эгаси сифатида бошқа иштирокчи Давлат томонидан қўйиладиган талабларни ўзларининг судлари ёки ваколатли органлари тан олинишига йўл қўйиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. |
Each State Party, in order to provide mutual legal assistance pursuant to article 55 of this Convention with respect to property acquired through or involved in the commission of an offence established in accordance with this Convention, shall, in accordance with its domestic law: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган ёки бу каби жиноятларни содир этилишида фойдаланилган мол-мулкка тааллуқли ўзаро ҳуқуқий ёрдамни мазкур Конвенциянинг 55-моддасига асосан тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ: |