Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
88. And eat of the lawful and good things Allah has provided for you; and be conscious of Allah, in Whom you are believers. |
88Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган ҳалол пок нарсалардан енглар. Ўзингиз ишонган Аллоҳга тақво қилинг. |
89. Allah does not hold you accountable for your unintended oaths, but He holds you accountable for your binding oaths. The atonement for it is by feeding ten needy people from the average of what you feed your families, or by clothing them, or by freeing a slave. Anyone who lacks the means shall fast for three days. That is the atonement for breaking your oaths when you have sworn them. So keep your oaths. Thus Allah makes clear His Revelations to you, that you may be grateful. |
89Аллоҳ сизларни бехуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қасд ила туккан қасамларингиз учун тутар. Бас, унинг каффорати ўз аҳлингизни ўртача таомлантириш миқдорида ўнта мискинга таом ёки кийим бериш ёхуд бир қул озод қилишдир. Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза тутсин. Ана ўша, агар қасам ичган бўлсангиз, қасамингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни муҳофаза қилинг. Аллоҳ сизга шундай қилиб Ўз оятларини баён этади. Шоядки шукр қилсангиз. |
91. Satan wants to provoke strife and hatred among you through intoxicants and gambling, and to prevent you from the remembrance of Allah, and from prayer. Will you not desist? |
91Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?! |
92. Obey Allah and obey the Messenger, and be cautious. If you turn away—know that the duty of Our Messenger is clear communication. | 92Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилинг ва ҳазир бўлинг! Агар юз ўгирадиган бўлсангиз, билингки, Пайғамбаримиз вазифаси аниқ етказиш, холос. |
93. Those who believe and do righteous deeds will not be blamed for what they may have eaten, provided they obey, and believe, and do good deeds, then maintain piety and faith, then remain righteous and charitable. Allah loves the charitable. | 93Иймон келтирганлар учун, агар тақво қилиб, иймон келтириб, яхши амалларни қилган бўлсалар, сўнгра тақво қилиб, иймон келтирсалар, кейин тақво қилиб эҳсон қилсалар, ебичганларида гуноҳ йўқдир. Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севадир. |
94. O you who believe! Allah will test you with something of the game your hands and spears obtain, that Allah may know who fears Him at heart. Whoever commits aggression after that will have a painful punishment. | 94Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ундан ким ғойибона қўрқишини билиш учун сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етадиган овларда бир оз синаб кўради. Бундан кейин ким тажовуз қилса, унга аламли азоб бор. |
95. O you who believe! do not kill game while you are in pilgrim sanctity. Whoever of you kills any intentionally, its penalty shall be a domestic animal comparable to what he killed, as determined by two honest persons among you—an offering delivered to the Kaabah. Or he may atone by feeding the needy, or its equivalent in fasting, so that he may taste the consequences of his conduct. Allah forgives what is past. But whoever repeats, Allah will take revenge on him. Allah is Almighty, Avenger. |
95Эй иймон келтирганлар! Эҳромдалик ҳолингизда овни ўлдирманг. Сиздан ким уни қасддан ўлдирса, жазоси сиздан икки одил киши ҳукмига мувофиқ чорва ҳайвонларидан у(ов)га тенг келадиганини ҳадий қилиб Каъбага етказишдир. Ёхуд унинг каффорати мискинларга таом бериш ёки шу баробарида, ўз қилмишининг ёмон оқибатини татиб кўрсин учун, рўза тутишдир. Ўтганларини Аллоҳ авф қилди. Ким қайтарса, Аллоҳ ундан интиқом оладир. Зотан, Аллоҳ азиз, интиқом эгасидир. |
96. Permitted for you is the catch of sea, and its food—as sustenance for you and for travelers. But forbidden for you is the game of land while you are in pilgrim sanctity. And fear Allah, to Whom you will be gathered. | 96Денгиз ови ва унинг таоми сизга ва сайр қилувчиларга ҳалол қилинди. Модомики эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди. Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг. |
97. Allah has appointed the Kaabah, the Sacred House, a sanctuary for the people, and the Sacred Month, and the offerings, and the garlanded. That you may know that Allah knows everything in the heavens and the earth, and that Allah is Cognizant of all things. | 97Аллоҳ Каъбани–Байтул Ҳаромни, ҳаром ойни, ҳадийни ва осиладиган белгиларни одамлар учун асос қилиб қўйди. Бу эса, Аллоҳ албатта осмонлару ердаги нарсаларни билишини ва албатта Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зот эканини билишингиз учундир. |
