Found амд: 792 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
precious stones - to business entities that have the right to manufacture jewelry and other products from precious metals and precious stones or to work with precious stones. | қимматбаҳо тошлар — қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш ёки қимматбаҳо металлар билан ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектларига. |
carry out the purchase of precious metals, including those mined by artisanal mining, jewelry and other products from precious metals, as well as scrap and waste of precious metals; | қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, қимматбаҳо металларнинг парчаларини ва чиқиндиларини сотиб олиш; |
Article 20. Manufacture of Jewelry and Other Products from Precious Metals and Precious Stones | 20-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш |
The activity of manufacturing jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be carried out on the basis of a notification procedure provided for by legislation. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолият қонунчиликда назарда тутилган хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади. |
Jewelry manufacturers shall have the right to purchase precious metals and precious stones, including those mined by artisanal mining, jewelry and other products made of precious metals and precious stones, jewelry scrap, precious metal discs for dental products, as well as their scrap, for manufacturing from them of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. | Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, заргарлик буюмларининг парчаларини, қимматбаҳо металлардан тиш маҳсулотлар ясаш учун мўлжалланган дискларни, шунингдек уларнинг парчаларини сотиб олишга ҳақли. |
Business entities engaged in the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be entitled to trade in jewelry of their own production. In this respect, they shall not be subject to the notification procedure established for persons engaged in the sale of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг савдосини амалга оширишга ҳақли. Бунда уларга нисбатан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар реализацияси бўйича фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун белгиланган хабардор қилиш тартиби татбиқ этилмайди. |
Nuggets of precious metals and precious stones, which, in accordance with the procedure established by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, are to be classified as unique, must be offered by the subjects of industrial and artisanal mining to the authorized state body for acquisition on a priority basis. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ноёб тоифасига киритилиши лозим бўлган қимматбаҳо металлар ёмбилари ҳамда қимматбаҳо тошлар саноат усулида ва олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ваколатли давлат органига устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этилиши керак. |
Acquisition of refined precious metals within the framework of the state's priority right shall be carried out at prices calculated using prices prevailing on the international market, minus transportation costs, sales costs and a quality discount, which is applied in the event of the purchase of refined precious metal that does not meet international quality standards, applied by the London Bullion Market Association and designated in the documents of this association as the standard “London good delivery”. | Давлатнинг устувор ҳуқуқини амалга ошириш доирасида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олиш халқаро бозорда шаклланган нархлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган нархлар бўйича амалга оширилади, бунда транспорт харажатлари, реализация қилиш харажатлари ҳамда Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси томонидан қўлланиладиган ва мазкур уюшманинг ҳужжатларида «London good delivery» стандарти сифатида белгиланган халқаро сифат стандартларига жавоб бермайдиган аффинаж қилинган қимматбаҳо металл сотиб олинган тақдирда қўлланиладиган сифат учун чегирмалар чиқариб ташланади. |
Nuggets of precious metals that cannot be classified as unique, mineralogical collection samples of these nuggets can be sold at contractual prices by subjects of industrial mining and artisanal mining in accordance with the legislation. | Ноёб тоифасига киритилиши мумкин бўлмаган қимматбаҳо металлар ёмбилари ва ушбу ёмбиларнинг минералогик коллекция намуналари саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан қонунчиликка мувофиқ шартномавий нархларда реализация қилиниши мумкин. |
Precious metals and precious stones that are not sold on a priority basis can be sold by industrial mining entities and artisanal mining entities, as well as used in their own production as a pledge or other financial obligation. | Устувор тартибда сотилмай қолган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан реализация қилиниши, шунингдек улардан ўз ишлаб чиқаришида, гаров нарсаси ёхуд бошқа молиявий мажбурият сифатида фойдаланилиши мумкин. |
seized in the manner prescribed by law of precious metals and precious stones, products (items) from them, scrap and waste of precious metals and waste of precious stones; | қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган маҳсулот (буюмлар), қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндилари; |
jewelry and other products made of precious metals and precious stones purchased from individuals and legal entities of historical, artistic or other cultural significance; | жисмоний ва юридик шахслардан сотиб олинган, тарихий, бадиий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар; |
Chapter 5. Accounting, Storage, Use and Sale of Precious Metals and Precious Stones | 5-боб. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни реализация қилиш |
Article 23. Accounting and Storage of Precious Metals and Precious Stones | 23-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш |
Precious metals and precious stones shall be subject to mandatory accounting during extraction, production, use and sale. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қазиб олинаётганда, ишлаб чиқарилаётганда, улардан фойдаланилаётганда ҳамда улар реализация қилинаётганда ҳисобга олиниши шарт. |
Legal entities with a state share in the authorized fund (authorized capital) in the amount of 50 percent or more shall carry out accounting and storage of precious metals and precious stones in the manner prescribed by legislation. | Устав фондида (устав капиталида) 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ва сақлашни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади. |
Legal entities that do not have a state share in the authorized fund (authorized capital) or with a state share of less than 50 percent, as well as individual entrepreneurs, shall carry out accounting and storage of precious metals and precious stones on the basis of independently developed technical documentation for working with precious metals and precious stones. | Устав фондида (устав капиталида) давлат улушига эга бўлмаган ёки 50 фоиздан кам миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ва сақлашни мустақил равишда ишлаб чиқилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича техник ҳужжатлар асосида амалга оширади. |
Accounting and storage of precious metals and precious stones should be organized in such a way that they do not violate the economic interests of the Republic of Uzbekistan, the rights of producers and consumers of products (items) from precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган маҳсулотлар (буюмлар) ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузмайдиган тарзда ташкил этилиши керак. |
Accounting and storage of precious metals and precious stones shall be organized by name (type), weight (in grams, carats) and quality (by sample, content). | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш номи (тури), оғирлиги (граммларда, каратларда) ҳамда сифати (асиллик даражаси, таркиби) бўйича ташкил этилади. |
Refined precious metals, precious metals (nuggets) not subject to refining, and precious stones shall be subject to registration with their owners and come into circulation in accordance with this Law. | Аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар, аффинаж қилинмайдиган қимматбаҳо металлар (ёмбилар) ва қимматбаҳо тошлар ўз эгаларида ҳисобга олиниши лозим ҳамда ушбу Қонунга мувофиқ муомалага чиқарилади. |