USA English ‹ › UZ Uzbek

Found бошқа: 1415 words & 2 translates

English Ўзбек
The ordinary costs of executing a request shall be borne by the requested State Party, unless otherwise agreed by the States Parties concerned. If expenses of a substantial or extraordinary nature are or will be required to fulfil the request, the States Parties shall consult to determine the terms and conditions under which the request will be executed, as well as the manner in which the costs shall be borne. 28. Мурожаатни бажариш билан боғлиқ одатдаги харажатлар, агар манфаатдор иштирокчи Давлатлар бошқа шартлар тўғрисида келишиб олмаган бўлсалар, сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан қопланадилар. Агар мурожаатнинг бажарилиши жиддий ва фавқулодда харажатларни талаб қиладиган бўлса, иштирокчи Давлатлар мурожаат қайси шартларда бажарилиши, шунингдек, харажатларни қоплаш тартиби хусусида маслаҳатлашиб оладилар.
To enhance and, where necessary, to establish channels of communication between their competent authorities, agencies and services in order to facilitate the secure and rapid exchange of information concerning all aspects of the offences covered by this Convention, including, if the States Parties concerned deem it appropriate, links with other criminal activities; а) мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларнинг барча жиҳатлари тўғрисида, жумладан, агар иштирокчи Давлатлар буни зарур деб топсалар, жиноий фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маълумотларнинг ишончли ва тезкор алмашинувини таъминлаш мақсадида иштирокчи Давлатларнинг ваколатли органлари, муассасалари ва хизматлари ўртасида алоқа каналларини мустаҳкамлаш ва зарур бўлган ҳолатларда бу каби алоқани ўрнатиш;
The identity, whereabouts and activities of persons suspected of involvement in such offences or the location of other persons concerned; i) бу каби жиноятларни содир этишда гумон қилинаётганларнинг шахси, жойлашган ери ва фаолияти ёки бошқа алоқадор шахсларнинг жойлашган ери;
The movement of property, equipment or other instrumentalities used or intended for use in the commission of such offences; iii) бу каби жиноятларни содир этишда фойдаланилган ёки фойдаланиш учун мўлжалланган мол-мулк, ускуналар ёки бошқа воситаларнинг жойдан жойга кўчиши.
To exchange, where appropriate, information with other States Parties concerning specific means and methods used to commit offences covered by this Convention, including the use of false identities, forged, altered or false documents and other means of concealing activities; d) зарур ҳолатларда бошқа иштирокчи Давлатлар билан мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларни содир этишда қўлланиладиган аниқ воситалар ва усуллар, жумладан қалбаки шахсий гувоҳномалар, қалбаки, ўзгартирилган ёки сохта ҳужжатлар ва фаолиятини яширишда қўлланиладиган бошқа воситалар тўғрисидаги маълумотлар билан алмашиш;
To facilitate effective coordination between their competent authorities, agencies and services and to promote the exchange of personnel and other experts, including, subject to bilateral agreements or arrangements between the States Parties concerned, the posting of liaison officers; е) уларнинг ваколатли органлари, муассасалари ва хизматлари ўртасидаги самарали мувофиқлаштиришга кўмаклашиш ва ходимлар ҳамда бошқа экспертлар билан алмашиш, шу жумладан, манфаатдор иштирокчи Давлатлар томонидан икки томонли келишувлар ва битимлар тузилиши шартида алоқа бўйича ходимларни жўнатиш;
To exchange information and coordinate administrative and other measures taken as appropriate for the purpose of early identification of the offences covered by this Convention. f) ахборот алмашинуви ва, лозим бўлган ҳолатларда, мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятларни аввалдан аниқлаш мақсадида қўлланиладиган маъмурий ва бошқа чораларни мувофиқлаштириш.
