Found public: 657 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
State Assay Chamber under the Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan (hereinafter referred to as the Assay Chamber) shall: | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (бундан буён матнда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб юритилади): |
participate in the development of draft normative legal acts that determine the procedure for assaying, sampling, analysis of precious metals, determining the characteristics of precious stones, including their classification, hallmarking jewelry and other products made of precious metals and precious stones, and conducting a technical examination of government imprints of hallmarks of the Republic of Uzbekistan and personal hallmarks of jewelry manufacturers; | қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасини аниқлаш, улардан намуналар олиш, уларни таҳлил қилиш, қимматбаҳо тошларнинг хусусиятларини аниқлаш, шу жумладан уларни таснифлаш, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар шахсий тамғаларининг техник экспертизасини ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади; |
conduct a technical examination of imprints of the state hallmarks of the Republic of Uzbekistan, personal hallmarks of jewelry manufacturers (with the exception of those applied by the laser method) and give conclusions on them; | Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамғалари изларининг (бундан лазер усулида қўйилган излар мустасно) техник экспертизасини ўтказади ва улар бўйича хулосалар беради; |
exercise state control over the compliance of jewelry and other products made of precious metals and precious stones with the fineness established by Article 36 of this Law, the requirements of other normative legal acts and regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражаларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги устидан давлат назоратини амалга оширади; |
carry out hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan if they comply with the fineness established by Article 36 of this Law, the requirements of other normative legal acts and regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражаларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, уларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалашни амалга оширади; |
The Assay Chamber shall carry out control measures, as well as verification of compliance with the requirements of this Law by business entities that have a state share in the authorized fund (authorized capital) of less than 50 percent, in agreement with the Commissioner for the protection of the rights and legitimate interests of business entities under the President of the Republic of Uzbekistan. | Асиллик даражасини белгилаш палатаси устав фондида (устав капиталида) 50 фоиздан кам давлат улушига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида назорат тадбирларини ўтказишни, шунингдек улар ушбу Қонун талабларига риоя этишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ҳолда амалга оширади. |
schedule of measures for the implementation of state assay control over the activities of state enterprises, institutions and organizations, as well as legal entities with a state share in their authorized fund (authorized capital) in the amount of 50 percent or more approved by the Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan; | давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлар, шунингдек устав фондида (устав капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар фаолияти устидан асиллик даражасининг давлат назоратини амалга оширишга доир тадбирларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвали; |
The right to use subsoil plots containing precious metals and precious stones, for individuals and legal entities, shall arise from the moment they receive, in the prescribed manner, the appropriate permit issued by the State Committee of the Republic of Uzbekistan for Geology and Mineral Resources. | Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда улар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан эътиборан юзага келади. |
The procedure for issuing a permit for the right to use subsoil plots for the extraction of precious metals and precious stones, the conditions for the use of subsoil, as well as measures to eliminate the consequences of subsoil use shall be established by the Law of the Republic of Uzbekistan “On Subsoil”. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома бериш тартиби, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ҳамда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини тугатишга қаратилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланади. |
Subsoil plots containing precious metals and precious stones shall be the property of the Republic of Uzbekistan, shall be subject to rational use and protected by the state. | Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон Республикасининг мулкидир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат муҳофазасидадир. |
The right of ownership to illegally mined precious metals and precious stones shall belong to the Republic of Uzbekistan. | Қонунга хилоф равишда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасига тегишлидир. |
Precious metals and precious stones mined by industrial mining entities from the subsoil, as well as other products and incomes legally received in the industrial mining of precious metals and precious stones, shall be the property of industrial mining entities, unless otherwise provided by production sharing agreements, supply contracts, including government contracts for the supply of goods concluded with industrial production entities, as well as international treaties of the Republic of Uzbekistan. | Саноат усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ер қаъридан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, худди шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш чоғида қонуний равишда олинган бошқа маҳсулотлар ҳамда даромадлар, агар саноат усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан тузилган, маҳсулот тақсимотига оид битимларда, маҳсулот етказиб бериш шартномаларида, шу жумладан товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контрактларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, саноат усулида қазиб олувчи субъектларнинг мулки ҳисобланади. |
Permission for the right to use subsoil plots for the activities of artisanal mining of precious metals and precious stones shall be issued by the State Committee of the Republic of Uzbekistan for Geology and Mineral Resources following the results of an electronic auction. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади. |
A permit for the right to use subsoil plots for carrying out activities for the artisanal mining of precious metals and precious stones shall be issued to citizens of the Republic of Uzbekistan and legal entities registered in the Republic of Uzbekistan. Requirements for the founders (participants) of legal entities engaged in artisanal mining of precious metals and precious stones shall established by legislation. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахсларга берилади. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларнинг таъсисчиларига (иштирокчиларига) қўйиладиган талаблар қонунчиликда белгиланади. |
sell to individuals and legal entities measured bars of their own production. In this respect, the cost of selling bars shall be set by the producers independently in the amount of not less than the morning fixing price of the London Precious Metals Exchange and the exchange rate of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan on the day of the calculation. | ўзи ишлаб чиқарган ўлчовли қуймаларни жисмоний ва юридик шахсларга реализация қилиш. Бунда қуймаларни реализация қилиш қиймати ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланади. |
The Republic of Uzbekistan, represented by its authorized state bodies, shall have a priority right to purchase precious metals and precious stones mined from subsoil plots. | Ер қаъри участкаларидан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишга бўлган устувор ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасига ваколатли давлат органлари тимсолида тегишли бўлади. |
Nuggets of precious metals and precious stones, which, in accordance with the procedure established by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, are to be classified as unique, must be offered by the subjects of industrial and artisanal mining to the authorized state body for acquisition on a priority basis. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ноёб тоифасига киритилиши лозим бўлган қимматбаҳо металлар ёмбилари ҳамда қимматбаҳо тошлар саноат усулида ва олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ваколатли давлат органига устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этилиши керак. |
Subjects of industrial production and refineries, when selling refined precious metals, shall offer them for purchase on a priority basis to the Central Bank of the Republic of Uzbekistan in order to replenish its assets in precious metals, unless otherwise stipulated by the terms of the state order. | Агар давлат буюртмаси шартларида бошқача тарзда шартлашилмаган бўлса, cаноат усулида қазиб олувчи субъектлар ва аффинаж корхоналари аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни реализация қилишда уларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига унинг қимматбаҳо металлардаги активларини тўлдириш мақсадида устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этади. |
The Central Bank of the Republic of Uzbekistan shall inform the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan about the facts of non-fulfillment by legal entities of contractual obligations for the sale of precious metals for state needs. | Юридик шахслар томонидан қимматбаҳо металларни давлат эҳтиёжлари учун реализация қилиш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги фактлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади. |
The Central Bank of the Republic of Uzbekistan shall have the right to refuse in writing the exercise of the priority right to purchase refined precious metals in order to replenish its assets in precious metals. In this case, industrial production entities and refineries shall have the right to sell refined precious metals through exchanges or under direct contracts. | Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзининг қимматбаҳо металлардаги активларини тўлдириш мақсадида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олишга бўлган устувор ҳуқуқини амалга оширишдан ёзма равишда воз кечишга ҳақли. Бу ҳолда саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ва аффинаж корхоналари аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни биржалар орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилиш ҳуқуқига эга. |