98. Know that Allah is severe in retribution, and that Allah is Forgiving and Merciful. | 98Билингки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир ва, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
99. The Messenger’s sole duty is to convey. Allah knows what you reveal and what you conceal. | 99Пайғамбар зиммасида фақат етказиш бор, холос. Аллоҳ ошкор қилганингизни ҳам, яширганингизни ҳам биладир. |
100. Say: “The bad and the good are not equal, even though the abundance of the bad may impress you. So be conscious of Allah, O you who possess intelligence, that you may succeed.” | 100Сен:«Агар нопокнинг кўплиги сени ажаблантирса ҳам, пок билан нопок тенг бўла олмас, эй ақл эгалари, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки нажот топсангиз», деб айт. |
101. O you who believe! Do not ask about things that would trouble you if disclosed to you. But if you were to ask about them while the Quran is being revealed, they will become obvious to you. Allah forgives that. Allah is Forgiving and Clement. |
101Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади. Агар Қуръон нозил қилиниб турган чоғда сўрасангиз, сизга зоҳир бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни авф қилган эди. Аллоҳ мағфиратли ва ҳалим зотдир. |
103. Allah did not institute the superstitions of Bahirah, Saibah, Wasilah, or of Hami; but those who disbelieve fabricate lies about Allah—most of them do not understand. |
103Аллоҳ баҳийра, соиба, васийла ва ҳоммларни қилгани йўқ. Лекин куфр келтирганлар Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқирлар. Уларнинг кўплари ақлсиздирлар. |
104. And when it is said to them, “Come to what Allah has revealed, and to the Messenger,” they say, “Sufficient for us is what we found our forefathers upon.” Even if their forefathers knew nothing, and were not guided? | 104Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага, Пайғамбарга келинглар», дейилса, «Бизга отабоболаримизни нимани устида топган бўлсак, ўша етарли», дерлар. Агар отабоболари ҳеч нарсага ақли етмайдиган ва ҳидоятга эришмаган бўлсалар ҳама?! |
105. O you who believe! You are responsible for your own souls. He who has strayed cannot harm you if you are guided. To Allah is your return, all of you, and He will inform you of what you used to do. |
105Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни билинг. Агар ҳидоятда бўлсангиз, уларнинг адашганлари сизга зарар қилмас. Ҳаммангизнинг қайтиб борадиган жойингиз Аллоҳнинг ҳузурида. Ўшанда сизга қилиб юрган ишларингизнинг хабарини берадир. |
106. O you who believe! When death approaches one of you, let two reliable persons from among you act as witnesses to the making of a bequest, or two persons from another people if you are travelling in the land and the event of death approaches you. Engage them after the prayer. If you have doubts, let them swear by Allah: “We will not sell our testimony for any price, even if he was a near relative, and we will not conceal Allah’s testimony, for then we would be sinners.” | 106Эй иймон келтирганлар! Бирортангизга ўлим келганда–васият қилар чоғида ўзингиздан бўлган икки адолатли киши, агар ер юзида сафардалик чоғингизда ўлим мусибати етса, ўзгалардан икки киши ўртангизда гувоҳ бўлсин. Агар шубҳа қилсангиз, гувоҳларни намоздан кейин тутасиз ва улар: «Гарчи қариндошимиз учун бўлса ҳам, қасамни озгина қийматга сотмаймиз ва Аллоҳ учун гувоҳлигимизни яширмаймиз. Зотан, у ҳолда, албатта, гуноҳкорлардан бўлиб қоламиз», деб Аллоҳ номи ила қасам ичадилар. |
107. If it is discovered that they are guilty of perjury: let two others take their place, two from among those responsible for the claim, and have them swear by Allah, “Our testimony is more truthful than their testimony, and we will not be biased, for then we would be wrongdoers.” | 107Агар икковларининг гуноҳлари билиниб қолса, ўринларига устиларига ноҳақлик тушган яқинлардан иккиталари ўтадилар ва Аллоҳ ила қасам ичиб: «Бизнинг гувоҳлигимиз уларнинг гувоҳликларидан тўғрироқ ва биз тажовуз қилмадик. Агар қилган бўлсак, албатта, золимлардан бўламиз», дерлар. |
108. That makes it more likely that they will give true testimony, fearing that their oaths might be contradicted by subsequent oaths. So fear Allah, and listen. Allah does not guide the disobedient people. |
108Ана шундай қилмоқлик, гувоҳликни ҳаққоний адо этишларига ёки қасамларидан сўнг раддия қасам бўлишидан қўрқишларига яқинроқдир. Аллоҳга тақво қилинглар ва қулоқ осинглар. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас. |
109. On the Day when Allah will gather the messengers, then say, “What response were you given?” They will say, “We have no knowledge; it is You Who are the Knower of the unseen.” | 109Аллоҳ Пайғамбарларни жамлаган кунда: «Сизга қандай жавоб қилинди?» деб сўрайдир. Улар: «Биз билмайсмиз, албатта, Сенинг Ўзинггина ғайбларни яхши билгувчисан», дерлар. |