In order to combat corruption effectively, each State Party shall, to the extent permitted by the basic principles of its domestic legal system and in accordance with the conditions prescribed by its domestic law, take such measures as may be necessary, within its means, to allow for the appropriate use by its competent authorities of controlled delivery and, where it deems appropriate, other special investigative techniques, such as electronic or other forms of surveillance and undercover operations, within its territory, and to allow for the admissibility in court of evidence derived therefrom. 1. Коррупцияга қарши самарали курашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ички ҳуқуқий тизимидаги энг муҳим принциплари йўл қўядиган даражада ва унинг ички қонунчилигида белгиланган шартларда, ўзининг ваколатли органлари томонидан тегишли тарзда назорат остида етказиб беришга ва ўзи лозим деб топган ҳолатларда эса, электрон кузатув ёки кузатувнинг бошқа шаклларини қўллашга, шунингдек ўзининг ҳудудида амалга ошириладиган агентура операциялари каби текширув ишларини олиб боришнинг махсус методларидан, ўз имкониятлари доирасида, тегишли тарзда фойдаланишга, шунингдек бу каби методлар ёрдамида тўпланган исбот-далиллар судга қўйилишига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.
Article 52. Prevention and detection of transfers of proceeds of crime 52-модда. Жиноий даромадлар бошқа жойга ўтказилишини олдини олиш ва аниқлаш
Where appropriate, notify financial institutions within its jurisdiction, at the request of another State Party or on its own initiative, of the identity of particular natural or legal persons to whose accounts such institutions will be expected to apply enhanced scrutiny, in addition to those whom the financial institutions may otherwise identify. b) тегишли ҳолатларда, ўзининг юрисдикцияси дахл қиладиган молия муассасаларини бошқа иштирокчи Давлатнинг илтимоси ёки ўзининг ташаббусига кўра, бу каби молия муассасалари томонидан назоратнинг янада қатъийроқ чоралари кўрилиши кутилаётган ҳисоб рақамларига эга аниқ жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисида, молия муассасаси томонидан бошқача тартибда аниқланиши мумкин бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларга қўшимча қилган ҳолда, хабардор қилади.
With the aim of preventing and detecting transfers of proceeds of offences established in accordance with this Convention, each State Party shall implement appropriate and effective measures to prevent, with the help of its regulatory and oversight bodies, the establishment of banks that have no physical presence and that are not affiliated with a regulated financial group. Moreover, States Parties may consider requiring their financial institutions to refuse to enter into or continue a correspondent banking relationship with such institutions and to guard against establishing relations with foreign financial institutions that permit their accounts to be used by banks that have no physical presence and that are not affiliated with a regulated financial group. 4. Мазкур Ковенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида топилган жиноий даромадлар бошқа жойларга ўтказилишини олдини олиш ва аниқлаш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг тартибга солувчи ва назорат органлари, жисмоний иштироки бўлмаган ёки бирон мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банк муассасалари ёрдамида тегишли ва амалий чораларни амалга оширади. Ундан ташқари, иштирокчи Давлатлар ўзларининг молия муассасаларига нисбатан бу каби молия муассасалари билан банк корреспондентлик муносабатларни ўрнатишни ёки бундай муносабатларни давом эттиришни рад қилиш, шунингдек жисмоний иштироки бўлмаган ёки бирон мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банклар томонидан ҳисоб рақамларидан фойдаланишига рухсат берувчи хорижий молиявий муассасалар билан муносабатларни ўрнатишдан сақланиш каби талабларни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин.
Each State Party shall consider establishing, in accordance with its domestic law, effective financial disclosure systems for appropriate public officials and shall provide for appropriate sanctions for non-compliance. Each State Party shall also consider taking such measures as may be necessary to permit its competent authorities to share that information with the competent authorities in other States Parties when necessary to investigate, claim and recover proceeds of offences established in accordance with this Convention. 5. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тегишли оммавий мансабдор шахсларга тааллуқли молиявий маълумотларни ошкор қилиб беришни кўзда тутувчи самарали тизимларни ташкил қилиш имкониятларини кўриб чиқади ва ушбу талабларга риоя қилинмаслиги учун тегишли жазо чораларини белгилайди. Ҳар бир иштирокчи Давлат, шунингдек, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали топилган жиноий даромадларни қайтариш мақсадида текширув олиб бориш, ҳуқуқларини баён қилиш ва тегишли чораларни кўриш учун зарур бўлган ҳолатларда ўзининг ваколатли органларига бошқа иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари билан бундай маълумотлар билан алмашишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади.
