Found ер: 6974 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
And thus he had abundant fruits. He said to his friend, as he conversed with him, “I am wealthier than you, and greater in manpower.” | 34Унинг меваси бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан: «Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ», деди. |
“And I do not think the Hour is coming. And even if I am returned to my Lord, I will find something better than this in return.” | 36Қиёмат қоим бўлмаса керак, деб ўйлайман. Агар Роббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан яхши оқибатни топаман», деди. |
His friend said to him, as he conversed with him, “Are you being ungrateful to Him who created you from dust, then from a sperm-drop, then evolved you into a man? | 37Унга шериги гаплаша туриб: «Сени тупроқдан, сўнгра нутфадан яратган ва инсон этиб ростлаган зотга куфр келтирдингми?!. (Яъни, молу дунёга берилган ўша кофир кишининг беодобона гапларини эшитган мўмин киши, сени йўқдан бор қилган, аслингни тупроқдан, сўнгра сенга ўхшаган зурриётларини бир томчи нутфадан яратган зотга, бекаму кўст инсон қилиб ростлаган зотга куфр келтирдингми, деди.) |
But as for me, He is God, my Lord, and I never associate with my Lord anyone. | 38Лекин мен: «У Аллоҳ менинг Роббимдир ва Унга ҳеч кимни шерик қилмайман. |
Perhaps my Lord will give me something better than your garden, and release upon it thunderbolts from the sky, so it becomes barren waste. | 40Шояд Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса, сенинг боғингга осмондан офат юбориб, у сипсиллиқ тупроққа айланиб қолса. |
Or its water will sink into the ground, and you will be unable to draw it.” | 41Ёки суви ерга сингиб кетиб, сен уни талаб қилишга қодир бўлмай қолсанг», деди. |
And ruin closed in on his crops, and so he began wringing his hands over what he had invested in it, as it lays fallen upon its trellises. And he was saying, “I wish I never associated anyone with my Lord.” | 42Ва унинг меваси (ҳалокатла) ўралди. Ўзи эса, унга сарф қилгани ҳасратидан чапак чалиб, боғида ишкомлар йиқилиб ётганини кўриб: «Қани энди Роббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда», деб қолаверди. |
He had no faction to help him besides God, and he was helpless. | 43Унга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган гуруҳ бўлмади, ўзи ҳам нусрат қозона олмади. |
And cite for them the parable of the present life: it is like water that We send down from the sky; the plants of the earth absorb it; but then it becomes debris, scattered by the wind. God has absolute power over everything. | 45Уларга ҳаёти дунёнинг мисолини келтир. У Биз осмондан туширган сувга ўхшайдир. Унинг сабаби ила ер набототлари аралашиб чиқди. Бас, хашакка айланиб, уни шамол учириб кетди. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир бўлган зотдир. |
On the Day when We set the mountains in motion; and you see the earth emerging; and We gather them together, and leave none of them behind. | 47Тоғларни юргизадиган ва ерни япяланғоч кўрадиган кунда. Ўшанда уларни жамлаймиз ва бирон кишини қўймаймиз. |
And the book will be placed, and you will see the sinners fearful of its contents. And they will say, “Woe to us! What is with this book that leaves nothing, small or big, but it has enumerated it?” They will find everything they had done present. Your Lord does not wrong anyone. | 49Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китоб, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибдия», дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас. |
I did not call them to witness the creation of the heavens and the earth, nor their own creation; and I do not take the misleaders for assistants. | 51Мен уларни на осмонлару ерни яратишга ва на ўзларини яратишга гувоҳ қилмаганман ва адаштиргувчиларни ёрдамчи қилиб олган эмасман. |
On the Day when He will say, “Call on My partners whom you have claimed.” They will call on them, but they will not answer them. And We will place between them a barrier. | 52У зот: «Сизлар Менинг шерикларим, деб ўйлаганларингизни чақиринг», деган кунида уларни чақирдилар. Бас, улар жавоб бермадилар ва уларнинг орасига ҳалокатгоҳ қилмишмиз. |
We send the messengers only as deliverers of good news and warners. Those who disbelieve argue with false argument, in order to defeat the truth thereby. They take My Verses, and the warnings, for a joke. | 56Биз Пайғамбарларни башорат бергувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юборамиз, холос. Куфр келтирганлар эса, ботил ила мунозара қилиб, у билан ҳақни енгмоқчи бўлурлар. Ҳамда Менинг оятларимдан ва ўзлари огоҳлантирилган нарсадан истеҳзо қилурлар. |
Your Lord is the Forgiver, Possessor of Mercy. Were He to call them to account for what they have earned, He would have hastened the punishment for them. But they have an appointment from which they will find no escape. | 58Ва Роббинг сермағфират ва раҳмшафқат соҳиби зотдир. Агар уларни қилган касбларига биноан олганида, азобларини тезлаштирган бўлар эди. Лекин уларга ваъда қилинган вақт бор. У келганда ундан ўзга паноҳгоҳ топмаслар. |
Recall when Moses said to his servant, “I will not give up until I reach the junction of the two rivers, even if it takes me years.” | 60Мусо ўз йигитига: «Икки денгиз жамланган жойга етмагунимча, йилларни ўтказсам ҳам, юравераман», деганини эсла. |
When they went further, he said to his servant, “Bring us our lunch; we were exposed in our travel to much fatigue.” | 62У(ер)дан ўтганлари замон у йигитига: «Тушлигимизни келтир. Бу сафаримизда чарчоққа учрадик», деди. |
He said, “If I ask you about anything after this, then do not keep company with me. You have received excuses from me.” | 76У: «Агар бундан кейин сендан яна бир нарсани сўрасам, мен билан биродарлик қилмай қўявер. Батаҳқиқ, мен тарафимдан узр (қабули)ни охирига етказдинг», деди. |
So they set out. Until, when they reached the people of a town, they asked them for food, but they refused to offer them hospitality. There they found a wall about to collapse, and he repaired it. He said, “If you wanted, you could have obtained a payment for it.” | 77Бас, юриб кетдилар. То бир шаҳар аҳолисига келганларида, унинг аҳлидан таом сўрадилар. Улар икковларини зиёфат қилишдан бош тортдилар. Икковлари у ерда йиқилиб кетай деб турган бир деворни кўришди. Бас, уни турғизиб қўйди. У (Мусо): «Агар хоҳласанг, бунинг учун ҳақ олар эдинг», деди. |
He said, “This is the parting between you and me. I will tell you the interpretation of what you were unable to endure. | 78У: «Бу, мен билан сенинг орамиздаги ажрашишдир. Энди сенга сабр қила олмаган нарсанинг таъвилини айтиб бераман; |