USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ер: 6974 words & 2 translates

English Ўзбек

At the outset, I am happy to see you all on the eve of New Year at the solemn ceremony dedicated to the launch of major joint projects in the field of ‘green’ energy, which is a landmark event in the life of New Uzbekistan.

Авваламбор, сиз, азизларни шундай қутлуғ кунларда, Янги йил арафасида Янги Ўзбекистон ҳаётидаги улкан тарихий воқеа – “яшил” энергетика соҳасидаги йирик қўшма лойиҳаларни ишга туширишга бағишланган тантанали маросимда кўриб турганимдан бениҳоя бахтиёрман.

You are well aware that five years ago we set enormous goals and objectives to ourselves on increasing renewable energy sources and started practical work. Яхши хабардорсиз, биз бундан беш йил муқаддам қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича олдимизга жуда катта мақсад ва вазифаларни қўйиб, амалий ишларни бошлаган эдик.
We started reforming this sector by conducting consultations with leading experts from the World Bank, Asian Development Bank, Asian Infrastructure Investment Bank, and the European Bank for Reconstruction and Development. Биз соҳани ислоҳ этишни, биринчи галда, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг етакчи экспертлари билан маслаҳат қилишдан бошладик.
By amending and adopting a number of new legislative documents, we have created a solid legal framework in the energy sector based on market principles. In this area, we have abandoned administrative-command mechanisms and monopoly, and implemented an open, transparent, modern management system. We have created conducive opportunities for the access of the private sector and foreign companies. Бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ва янги қарорларни қабул қилиш орқали энергетика тармоғида бозор тамойилларига асосланган мустаҳкам қонунчилик базасини яратдик. Соҳада маъмурий-буйруқбозлик механизмлари ва монополиядан воз кечиб, замонавий бошқариладиган очиқ ва шаффоф тизимга ўтдик. Хусусий сектор ва хорижий компанияларнинг кириб келиши учун қулай имкониятлар яратдик.
We have established a Ministry of Energy, along with structural divisions in charge and responsible for specific area. Энергетика вазирлиги, шунингдек, ҳар бир алоҳида йўналиш бўйича масъул ва жавобгар бўлган янги ташкилотлар тузилди.
Having hired international consultants and consulting companies, for two years we thoroughly studied the possibilities for developing solar, wind and hydropower energy in our country and mapped the most promising areas. Халқаро маслаҳатчи ва консалтинг компанияларини ёллаб, икки йил давомида мамлакатимизда қуёш, шамол ва гидроэнергетикани ривожлантириш имкониятларини пухта ўргандик ҳамда энг самарали ҳудудлар харитасини туздик.
For the first time-ever, two solar stations in Karmana and Nurabad districts have been commissioned under 100 percent foreign direct investment project, and so far, one billion kilowatt hours of ‘green’ energy has been produced. Илк бор 100 фоиз тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан Кармана ва Нуробод туманларида 2 та қуёш станцияси ишга туширилиб, шу кунга қадар 1 миллиард киловатт соат “яшил” электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Today, we are standing at an important event, which opens yet another bright page in the history of our country: six large solar and wind plants with a total capacity of 2,400 megawatts are to be connected to the grid. Бугун эса мамлакатимиз тарихида яна бир ёрқин саҳифа очадиган муҳим ҳодиса – умумий қуввати икки минг тўрт юз мегаватт бўлган олтита йирик қуёш ҳамда шамол станциялари тармоққа уланмоқда.
Gezhouba Group launches the generation of first 400 megawatts at solar power plants in Bukhara and Kashkadarya. “Gezhouba” компанияси билан эса Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги қуёш станцияларининг дастлабки 400 мегаваттли генерацияси бошланади.
Remarkably, all of these projects have been implemented on a PPI basis through foreign direct investments. Энг эътиборли жиҳати – ушбу барча лойиҳалар давлат-хусусий шериклик асосида, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилди.
Two million homes will be provided with uninterrupted and guaranteed electric energy. 2 миллион хонадон узлуксиз ва кафолатли электр энергияси билан таъминланади.
It gives me particular pleasure to point out that the projects involving China - our strategic and large trade partner have been completed in an astonishingly short period of 9 months, which has never been witnessed in our practice. Бизнинг стратегик шеригимиз ва йирик савдо ҳамкоримиз бўлган Хитой иштирокидаги лойиҳалар илгари тажрибада кузатилмаган жуда қисқа муддатда – 9 ой ичида ишга туширилганини алоҳида мамнуният билан таъкидламоқчиман.
Why do we provide so much encouragement and pay such a great attention to the development of ‘green’ energy? Биз нима учун “яшил” энергетика ривожига бу қадар катта рағбат ва эътибор қаратяпмиз?
To accomplish these ambitious goals it is vitally crucial for us to have guaranteed and stable energy resources. Бу улуғвор ниятларимизга эришиш учун бизга кафолатли ва барқарор энергия ресурслари сув билан ҳаводек зарур.
We estimate that in the next six years, our country's electricity demand will increase from the current 83 billion to 120 billion kilowatt hours. We will cover this primarily through renewable energy sources. Ҳисоб-китобларимизга кўра, келгуси олти йилда мамлакатимизда электр энергиясига бўлган талаб ҳозирги 83 миллиарддан 120 миллиард киловатт соатга ўсиши кутилмоқда. Буни, биринчи галда, қайта тикланадиган энергия ҳисобидан қоплаймиз.
Recently, at the UN Climate Change Conference in Dubai, the countries of the world agreed to triple the green generation. Яқинда Дубайда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида дунё мамлакатлари “яшил” генерацияни уч баробар оширишга келишиб олди.
Uzbekistan fully supports this initiative and will consistently continue its active investment policy to increase the capacity of green energy sources to 27 gigawatts by 2030. Ўзбекистон ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва 2030 йилгача “яшил” энергетика манбаларини 27 гигаваттга етказиш учун фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттиради.
Third. Our country possesses enormous potential for green energy. We need to take advantage of this great opportunity granted by the Creator and channel it to the interests of our people. Учинчидан, мамлакатимизда “яшил” энергетика бўйича ниҳоятда улкан салоҳият мавжуд. Яратганнинг ўзи берган бу буюк имкониятдан унумли фойдаланиб, уни халқимиз манфаатларига йўналтиришимиз зарур.
In order to encourage the industry, we have launched the “Solar House” system to provide preferential loans and subsidies for the installation of solar panels and ensure the guaranteed purchase of generated electricity. Соҳани рағбатлантириш мақсадида қуёш панеллари ўрнатишга имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш, ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатли сотиб олиш бўйича “Қуёшли хонадон” тизимини йўлга қўйдик.
Fourth. Nowadays, a special priority on a global scale is being given to products made from green energy. Green Energy certificate is being widely introduced. Тўртинчидан, ҳозирги кунда глобал миқёсда “яшил” энергиядан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга алоҳида устунлик берилмоқда. “Яшил энергия” сертификати кенг жорий қилинмоқда.