Each State Party shall consider taking such measures as may be necessary, in accordance with its domestic law, to require appropriate public officials having an interest in or signature or other authority over a financial account in a foreign country to report that relationship to appropriate authorities and to maintain appropriate records related to such accounts. Such measures shall also provide for appropriate sanctions for non-compliance. 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат бирон хорижий мамлакатдаги бирон-бир молиявий ҳисоб рақамга нисбатан манфаатга ёки имзо қўйиш ҳуқуқига ёхуд бошқа ваколатга эга бўлган оммавий мансабдор шахслар учун бу ҳақда тегишли органларга хабар бериш ва бу каби ҳисоб рақамларга тааллуқли ҳисобот олиб бориш талабини белгилаш учун ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади. Бу каби чоралар, шунингдек, бундай талабларга риоя қилмаслик учун тегишли санкциялар қўлланилишини кўзда тутадилар.
Take such measures as may be necessary to permit another State Party to initiate civil action in its courts to establish title to or ownership of property acquired through the commission of an offence established in accordance with this Convention; а) бошқа иштирокчи Давлатга мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкка нисбатан ҳуқуқий унвон ёки эгалик қилиш ҳуқуқини талаб қилиш юзасидан фуқаролик даъволарини ўзининг судларига тақдим этишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
Take such measures as may be necessary to permit its courts to order those who have committed offences established in accordance with this Convention to pay compensation or damages to another State Party that has been harmed by such offences; and b) ўзларининг судларига мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатларни содир этган шахсларга бундай жиноят содир этилиши оқибатида бошқа иштирокчи Давлатга етказилган зарарни ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тўғрисида фармойиш беришига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
Take such measures as may be necessary to permit its courts or competent authorities, when having to decide on confiscation, to recognize another State Party’s claim as a legitimate owner of property acquired through the commission of an offence established in accordance with this Convention. с) мусодара қилиш тўғрисидаги қарорларни чиқаришда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкнинг қонуний эгаси сифатида бошқа иштирокчи Давлат томонидан қўйиладиган талабларни ўзларининг судлари ёки ваколатли органлари тан олинишига йўл қўйиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.
Take such measures as may be necessary to permit its competent authorities to give effect to an order of confiscation issued by a court of another State Party; а) бошқа иштирокчи Давлат судлари томонидан мусодара қилиш тўғрисида чиқарилган қарорларни ўзининг ваколатли органлари ижро этишига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
Take such measures as may be necessary to permit its competent authorities, where they have jurisdiction, to order the confiscation of such property of foreign origin by adjudication of an offence of money-laundering or such other offence as may be within its jurisdiction or by other procedures authorized under its domestic law; and b) ўзининг ваколатли органларига, уларнинг юрисдикцияси доирасида, пул маблағларини легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар ёки унинг юрисдикциясига тааллуқли бўлиши мумкин бўлган бошқа жиноятлар юзасидан суд қарорини чиқаришда ёхуд ички қонунчилигида рухсат этилган бошқа тартиботлардан фойдаланишда келиб чиқиши хорижий бўлган бундай мол-мулк мусодара қилиниши тўғрисида қарор чиқаришларига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; ва
Consider taking such measures as may be necessary to allow confiscation of such property without a criminal conviction in cases in which the offender cannot be prosecuted by reason of death, flight or absence or in other appropriate cases. с) вафот этганлиги, яширилганлиги ёки йўқлиги сабабли жиноятчи таъқиб этилишининг имкони бўлмаган ёхуд бошқа мувофиқ ҳолатларда кўрилаётган жиноий ишлар доирасида қарор чиқармасдан туриб бундай мол-мулкнинг мусодара қилинишига имконият яратиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш бўйича масалани кўриб чиқади.
A State Party that has received a request from another State Party having jurisdiction over an offence established in accordance with this Convention for confiscation of proceeds of crime, property, equipment or other instrumentalities referred to in article 31, paragraph 1, of this Convention situated in its territory shall, to the greatest extent possible within its domestic legal system: 1. Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон хатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мазкур Ковенциянинг 31-моддаси 1-бандида қайд этилган ва ўз ҳудудида жойлашган жиноий даромадларни, мол-мулкни, ускуналари ва жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини мусодара қилиш тўғрисида мурожаатнома олган иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилиги доирасида мумкин бўлган максимал даражада: